Расм 6. Дрейссена чиғаноғининг тўда бўлиб яшаши
Популяциянинг ёши ва жинсий таркиби.
Бу бир томондан, турнинг ирсий хусусиятлари ва бошқа томондан, популяциянинг махсус яшаш шароитига боғлик. Яхши шароитда популяция кўпайиб боради, ёш индивидларнинг сони юқори бўлади. Ҳар бир махсус шароитда популяцияга махсус ёшлик таркиби хос, агар шароит ўзгарганда унинг таркиби хам ўзгаради ва у ўз шароитига қайтса, популяция ҳам у вақтда ўз ёши таркибини тиклайди. Қўп ёшли популяциялар ҳар хил шароитга нисбатан мослашади. Жуда кичик ёш кам ҳимояланган популяциялар мас., чувалчангларнинг ёшлари, моллюскалар, қисқичбакасимонлар кўпинча йуколишга моликдир. Тирик туғувчи ҳайвонларда моллюскалар, бир хил балиқлар ва кўплаб сув сут эмизувчиларида ёшлари кўп сақланиб қолади, чунки уларнинг ёшлари ва катталарининг таркиби ва сони бир-биридан кам фарқ қилади. Гидробионтларнинг жинсий таркиби индивидларнинг ҳар хил жинси ва кўпайиш сони билан ва кўпаймайдиган индивидлар билан фарқ қилади. Жинсий фарқ турнинг наслий хоссасига боғлик ва кўп ҳолда ташқи шароитнинг таъсири остида бўлади. Мас., харорат 10-12 то 25 - 28 °С ошса, қисқичбакаларнинг эркакларининг сони 40,2 то 64,7 ошар экан. Дафнияларнинг эркакларининг сони 5° С, ўрғочиларининг сонидан 5 марта кўп бўлар экан.
Тур индивидларининг етилишига қараб, уларни кўпайишдан олдин кўпайиш даври ва кўпайишдан сунг даражаларга бўлиш мумкин. Ҳар хил турларда бу турли туман ҳал бўлади. Мас., кўплаб моллюскаларда, чувалчанглар, балиқлар ва х.ларда ривожланиш даври кўпайишдан олдинги давридан кўп. Популяциянинг жинсий таркиби, ёши каби мосланишга моликдир, у шароит ўзгарганда кўпайишнинг керакли эффектини таъминлайди, яшаш шароитининг ўзгариши билан популяциянинг жинсий таркиби ва кўпайиши хам ўзгаради.
Расм 7. Улкан тридакна чиғаноғи
Популяциялар ичидаги муносабатлар.
Бу муносабатлар қандай шаклда рўй бермасин, барибир турнинг кўчайишига хизмат қилади. Окунь ва изуна ўз балиқларини еб катта бўлади. Бу хол каниболизм дейилади. Улар тўғридан- тўғри эмас, балки планктон билан озиқланувчи, у ерда балиқлар йўк. Каниболизм, денгиз юлдузлари қисқичбакасимонларда кузатилади. Ушбу жониворларнинг популяциялари озуқанинг йўқлигида тириқ қолишга олиб келади. Нафақат популяциялар ҳатто гидробионтларнинг индивидлар ҳам бир-бирига тенг эмас. Ҳиндистон балиқларининг сузиш бурчаги 1- 2° С бўлса, 2-3-4- нига қараганда эса 20-32 ва 38° С бўлар экан. Популяциялар ичида индивидларнинг бундай тақсимланиши турнинг купайиши учун фойдали экан. Популяциялар ичида айрим вақтларда индивидларнинг бир - бирига ёрдам бериши кузатилади. Мас., китлар ва дельфинларнинг индивидлари ўлишидан олдин махсус сигналлар юборишади. Уларни эшитган яқин ҳайвонлар ёрдамга шошишади ва чуқишга имкон бермайди.
Dreissena polymorpa моллюскаларнинг ёшлари катта ёшларининг чиғаноғига ёпишиб олиб уларнинг устида ривожланади. Агар қайси вақтда бошқа субстрат бўлмаса, улар шундай қилади. Тўғилиш- абсолют ва нисбий популяцияни ҳамма индивидларнинг маълум бир вақтда тўғилиши ва бир вақтда уларнинг маълум сонларининг нобуд бўлиши.
Do'stlaringiz bilan baham: |