Намунали ўлчаш воситаларини яратиш ва аттестатлаш (қиёслаш)га қўйиладиган умумий талаблар. Намунали сифатида қўллашга мўлжалланган ўлчаш воситаларини метрологик аттестациялашни:
- фойдаланишга киритишдан аввал;
- таъмирдан сўнг;
- фойдаланиш жараёнида разряд ўзгариши зарур бўлганда ўтказадилар.
Намунавий ўлчаш воситалари сифатида фойдаланиш учун мўлжалланганда Давлат метрологик аттестациясидан ўтказилади:
- давлат метрологик хизмати идораларида;
- дастлабки сифатида қўллашга мўлжалланган ўлчов воситаларига юридик шахслар метрологик хизматларда;
- ўлчов воситаларини асбобсозлик корхоналарида, шунингдек чет ташкилотлар учун ўлчаш воситалари таъмирини бажарувчи корхоналарда даражалашда намунали сифатида қўллашга мўлжалланган ўлчаш воситаларига лозимдир.
Намунавий ўлчаш воситаларни (НЎВ) улардан фойдаланиш тўғрилигини, ишлатишда ишончлилигини таъминловчи шароитларда қўллаш ва сақлаш ҳамда фақатгина қиёслаш учун қўллаш зарур.
Бу босқичларда аттестатлаш вазифалари турлича. Фойдаланишга киритишдан аввал, фойдаланишнинг муайян шароитларида ЎВ нинг НЎВ сифатида қўлланиш имкониятлари баҳоланади ва унинг фойдаланиш қоидалари белгиланади. Шунинг учун ЎВ метрологик тавсифномаларининг қиёслаш схемаси ва қиёслаш методикасига меъёрий техник ҳужжатлар талабларига мувофиқлиги текширилади, НЎВ хатолиги тадқиқот қилинади, қиёслашлараро оралиқни белгиловчи разряд берилади, агар мавжуд бўлмаса қиёслаш методикаси тасдиқланади. ЎВ таъмирдан чиқарилганда НЎВ хатолиги тадқиқот қилинади. Таъмирдан сўнг НЎВ хатолигини тадқиқот қилиш қилиш ва рад этиш сабабларини таҳлил қилиш, ЎВ нинг намунали сифатида қўллаш мумкинлиги ҳақида қабул қилинган қарорни қайта кўриб чиқишга зарурат йўқлигига ишонч ҳосил қилиш зарур. Бунда ЎВ барқарор эмаслиги ҳақида йиғилган ахборотни ҳисобга олган ҳолда янги қиёслашлараро оралиқни белгилаш ҳам зарур. Агар метрологик аттестатлаш фойдаланилаётган танлаб олинган НЎВ разрядини ўзгартириш мақсадида ўтказилса, энг аввало НЎВ барқарор эмаслигини баҳолаш ва унинг хатолигини тадқиқот қилиш, сўнгра НЎВ уни нусҳасининг янгироқ юқорироқ талабларга мувофиқлигини белгилаш, разряд бериш ва қиёслашлараро оралиқни белгилаш зарур.
Ўзининг метрологик вазифасига кўра НЎВ иккиламчи Эталонлардан фарқ қилмайди – фарқ уларнинг қиёслаш иерархиясида пастда туришидадир, шундай экан, уларнинг аниқлигига қўйиладиган талаблар қатъийроқдир. Улар Эталонлар каби индивидуал тасдиқланишга муҳтождир. Бундай тасдиқлаш шакли ЎВ нинг намунали сифатида метрологик аттестатланиши ҳисобланади. Бироқ, битта истисно кўзда тутилади – ўлчаш воситаларини НЎВга стандарт ёки ТШ бўйича чиқарилган, демак унинг НЎВ сифатида фойдаланиш мумкинлиги ҳақидаги масала давлат синовларини ўтказиш вақтида ҳал этилган ҳолларда метрологик аттестатлаш бирламчи қиёслаш билан алмаштирилади.
Намунавий ўлчаш воситаларини улардан фойдаланиш тўғрилигини, ишлатишда ишончлилигини таъминловчи шароитларда қўллаш ва сақлаш ҳамда фақатгина қиёслаш учун қўллаш зарур.