Логин тушунчаси деганда нима тушинилади ? Ж: шахснинг, ўзини ахборот коммуникация тизимига таништириш жараёнида қўлланиладиган белгилар кетма-кетлиги бўлиб, ахборот коммуникация тизимидан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлиш учун фойдаланилувчининг махфий бўлмаган қайд ёзуви ҳисобланади.
Логотерапиянинг асосида қандай ғоя ётади? Ж: Одамларини ҳаётнинг маъноси орқали даволаш
Локал тармоқ ҳосил қилиш учун нималар керак: Ж: тизим дастури, тармоқ картаси ва алоқа сими;
Лотинчада «гувоҳлик бераман» деган маънони англатиб, ходимнинг малакасини, ўқитувчиларнинг билим даражасини белгиловчи ҳужжат нима? Ж: Аттестат
Магистратура мутахассислик фанлар блоки зарурий мазмуни қайси ҳужжатда келтирилган? Ж: Давлат таълим стандарти “Мутахассисликлар бўйича магистрларнинг тайёргарлик даражаси ва зарурий мазмунига қўйиладиган талаблар”да;
Магистратура мутахассисликлари таълим дастурларини рўёбга чиқариш қоидалари қайси ҳужжатда келтирилган? Ж: Давлат таълим стандарти “Мутахассисликлар бўйича магистрларнинг тайёргарлик даражаси ва зарурий мазмунига қўйиладиган талаблар”да;
Магистратура мутахассисликлари умумий тавсифи қайси ҳужжатда келтирилган? Ж: Давлат таълим стандарти “Асосий қоидалар”да
Магистрлар тайёргарлигига нисбатан қўйиладиган умумий малака талаблари қайси ҳужжатда келтирилган? Ж: Давлат таълим стандарти “Йўналишнинг мутахассисликлари бўйича магистр тайёргарлигининг зарурий мазмуни ва даражасига умумий талаблар”да
Мамлакатимиз олимлари таърифи бўйича “…….. олинган натижа ёки жорий қилинган янгилик” Ж: инновацион технология
Мафкуравий иммунитет нима? Ж: Инсонларда ғайриинсоний ғояларга қарши тура олиш қобилияти
Маънавий баркамол инсон деганда қандай шахсни тушунасиз? Ж: Миллий ва умуминсоний қадриятларни чуўур эгаллаган ва унга амал қилган зиёли шахс
Маънавий жасорат нима? Ж: Руҳан покланиш, иймон-эътиқод, эзгулик ва маърифат йўлидаги кураш;
Маънавий тарбия бу … Ж: Жамиятда маънавий меросни авлод-авлодга ўтказиш ва бойитишнинг шакларидан бири
Маънавий таҳдид нима? Ж: Инсоннинг руҳий дунёсини издан чиқаришга қаратилган маънавий ва ахлоқий, мафкуравий-ғоявий ва информацион ҳуружлар;
Менежмент стратегияси босқичлари Ж: ташкилотни стратегик кўра билиши ва зиммадаги вазифасини шакллантириш, мақсадларга эришиш стратегиясини ишлаб чиқиш , стратегияни тадбиқ этиш ва амалга ошириш, Ишни баҳолаш янги йўналишларни ўрганиш
Менежмент стратегияси нимадан бошланади? Ж: ташкилот мақсадларини стратегик кўра билиш ва зиммадаги вазифасини шакллантиришдан
Методик ишнинг асосий шакллари Ж: ўқув-методик йиғилишлар, конференция ва семинарлар услубий кенгашининг йиғилишлари
Меъзонли тестларни тузилиши қандай? Ж: Берилган саволга нисбатан барча жавоблар тўғри.
Миллий ғоя нима? Ж: Миллий ғоя миллат тафаккурининг маҳсули, унда миллатнинг ўтмиши, бугуни истикболини, унинг туб мақсад-манфаатлари ифодаланади
Миллий маънавий қадриятлар деганда нимани тушунасиз? Ж: Муайян миллатга тегишли бўлган барча (ахлоқий, диниий, бадиий ҳуқукий, сиёсий) маънавий мерос
Миссионерлик ҳаракати нима? Ж: Ўзга дин вакилларини ўз динига оғдириш ҳаракати
Модификациялаштирувчи инновациялар бу – Ж: ишлаб чиқариладиган маҳсулотларнинг конструкцияларини, хўжалик фаолиятини юритиш принциплари ва шаклларини такомил-лаштириш учуп асос бўлгувчи инновациялар.
Мулоқот нима? Ж: Кишининг бошқа одамлар билан ўзаро муносабатда бўлиш шакли.
Мулоқотнинг учта йўналиши ҳақида айтинг. Ж: Коммуникатив, интерактив, перцептив
Муомала маданияти, мулоқотга киришиш маҳорати, мударрисларни танлаш ҳақида ноёб фикрлар билдирган мутафаккирларни аниқланг? Ж: Кайковус, ал-Хоразмий, Форобий, Ибн Сино, Юсуф Хос Хожиб,
Муомала маданияти, шахс ва жамоага таъсир этиш, мулоқотга киришиш маҳорати, мударрисларни танлаш тўғрисида фикр билдирган мутафаккир- ларни белгиланг Ж: Кайковус. Ал-Хоразмий. Фаробий, Ибн Сино, Юсуф Хос Хожиб, Мирзо Улуғбек, Алишер Навоий. Хусайн Воиз Кошифий
Мураккаблик даражасига кўра тестнинг нечта тури ажратилади? Ж: Тўрт
Мустақил изланувчи - … Ж: Олий таълим муассасасига ёки илмий тадқиқот муассасасига мустақил изланувчанликка белгиланган тартибда қабул қилинган шахс
Мутахассислик кодининг биринчи учта рақами нимани ифодалайди? Ж: Касбий фаолият соҳасини
Мутахассисликлар йўналиши бўйича фундаментал ва амалий билим берадиган, таълим муддати камида тўрт йил давом этадиган таянч олий таълим тури бу ...? Ж: Бакалавриат