Машғулот режаси:
1. Кон ишларини манёврлаш орқали қияликлар турғунлигини бошқариш.
2. Портлашларнинг карьернинг чегаравий контурини шакллантиришга бўлган зарарли таъсирини пасайтириш.
Конларни очиқ усулда қазиш технологиясини такомиллаштириш карьерлар чуқурлигини 500 – 700 м.гача катталаштириш имконини беради. Бундай карьерлар учун кон ишларини олиб бориш хавфсизлиги ва самарадорлигини таъминлаш нуқтаи назаридан чегаравий контурда узоқ вақт давомида бортлар мустаҳкамлиги масалалари муҳим аҳамият касб этади.
Агар карьер конструктив параметрлари алоҳида поғоналар ва бортларнинг мустаҳкамлик шартлари билан таъминланадиган бўлса, унда қияликлар ҳолатини бошқариш учун махсус технологик услубларни қўллаш зарур.
Қияликлар ҳолатини бошқариш учун асосий технологик услубларга қуйидагилар киради: кон ишлари билан манёврлаш (ишлоа бериш навбатига риоя қилиш), карьер майдонини оқилона очиқ ва бичиш, поғоналар ва бортлар параметрларини, кон ишлари фронтининг силжитиш йўналиши ва тезлигини, поғоналарнинг махсус нишабланишини ўзгартириш.
Кон ишлари билан манёврлаш.Қияликлар турғунлигини кон ишлари билан манёврлаш йўли билан бошқариш, агар поғона қиялигининг баландлиги ва бурчагини тузатиш қияликлар деформациясини бартараф этиш бўйича исталган натижа бермаса ёки устки горизонтларда бортнинг тезланишига ёки очиш ишларининг катталашишига олиб келган ҳолларда қўлланилади.
Кон ишлари билан манёврлашнинг моҳияти конни қазиш технологик схемасининг поғоналар ва бортларнинг ҳақиқий турғунлиги билан узвий ўзаро боғлиқлигидан иборат. Кон ишлари билан манёврлаш бутун кон ёки унинг маълум қисми доирасида амалга оширилади. Кон ишлари билан манёврлашқуйидаги технологик усулларни ўз ичига олади: конга ишлов бериш навбатига риоя қилиш ва кон ишлари фронтини силжитиш йўналишини ўзгартириш. Бунда тоғ жинслари массивининг геологик тузилиши, тузилиши ва физика-механикавий хусусиятлари ҳақидаги маълумотлардан фойдаланилади ва улар асосида поғоналар ва бортлар қияликлари турғунлиги ҳисоблаб чиқарилади, шунигдек карьер майдонини алоҳида ўйиш блокларига ажратиб ва уларда кон ишларини силжитиш йўналишини кўрсатиб, карьер майдонининг технологик харитаси тузилади.
Очувчи қазилмаларнинг жойлашувига муҳим эътибор қаратилади. Ташқи очувчи қазилмаларнинг авариясиз фойдаланилишини таъминлаш учун, карьернинг бутун мавжуд бўлиш муддати давомида улар массивда анча турғун жинслар билан жойлаштирилади.
Стационар ички съездлар жойлашуви танланганда қатламлари тушадиган массивнинг ва массив ичига сусайиш юзаларининг участкаларидан фойдаланилади.
Карьер майдонига ишлов бериш унинг ноқулай шароитларга эга бўлган қисмини қазишдан бошланади, сўнгра эса заиф литологик фарқлардан иборат бўлган ва тузилиши суст бўлган массив ўзлаштирилади. Кон ишлари билан манёврлаш йўли билан қияликлар турғунлигини бошқариш усулини мульдасимон уюмларга ишлов берилгандақўллаш мақсадга мувофиқ саналади.
Қияликлар деформацияларини пасайтириш мақсадида параллел суришдан ярим айлана ёки фронининг диагонал кўчирилишини ноқулай мўлжалланган сусайиш юзаларига нисбатан манёврлаш туфайли, кон ишлари фронтининг йўналишини 0 дан 180гачаўзгартириш мумкин.
Ишлар фронтини суриш йўналишини оқилона ўзгартириш карьер майдонини кондан фойдаланишва бортлар турғунлигининг ҳисоб-китоблари жараёнида муҳандис-геологик районлаштириш, тоғ жинслари уюмларини аниқлаштириш асосида аниқланади.
Портлашларнинг карьернинг чегаравий контурни тузишга зарарли таъсирини пасайтириш.Қудуқли зарядларни портлатиш порталтиладиган бортдан ташқарида поғоналар ва тоғ жинслари массиви юзасида деформациялар келтириб чиқаради. Кон ишларини карьер бортиининг чегаравий контурига олиб келинганда контурорти массивини заколлардан ва қолдиқ деформациялардан ҳимоялаш зарурати юзага келади. Портлашнинг зарарли таъсири - кучланиш сейсмик майдонининг шакллантирилишини ва портлатилаётган блокда ва унинг ташқарисидаги тебранишларни бошқариш йўли билан пасайтирилади.
Портлаш ПМ тегишли физико-детонацион тавсифларини танлаш, қудуқ зарядларини конструкцияланиши, қисқа секинлаштирилга портлашни қўллаш, сейсмик тўлқинларни тарқатиш йўлида экранлаштирувчи юзаларни яратиш, портлатилаётган блокда портлашнинг ривожланиш йўналишини ва портлатиш навбатини ўзгартириш туфайли бошқарилади. Портлашнинг массивга таъсирини поғоналарнинг дастлабки нишабланиши орқали ҳам чегаралаш мумкин.
Портлашнинг қияликларга зарарли таъсири даражасига таъсир кўрсатувчи ПМ асосий хусусиятлари, - уларнинг зичлиги ва заряд детонациясининг тезлиги. Турли ПМ яқин портлаш зонасида турли кучланишларни ва массивнинг тебраниш тезликларини, портлаш жойидан олиб ташланиб эса – тўлқинларнинг турли даражада сўнишини келтириб чиқаради.
Тоғ жинслари массивидаги сейсмик тебранишларнинг ўзгариш тавсифини белглаб берувчи зарядлар конструкциялари ичида, махсус кумулятив ўйиқли, инерт тўлдиргичли, шунингдек комбинацияланган, ҳаволи ўқли ва халқали тирқишли конструкциялар ажратилади. Қисқа секинлашган портлашни қўлаш самаралироқ. Камроқ сейсмик таъсир 20---70 мс атрофида секинлашиш интервалларида кузатилади. Портлашнинг сейсмик таъсирини пасайтириш даражасига секинлаштиргичларнинг типи ва уларнинг сони сезиларли даражада таъсир кўрсатади. Массивнинг тебраниш жадаллигини кескин пасайтириш доимий секинлаштириш интервали орқали портлатилганда эришилади.
Портлаш таъсириниини локализациялаш ва қияликни махсус нишаблаш.Массивда портлаш таъсирини локализациялаш ҳимояловчи, экранлаштирувчи амортизацияловчи қатламларни қўллаган ҳолда амалга оширилади. Кўрсатиб ўтилган экранлаштириш воситалари портлаш энергиясининг бир қисмини ютиб оладиёки кучланиш тўлқинларининг ва сейсмик тўлқинларнинг контурости массивига тарқалишига тўсиқлик қилади. Экранлаштириш таасурорти махсус ишаблаш поғоналарининг қўлланилиши туфайли кучаяди.
Махсус нишаблаш деганда қияликлар турғунлиги, бермаларнинг сақланиши таъминланадиган ва тўкилмаларнинг тўпланиш жадаллиги камаядиган, ноишчи бортларни расмийлаштириш ва контур атрофи киримларига ишлов беришнинг шундай технологиясини қўллаш тушунилади.
Лойиҳавий бурчаклар остида поғоналарни нишаблаш қуйидаги технологиксхемалар бўйича: бир ёки бир неча поғоналарнинг баландлигига қиялик қудуқлари билан карьернинг чегаравий контурида дастлабки тирқиш ҳосил қилиш; контур атрофи ҳошиясида сўнгги кирим ўйилганда поғонанинг бутун баландлигига лойиҳавий контур бўйича бир қаторли ва икки қаторли нишабловчи қудуқларни қўллаш; қиялик чуқур ва ёрдамчи вертикал калта қудуқларни бирлаштириш; лойиҳавий контурга калта қиялик қудуқлари билан қўйилган поғонанинг устки қисмини расмийлаштириш орқали; вертикал калта қудуқлар билан нишаблаш; поғонанинг бутун баландлиги бўйлаббир қатор вертикал қудуқлар биланбажарилиши мумкин.
Шунингдек массив портлашларнинг сейсмик таъсиридан пастки бермадан бурғиланган ясси қудуқлар биланпастда ётадиган поғона юзасни экранлаштириш орқали контур атрофи киримларига ишлов берилгандаҳимоя қиланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |