п = Муд1Мопр
0 Муд = Рсχ+Fsiпδżнуқтасига нисбатан тутиб турувчи кучнинг, Мопр = Fсоѕ δунисбатан эса ағдарувчи кучнинг лаҳзаси.
Бунда деворнинг турғунлик заҳирасининг ағдарилишга нисбатан коэффициенти қуйидаги ифодадан аниқланади:
п = ( Рс.Х + F Siп δz )1 F соś δу,
бунда х,у,ż – тутиб турувчи ва ағдарувчи кучларнинг елкалари.
Ҳимоя девориқияликларни мустаҳкамлаш ва уларнинг юзасини шамоллатиш агентлари кириб қолишидан ҳимоя қилиш вазифасини бажаради; тиргакли девордан фарқли равишда, у унчалик катта бўлмаган қалинликка (0,5---1,5 м) эга бўлади. Ҳимоя деворининг турғунлиги мустаҳкамланадиган поғонанинг асосида пойдеворни беркитиш ва унинг устуи қисмини анкерлаш ҳисобига эришилади (2-расм). Қалинлиги 5—10 см осма монолит ёки йиғма (плиталардан) темирбетонли юпқа деворлар дарзсимон қоя ва яримқоя жинслари тўкилмалари ҳосил бўлишини бартараф этиш учун қурилади. Тўлдиргичларнинг майда фракцияларини (8 мм.гача) қўллаб торкретлаш натижасида олинадиган қиялик юзаларини изорляцияловчи қопламалар кўринишидаги ҳимоя қатлами торкрет- бетон деб, йирик фракциялардан фойдалани (25 мм.гача) қўлланилиб олинганлари эса сачратма-бетон деб аталади. Торкрет-бетондан тайёрланадиган ҳимоя қатлами 65 мм.дан, сачратма-бетонлиги эса – 300 мм.дан ошмайди.
Изоляцияловчи қопламанинг мустаҳкамлигини ошириш ва кичрайиш кучланишларини камайтириш учун торкетлаш симининг диаметри 2 –6 мм ва катакчаларининг ўлчами 100 х 100 ёки 150 х 150 мм бўлган темир тўр бўйича амалга оширилади.
қиялама поғоналар юзаларининг изоляцияловчи қоплами учун минерал тўлдиргичли (кул, трепел, бўр, қум ва б.), 30 % ҳажмдан ошмайдиган миқдордаги иссиқ битумдан плёнкалар қўлланилади. Битумлаштиришда паст юмшаш ҳароратига ва юқори ўтказувчанликка ва эгилувчанликк эга бўлган битумлар қўлланилади.
Контрфорс –қоя қопламалари жинсларидан тайёрланган сочма иншшот бўлиб, ноишчи бортлар, капттал траншеялар ва юмшоқ жинслар ағдармаларининг поғоналари қияликларини мустаҳкамлаш учун қўлланилади. Мазкур усул энг оддий,самарали, технологик, кучли ва карьерларда қўлланиладиган бошқа кўчкига қарши иншоотларга қараганда арзон ҳисобланади. Қияликларини қоя жинслари билан тўлдириш тиргакли девор ва дренажли призма сифатида хизмат қилади, бўртиб кетишни ва лойли жинслар оқоваларини бартараф этади, қиялик юзасини эрозион бузилишлардан, фильтрловчи қияликни эса – музлаб қолишдан ҳимоя қилади, музлар ҳосил бўлиши дренажли қурилмаларнинг ишлаши учун нормал шароитлар таъминлайди.
Ушбу мустаҳкамлаш усулининг камчиликлари: сочилма иншоотнинг катта массаси ва эгаллаб турган катта майдони.
Контрфорслар ёрдамида карьернинг чегаравий контурида қияликлар поғоналарининг муҳим талаби – поғона киримига ва нишаблигида ўйиқ қилингандан сўнг юк қўшиш иншоотининг ушланиб қолишига йўл қўймаслик. Бундай ҳолатда кон ишларини олиб бориш бошқарув ва поғонани мустаҳкамлаш паспортига биноан амалга оширилади.
Чўзиқлик бўйлаб нишаблангмаган поғонани яланғочлаш учун рухсат этилган катталик қиялик ҳисоби билан аниқланади ва забойда ўйиш-юклаш ишларини амалга ошириш учун зарур бўлган минимал ўлчамдан ошиб кетмаслиги керак. Қияликнинг қисқа вақт туришини ҳисобга олиб контрфорс иншоотигача турғунлик заҳирасининг коэффициенти 1,1 тенг (меъёрий қийматдан кам) қилиб қабул қилинади. Фильтрацион деформацияларни бартараф этиш учун қияликда ер ости сувларининг юқори даражасида дренаж призмаси ва контрофорсэкскаватор забойини суриш натижасида шакллантирилади.
Контрфорслар тайёрлаб қўйилган қоя ёки ярим қоя асосга бурғилаш-портлатиш усули билан 1—1.5 м чуқурликкатўкилади. Бу эса контрфорснинг асосдаги силжишига қаршилигини оширади. Асосида экскавацияга тенглашадиган заиф жинслар мавжуд бўлганда эса, ўйиш, контрфорс асоси сирпаниш юзасига мос келиб қолмаслиги учун худди шу чуқурликда амалга оширилади.
Қозиқли асос қуришконтрфорс асосидаги силжиш қаршилигини оширади. Пойдевор устки учлари контрфор этагидан 2—2,5 м чиқиб турадиган поғона асосида қоқилган ўйиш томонига бир қатор тик қия қозиқларининг намоён қилади.
Контрфорслар параметрлари қияликларнинг ер юзасидаги ва чуқурликдаги е усти сувларининг таъсири ва ҳароратнинг тебраниши билан боғлиқ бўлган деформацияларини аниқлаш учун аниқланади, асосининг рухсат этилган минимал эни ва унинг қиялигининг тиклиги билан, қоя жинслари табиий қиялигининг бурчагига (32—40 град.) тенг бўлган контрфорс ўрнатилади.Контрфорс қатламининг минимал қалинлиги β бурчакли қиялик юзасининг танланган нуқтасида вертикали (м) бўйича, лойли жинслар бўртиш босимининг ривожланишига тўсиқлик қилувчи ва нишаблама юзада контрфорс заррачалари кучларини тутиб турилишини таъминловчи зарурий нормал босимнинг катталигидан келиб чиққан ҳолда аниқланади. Яқинлашган қиймати қуйидаги формула бўйича аниқланади:
бунда -минимал нормал босим (кучланиш), Мпа;
- контрфорс материалининг солиштирма оғирлиги, кН1м;
β - поғона қиялигининг нишабланиш бурчаги, град.
Контрфорснинг усти а (м) ва пасти в (м) бўйлаб эни, бошқа ҳисоб қийматларидан ошиб кетадиган бундай қиймати учун қоя жинсларининг табиий қиялиги бурчагини қуриш йўли билан аниқланади (3-расм).
Do'stlaringiz bilan baham: |