Ўлчаш воситаларини қиёслаш, калибровка қилиш усуллари



Download 191,97 Kb.
bet1/24
Sana26.03.2022
Hajmi191,97 Kb.
#511320
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24
Bog'liq
Ўлчаш воситаларини қиёслаш маъруза


Ўлчаш воситаларини қиёслаш, калибровка қилиш усуллари
Режа:
1. Ўлчаш воситаларини қиёслаш
2. Ўлчаш воситаларини қиёслаш ва унинг турлари
3. Ўлчаш воситаларини калибрлаш ва унинг турлари
4. Ўлчаш турлари ва ўлчаш усулларининг классификацияси
Таянч сўз ва иборалар: ўлчаш воситаларини қиёслаш, ўлчаш воситаларини калибрлаш, қиёслаш усули, қиёслаш схемаси, калибрлаш усули, ўлчаш усули.
1. Ўлчаш воситаларини қиёслаш
Метрологик назоратнинг шаклларидан бири ўлчаш воситаларини қиёслаш ҳисобланади. Ўлчаш воситаларини қиёслаш деб метрологик идора томонидан ўлчаш воситалари хатоликларини аниқлаш ва унинг қўллашга яроқлилигини белгилашга айтилади. Қўллашга яроқли деб қиёсланиши қиёслаш усуллари ва воситаларига меъёрий ҳужжатлар талабларига мувофиқ бажарилган ўлчаш воситалари тан олинади.
Ишчи ва намунавий ўлчаш воситаларини қиёслаш усуллари ва воситаларининг давлат стандартлари СДТ стандарти талабларига мувофиқ бажарилиши лозим.
Қиёслаш усуллари ва воситалари стандартлари қиёсловчи ўлчаш воситалари яроқлилиги масаласини ечиш учун етарли бўлган, қиёсланиши лозим бўлган, ва қиёслаш ишларининг энг кам ҳаражатларда энг кўп самарадорлигини таъминловчи зарур минимум метрологик параметрларни ўз ичига олиши лозим.
Ушбу стандартларда белгиланган қиёслаш усуллари давлатлараро қиёслаш схемаларига мос бўлган давлат стандартларида кўзда тутилган усулларга мувофиқ бўлиши лозим.
Қиёслаш усуллари ва воситалари стандартларида ушбу воситаларга таалуқли бўлган давлат стандартларида талаблари белгиланган ёки давлат синовидан ўтган ва давлат реестрига киритилган қиёслаш воситалари қўлланилиши лозим.
Қиёслаш усули ва воситалари номланиши у тегишли бўлган (мазкур ҳолда ЎДТ га) стандарт комплекси номланишидан, стандартлаш объекти номланишидан ва унинг тури номланишидан иборат бўлиши лозим.
Масалан: “Ўлчашлар бирлигини таъминлаш давлат тизими. Асбобсозлик микроскоплари. Қиёслаш усуллари ва воситалари.”
Стандарт кириш қисми ва қуйидаги бўлимларни ўз ичига олиши лозим:
- қиёслаш операциялари;
- қиёслаш воситалари;
- қиёслаш шартлари;
- қиёслашга тайёргарлик;
- қиёслашни ўтказиш;
- кузатув натижаларини ишлаш;
- қиёслаш натижаларини расмийлаштириш.
Кириш қисмида стандарт нимага таалуқлилигини кўрсатилади, яъни ўлчаш воситалари номланиши ва уларнинг меъёрий – техникавий тавсифномалари ва у уларнинг қиёслаш усуллари ва воситаларини ўрнатиши кўрсатилади.
“Қиёслаш операциялари” бўлими қиёслаш вақтида ўтказилиши лозим бўлган операциялар номлари рўйхатини ўз ичига олиши лозим, яъни қиёслаш операциялари қиёслаш жараёнини юритиш мақсадга мувофиқроқ бўлган кетма – кетликда кўрсатилади.
“Қиёслаш воситалари” бўлими қиёсланаётган ўлчаш воситалари метрологик параметларига таъсир қиладиган физик катталиклар рўйхатини ўз ичига олиши лозим. Таъсир қиладиган катталикларга қуйидагилар киради: атрофдаги ҳаво температураси, намлиги ва босими; қиёслаш вақтида қўлланиладиган муҳит температураси, босими ва физик – химиявий хоссалари; ток таъминоти частотаси ва кучланиши; тебраниш ва силкиниш; магнит ва электр майдонлари; гармониклар таркиби; эркин тушиш тезланиши ва шу кабилар.
“Қиёслашга тайёрлаш” бўлими қиёслашни ўтказишдан олдин амалга ошириладиган тайёрлов ишлари рўйхатини ва уларни бажариш усулларини (асбобларни нолга ўрнатиш, қиёсланаётган асбобларнинг чидамлилиги, ювиш, мойини артиш, иситиш ва шу к.) ўз ичига олиши лозим.
“Қиёслашни ўтказиш” бўлими: ташқи кўрик, синаб кўриш, метрологик параметрларни аниқлаш кичик бўлимларини ўз ичига олиши лозим.
“Кузатувлар натижаларини ишлаш” бўлими кузатувлар натижаларини ишлаш усулларини стандартга киритиши лозим.
“Кузатувлар натижаларини расмийлаштириш” бўлими ўлчаш воситалари давлат ва идоравий қиёслаш натижаларини расмийлаштириш бўйича талабларни ўз ичига олиши лозим.
Қиёслашнинг ижобий натижалари тамға босиш ва қиёслаш ҳақида гувоҳнома бериш йўли билан расмийлаштирилади, салбий натижаларда тамғалар бекор қилинади ва асбобнинг яроқсизлиги ҳақида маълумот берилади.

Download 191,97 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish