Қўлёзма ҳуқуқида УЎК: 8(075)(Англ)


Романда замон ва макон категорияси хронотопнинг бўзилиши



Download 273,23 Kb.
bet16/21
Sana22.02.2022
Hajmi273,23 Kb.
#87670
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   21
Bog'liq
Файзуллаева У.И диссертация

3.2. Романда замон ва макон категорияси хронотопнинг бўзилиши.
Қаҳрамон эркак/қаҳрамон аёл билан бўлгани каби Виржиния Вулф вақт борасида ҳам шундай муносабатда бўлган – биринчи марта “Жейкоб хонаси” дан бошлаб у ўзига ҳикоянинг қаттиқ хронологик каркасини бўзишга йўл қўяди. Натижада Орландониг саргузаштлари уч ярим аср давомида содир бўлади ва асар 1928 йилнинг 11 октябрида, пайшанба куни ярим тунда якунланади – айнан уша кун Виржиния Вулф “биография”ни ёзишни якунлайди. У ўзининг отаси “Миллий биографиялар луғати” нашриётчиси ва муҳаррири сэр Лэсли Стивенга тегиштириб маккорона шундай дейди: “Инсон ҳаётининг асл узунлиги, “Миллий биографиялар луғатида” бу борада нима дейилган бўлишига қарамай, бу доимо мунозарали масала ҳисобланган.” Мария Ди Баттиста адолатли фикр юритган: “Орландо”да ҳаёт санъати – “Маёқ сари” романидаги Рэмзи хоним томонидан беихтиёр яратилган тартибдаги санъатдир, яъни вақтни абадийликнинг инсонлаштирилган шакли сифатида қабул қилиш. Нарраторнинг нуқтаи назаридан, хронологик вақт механизмини бу санъат билан бирлашишдан ўзга хеч нарса тез равишда бузмайди”.223
Бироқ нафақат вақт, балки анъанавий романнинг ажралмас қисми бўлган хикоянинг кетма кетлигининг ўзи ҳам Вулф томонидан тақлид қилинган. Масалан, у қавсларда белгилайди: “(гарчи, биз ўз хикоямиздан бир дақиқага ҳам ўзилмасликка мажбур бўлсакда, бироқ биз ўша вақтда унинг барча образлари оддий ва кўп жихатдан болаликнинг оддий кўникмалари билан сингдирилганини тушунтиришимиз керак. Аммо, содда бўлсада, унинг ҳиссиётлари ноёб равишда кучли эди. Ва шу сабабдан бу холатни сабабларига тўхталиш ва уни таҳлил қилиш ҳақида сўз бориши мумкин ҳам эмас)”. Ҳикоянинг қаҳрамон эркак, қаҳрамон аёл ҳаётининг бир онидан бошқасига ўтиши Н.И. Бушманованинг эътирозига сабаб бўлди: “Эпизодларнинг бир бирига ўланиши, бир саҳнадан бошқа саҳнага ўтишлари тасодиф ва ғалати”.224 Романнинг асосий композицион принципини тадқиқотчи шакл жиҳатидан эмас, балки мавзу жиҳатдан излашнинг тарафдори.
Шундай қилиб, биографик жанрига хос бўлган “реалистик” ҳикоянинг объективлиги, беъманиликка олиб келади. Романнинг реалистик, “хақиқатнамо” асосий чизиқларини олган “Орландо”, “Флаш” сингари бир зумда хақиқатга яқинмас асар бўлиб қолаяпти. Шу сабабдан Э.Фридман ва М.Фуксларнинг айтганлари (“Орландо”да у антиреализмнинг бош “нарратив”лар бузулишининг бошқа воситалари сифатида, имкониятларини синаб куриш мақсадида хақиқатнамодан воз кечаяпти - ушбу холатда тарихий вақт, жинс, ирқ ва синф “нарратив”лари”)225 аниқлик киритишга муҳтож. “Орландо”да “ҳақиқатнамодан воз кечиш” ва “антиреализм” айнан Виржиния Вулфни анъанавий романнинг “ҳақиқатнамо” ва “реалистик” шаклларини кетидан кетиши билан таъкидланган, бу эса инсон ҳаётининг бойлиги ва ҳақиқатини унинг тасаввури ўзида сиғдиришга қодир эмас. Унинг олдинги романларида асосий бошланиш бўлиб келган роман вақти, ўзининг ёрқин кетма кетлигини йўқотади. Бундан ташқари “Орландо”да унинг ўзи муаллифнинг ирония предмети бўлиб қолади.
Натижада ажойиб манзара юзага келади: ўзининг биографияларига романда тасвирланадиган батафсилликнинг муҳим белгиларидан бири бўлган тарихий вақтни киритиб, Виржиния Вулф бир вақтнинг ўзида ушбу асарларнинг хақиқатнамо эканлигини бўзишга, қаҳрамон образини уни ижтимоий боғлаб турган контекстдан юлиб ташлашга, “ички” маънавий ҳаётни “ташқи” ўткинчи тарихий вазиятлардан устунлигини кўрсатишга интилади. Виржиния Вулфнинг тажрибавий прозаларида шу каби ўзгаришлар ривожланишининг юқори нуқтаси унинг кейинги “Тўлқинлар” романи ҳисобланади.
1926 йилнинг куз фаслида, “Маёқ сари” романининг матнига охирги ўзгартиришларни киритгандан сўнг, Виржиния Вулф ўз кундалигига қўйидаги ёзувларни қолдиради: “Ҳаёт бу ақилона ва аниқ, энг қизиқ иш демакдир; ва унда хақиқат моҳияти мавжуд. Мен буни болалигимдан хис қилардим – ва бир куни кулмакча устидан сакраб ўтолмадим, эсимда, чунки ўйлагандим, мени мавжудлигим – қизиқ қандайдир? Ва ҳ.к. Аммо хатлар билан мен ҳеч нарсага эришмайман. Нима қилишни истаётган бўлсам мен – бу онгимнинг қизиқувчан ҳолатининг баёни. Мен бу бошқа асарга ўтиш турткиси деб таҳмин қилишга журъат этаман”.226
Ушбу лавҳада сўз бораётган “Бошқа асар” – кейинчалик инглиз адибаси томонидан “Тўлқинлар” (“The Waves”) деб аталган роман, гарчи энг бошида Вулф уни ”Капалаклар” ва ҳатто “Капалаклар тарихи” деб атаганди.
Марк Хасси каби баъзи тадқиқотчилар инглиз адибасининг ушбу тажрибавий романининг ўзини ўша 1926 йилда уни ўзи навбатдаги депрессия ҳолатини бошидан кечирган қандайдир мистик тажриба билан боғлиқлигини кўришади.227 Мистик тушунчаси, хақиқатдан ҳам, Виржиния Вулфнинг онгига уни булажак романига нисбатан жуда эрта киради, у ҳақда Виржиния Вулф аллақачон 1926 йилнинг ноябрида “фақат бир воқеа мисолида айтиб бериладиган қандайдир бир аёл мистик, жуда чуқур ҳаётини” тасвирламоқчи эканлигини ёзган; “ва унда вақт тўлиқ олиб ташланади” деган.228 Ярим йилдан сўнг, 1927 йил мартида у “жуда жиддий, мистик, поэтик асар ёзишга киришмоқчиман” деб ёзган.229
Аммо Виржиния Вулф 1929 йилнинг сентябрь ойида “Маёқ сари” романини тугаллагач дарҳол “Тўлқинлар” романини ёзишга чинакамига киришади. Романни ёзиш жараёни ғоят оғир кечади ва шунинг учун ҳам жуда секин кетади. Инглиз адибаси таҳминан уч йил мобайнида (1926-1929) ўзининг бўлажак романига турли қайдлар қилиб боради – асарнинг биринчи қораламаси 1930 йилнинг апрелида ёзиб тугатилади. Ва у ўзининг кундалигига қуйидагича ёзади: “мазкур асар мен бир кунмас бир кун тушуниб етган ақл-идрокнинг буюк шижоатидир”.230 Аммо, эришилган натижа Виржиния Вулфни қониқтирмайди ва у асарни чинакамига тўлиқ қайтадан кўчириб янгитдан ёза бошлайди. Яна унинг кундалигида қўйидаги ўзига хос бўлган ажралиб турувчи қайд пайдо бўлади: “ҳали мен ҳеч қачон асарга бунчалик қаттиқ жон-дилим билан киришмаганман. Бошқа бирор нарсани ўқиш ёки ёзишга умуман имконим йўқлиги бунинг тасдиғидир”.231 Ва ниҳоят, роман 1931 йилнинг 8 октябрида Англияда “Хогарт Пресс” нашриёти томонидан чоп этилади, яна икки ҳафта ўтгач эса Вулфнинг опаси, рассом Ванесса Белл томонидан тайёрланган муқова билан Америка Қўшма Штатларида босилиб чиқади.
Дастлаб Виржиния Вулф янги асарнинг ҳатто 2000 нусхаси ҳам китобхонларга тарқалиб оммалашмаса керак, деб ўйлаганди, аммо китоб чоп этилишининг биринчи йилидаёқ 12 минг нусха Англияда ва яна шунча АҚШда тарқалади, табиийки, бу ҳолат муаллифни ҳаддан ташқари ажаблантиради: “У (“Тўлқинлар” романи – У.Ф.) сотилмоқда – одамлар шундай бир хил бемаъни асарни ўқиётгани қандай тасодиф, қандай ғалати!”



Download 273,23 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish