3. Портлашлар зарарли ҳаракатининг карьернинг чегаравий контурига таъсирини пасайтириш. Қудуқли зарядлар портлашлари, портлатиладиган блокдан ташқарида тоғ жинслари массиси ва поғоналари юзалариниг деформацияланишини юзага келтиради. Кон ишлари карьер бортининг чегаравий контурига етиб келганда, контур орти массивини қияликлар ва бермаларнинг турғунлигини пасайтирувчи қолдиқ деформациялар ва кесиклар ҳосил бўлишидан ҳимоялаш зарурати юзага келади
Портлатиладиган блокда ва унинг ташқарисида кучланишлар ва тебранишлар сейсмик майдонининг шаклланишини бошқариб, портлашларнинг зарарли таъсири пасайтирилади.
ПМ тегишли физико-детонацион тавсифларини танлаш, қудуқ зарядларини конструкциялаш, қисқа секинлаштган портлашни қўллаш, экранлаштирувчи юзалар сейсмик тўлқинларининг тарқалиш йўлида ҳосил қилиниши, портлатиладиган блокда портлашнинг ривожланиш йўналишининг ўзгариши ва портлатиш навбати туфайли, прортлашни бошқариш мумкин. Портлашнинг массивга таъсирини поғоналарнинг олдиндан нишаблаш ва уни мустаҳкамлаш ёки муҳандислик услублари билан мустаҳкамлаш орқали чегаралаш мумкин. Портлашларни бошқаришда портлашларни ташкил этилишини мукаммалаштиришга, ишлаб чиқариш маданиятини оширишга ва илмий ютуқлардан фойдланишга йўналтирилган ташкилий-техник чоралар кўриш зарур.
Сейсмик тўлқинларни шакллантириш механизмини, уларнинг тарқалиш тавсифини ва маълум муҳандис-геологик шароитларда турган поғоналарга таъсирини ҳисобга олган ҳолда чегаравий контурда портлатиш ишларининг паспорти тузилганда портлашни бошқариш услублари ва усуларини танланади.
Портлашнинг зарарли таъсири даражасига таъсир кўрсатувчи ПМ асосий хусусиятлари –уларнинг зичлиги ва заряд детонациясининг тезлигидир. Шундай тарзда портлаш энергияси ПМ катталашига, ажралиш тезлигига ва зичлигига боғлиқ. Заряднинг умумий энергияси ва бузиладиган тоғ жинсларининг ҳажми ўртасида боғлиқлик мавжуд. Турли ПМ яқин портлаш зонасида турлича кучланишларни ва массивнинг тебраниш тезликларини, портлаш жойидан узоқлаштирилганда эса – тўлқинларнинг турли даражада сўнишини ҳосил қилади.
Тоғ жинслари массивидаги сейсмик тебранишларнинг ўзгариш тавсифини белгилаб берувчи зарядлар конструкциялари ичида, махсус кумулятив ўйиқли, инерт тўлдиргичли, шунингдек комбинацияланган ҳаво ўқли ва халқали тирқишли конструкциялар ажратилади.
Қисқа секинлаштирилган портлаш самарадорлиги тажриба портлашлари натижалари бўйича белгиланади. сейсмик таъсир зарядлар линиясига перпендикуляр бўлган йўналишда 20... 70 мс доирасида секинлашин интервалларида кўпроқ, детонация тарқалишига қарама-қарши йўналишида эса –камроқ кузатилади.
Портлашнинг сейсмик таъсири пасайиши даражасига секинлаштиргичларнинг типи ва уларнинг сони сезиларли даражада таъсир кўрсатади. Массивнинг тебранишлари жадалигининг кескин пасайиши домий секинлашиш интервали орқали портлаганда эришилади. Зарядларнинг портлатиладиган блокнинг узунлиги ва майдони бўйлаб инициирланадиган вақтида кучланиш майдонига бир текис ва хар хил вақтда ётқизилганда сейсмик таъсир максимал даражада пасаяди.
Ҳимоя, экранлаштирувчи ва амортизацияловчи қатламлар қўллаган ҳолда портлаш таъсири маҳаллийлаштирилади. Кўрсатиб ўтилган экранлаштириш воситалари порталш энергиясининг бир қисмини шимиб олади ёки кучланиш тўлқинларининг ва сейсмик тўлқинларнинг контур орти массивига тарқалишига тўсиқлиқ қилади. Экранлантириш таасуроти махсус поғоналар нишаблашни қўллаш туфайли кучаяди.
Поғоналар махсус нишабланганда контур атрофи ишлов бериш ва ноишчи бортларни расмийлаштириш технологияси тушунилади.
Карьерларни лойиҳалаганда контур атрофи кирмаларига, қурилишда эса – уларнинг нишаблаш технологиясини ўз ичига олувчи поғоналарни бошқариш паспортларига ишлов бериш бўлимларини тузиш зарур.
Лойиҳвий бурчаклар остида поғоналарни нишаблашни қуйидаги технологик схемалар бўйича бажариш мумкин: карьернинг чегаравий контурида қиялик қудуқлари билан бир ёи бир неча поғоналарнинг баландлигига олдиндан тирқиш ҳосил қилиб; контур атрофи ҳошиясида сўнги кирим ўйилганда поғонанинг бутун баландлигига лойиҳавий контур бўйлаб бир қаторли ва икки қаторли қиялик нишаблаш қудуқларини қўллаб; қиялик чуқур ва ёрдамчи вертикал калта қудуқларнинг туташуви билан; лойиҳавий контуга калта қия қудуқлар билан қўйилган поғонанинг устки қисмида расмийлаштирб; вертикал калта қудуқлар нишаблаш билан; поғонанинг бутун баландлигига бир қатор вертикал қудуқлар билан.
Поғоналарни контурли портлатиш ёрдамида нишаблаш:
Заоткоска уступов с помощью контурного взрывания позволяет: на БПИ оддий технологиясида шаклланадиган қияликлар бурчакларига қараганда қиялик бурчагини 5.„15° ва ундан ортиқ ошириш; деформациялаш жадаллигини пасайтириш ва поғоналарнинг узоқ муддатли турғунлигини таъминлаш; ишлаб бўлинган бўлиқ томонга тушадиган, заифлашиш юзасига эга бўлган поғоналар турғунлигини ошириш имкониятларини беради.
Карьерларда поғоналарга ишлов бериш контури ташқарисида портлашлар таъсирини пасайтириш учун қисқа секинлашган портлаш диагонал схемалари, жинсларни уриб тушириш учун қиялик зарядлари, контурли портлатиш кенг қўлланилади. Диагонал схема бўйича қисқа секинлашган портлатиш, танлаб олинган нишаблаш усулидан қатъий назар зарядларни икки қатор жойлаштирган ҳолда чегаравий контургача 30...40 м масофада амалга оширилади (5.3-расм). Бунда портлатишда поғонанинг устки қисмидаги қолдиқ деформациялар зонасининг кенглиги ва чуқурлиги қисқаради.
Контурли портлати – поғоналарнинг деформациялаиш жадаллигини пасайтиришнинг самарали усули. У яқинлатирилган қудуқларни бурғилашдан, уларни ПМ заифлашган (массаси бўйича) зарядлари билан зарядланишидан ва портлашидан иборат бўлиб, бунинг натижасида контурли зарядлар қатори бўйлаб қудуқларнинг излари кўриниб турадиган текис қиялик юзаси ҳосил бўлади.
Контурли портлатишда юқори самара қудуқлар ўртасида масофаларда қудуқлар диаметри 100...150 мм бўлганда ва бир қаторда 1дан 2мгача олинади
Конутр қудқулар ўртасидаги ўзгарувчан масофада заряднинг 1 м қудуққа тахминий массаси 0,8...3,0 кг.
Ёпиқ кон ишлари амалиётида контурли портлатишнинг икки усули қўлланилади:
Дастлабки тирқиш ҳосил қилиш, яъни контур атрофи киримида уриб туширгунгача портлашитш; оддий контурли уриб тушириш ёки контуратрофи лентасидаги портлашлардан сўнг “силлиқ портлатиш.
Экранлаштирувчи тирқишлар сифати ва самарадорлигини таъминлашнинг асосий шартлари: контурли қиялик қудуқлари ўртасидаги масофани ва параллелликни сақлаб туриш; ПМ солиштирма харажатини тўғри танлаш.
Дастлабки тирқиш ҳосил қилинганда контурли зарядлар чегаравий контурдан 15...20 м кам бўлмаган масофада портлатилади. Тирқишлар қудуқларининг ва майдалаш қудуқлари контур қатори ўртасидаги минимал масофа майдалаш заряди диаметрларидан 8... 10 кам қилмасдан қабул қилинади. Контур қатор қудуқ зарядларининг қарама қарши томонда ётган қудуқларда майдалаш зарядларини портлашитга нисбатан портлатилишининг илгарилаб кетган вақти 50...70 мс атрофида, чунки портлашлар ўртасидаги интерваллар кичик бўлганда ёриқларнинг кесиш тирқиши ортига кириб қолиши, интерваллар катта бўлганда эса – қудуқлар контур қаторини портлатиш орқали майдалаш асосий зарядларига шикаст етказиилишимумкин.
Шунингдек контур қатор ва майдалаш зарядларини бир ватнинг ўзида портлатиш схемасини қўллаш ҳам мумкин.
Ёриқсимон суст шамоллатилган жинсларда баланд поғоналар икки марта такрорланганида ёки қурилганда, экранлаштирувчи тирқиш поғонанинг тўлиқ баландлигига шакллантиралади, йирик блокли жинсларда эса тирқишни фақат унинг устки ярмида ҳосил қилиш мумкин.
Массивни портлашларнинг сейсмик таъсиридан контур атрофи киримларига ишлов берилганда пастда ётган поғона юзаларини экранлаштириш орқали ҳимоя қилинади (5.4-расм). Бунда нишабланган экранлаштирувчи тирқишни ҳосил қилиш учун қудуқларни горизонтга 12...15° бурчак остида унинг этагидан 1...1.5 м баландликда поғона асосида 3...5 м чуқурликда 90...150 ммдиаметр билан бурғуланади. Ушбу қудуқлар ўртасидаги масофа, зарядконструкцияси ва ПМ солиштирма харажати тажриба портлатиш олиб бориш жараёнида анилаштирилади.