Гидробионтларнинг кўпайиш шакллари.
Жинсий, жинссиз ва партеногенез. Яхши шароитда организмлар партеногенез ёки жинссиз йўл билан кўпаяди, у вақтда авлодлар генетик жиҳатдан бир хил бўлади. Аммо кўпайиш темпи даражаси юқоридир. Яшаш шароитига қараб биринчидан озуқа ва харорат билан боғлиқ. Партеногенетик ва икки жинсли авлодлар ўртасидаги фарқ ўзгаради. Шунга қараб- моноциклик, бир йилда бир авлод берувчи ; 2 циклик ва полициклик -кўп, ациклик- фақат партенегенетик йўл билан кўпайувчи организмларга бўлинади. Мас., кичик балчиқларда - иссиқлик кўп бўлиши туфайли кўллардаги жониворларга қараганда 2 жинсли авлодлар кўп бўлади. Дафниялар шимолда моноциклик, жанубга қараб ва кейин полициклик бўлади (Зернов, 1949). Кўп нарсалик абсолют ва нисбий бўлади. Абсолют кўп насллик - бу индивидларнинг, тухум ёки ёш индивидларнинг ўргочисини хаётий даврида пайдо бўлишига айтилади.
Нисбий кўпнасллик - бу абсолют кўп наслликнинг ургочисини тана оғирлигига бўлган нисбатига айтилади. Гидробионтларнинг тури катталигининг ошиши билан уларнинг абсолют кўп насллиги ошади. Организмларнинг ўз хаёти даврида 1 марта ва кўп марта кўпаяди. 1 йиллик ва кўп йиллик бўлади. Мас., кичик олд жабра булоқ моллюскалари; лимнеидлар эса 1-2-3 йиллик: 2 - паллалиларнинг катта турлари 10- хатто 100 йилликдир. Уларнинг кўп насллиги ташқи мухитнинг ва озуқанинг концентрациясининг ўзгаришига қараб хам ўзгаради (Никольский, 1965).Мас., балиқларда уларнинг концентрацияси маълум ёшгача ўсади, сўнгра катталарда пасая бошлайди. Олдин нисбий ва сўнг абсолют кўпнасллиги камаяди. Кўп наслликни бошқаришнинг асосий сабаби, уларда тез кўпаювчи ва кўп ёғли балиқларда увилдирикларнинг кўплигидир. Бу уларда кўпинча социтларнинг етилиши ёки оч даврда социтларнинг ютилиши билан боғлик. Бир тузилиши бир популяциясида ва яқин турнинг шаклларида юқори минтақаларда қараганда уларнинг наслдорлиги камдир. Бу балиқларнинг туғилиши, кўпайиши, танлаши, ўсиши, увилдирикларнинг сонининг кўпайиши орқали амалга ошади. Балиқларни тез етилиши озуқанинг кўп бўлишига, увилдирикларнинг тез пишишига боғлик.
Кеча-кундузда мавсум кўпайиши- ҳароратга, ёруғликка ва ҳоказоларга боғлик. Ушбуни айтиш ўринлики, айрим гидробионтларнинг эмбрион тараққиёт даврида нобуд бўлишини камайиши учун махсус мосланишлар мавжуд.
Бунга организмларнинг тухумларини ўтларга, қалқиб юрувчи барглар, яхши кислород билан таъминланган жойларга тошлар устига ёпиштириш кабилар мисол бўла олади, тухумлар ёки уларни тудалари синиқ бўлганлиги, уларни йиртқичлар томонидан сақлайди. Тирик тўғиш ҳам мосланишга киради. Тирик туғиш кўплаб гидробионтлар учун ёмон шароитда яшовчиларга тўғри келади.
Do'stlaringiz bilan baham: |