Ўлчаш воситаларини қиёслаш, калибровка қилиш усуллари


Ўлчаш воситаларини қиёслаш, калибровка қилиш усуллари



Download 191,97 Kb.
bet5/24
Sana26.03.2022
Hajmi191,97 Kb.
#511320
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24
Bog'liq
Ўлчаш воситаларини қиёслаш маъруза

Ўлчаш воситаларини қиёслаш, калибровка қилиш усуллари
Ишдан мақсад – ўлчаш воситаларини қиёслаш, калибровка қилиш ва уларга талаблар бўйича билимларни шакллантириш.
Масаланинг қўйилиши
Машғулот вазифалари ва топшириқлар:
- ўлчаш воситаларини қиёслаш ва турлари бўйича назарий билимларни мустаҳкамлаш;
- ўлчаш воситаларини калибрлашни таҳлил қилиш кўникмасини эгаллаш;
- ўлчаш воситаларини қиёслашда лаборатория (аниқ лаборатория ва ўлчаш воситаси мисолида) ўтказилаётган муҳит ҳарорати ва намлигига асосида тузатиш коэффицентларини ҳисоблаш;
- ўлчаш воситаларини қиёслаш даврийлигини аниқ мисоллар асосида ҳисоблаш;
- ўлчаш воситаларини қиёслаш, калибровка қилиш бўйича давлат божларини ўндириш жарёнини таҳлил қилиш ва ҳисоблаш;
- ўлчаш воситаларини қиёслаш, калибровка қилиш, уларга талабларни таҳлил қилиш бўйича назарий билимларни мустаҳкамлаш.
Қиёслашга умумий талаблар
Қиёслаш усуллари ва воситаларининг ҳужжатлари стандартлар, раҳбарий ҳужжатлар, тавсияномалар ёки ишлатиш ҳужжатларининг таркибидаги бўлимлари кўринишида ишлаб чиқилиши мумкин.
Умумий аломати бўйича бирлаштирилган ва бевосита қиёслаш учун ҳам, ўлчаш воситаларини қиёслаш бўйича ҳужжатларни ишлаб чиқиш учун ҳам қўлланиладиган, шу гуруҳга тегишли бўлган ўлчаш воситаларининг гуруҳини қиёслаш усулиятинн белгиландиган меъёрий ҳужжатлар стандартлар, раҳбарий ҳужжатлар, тавсмяномалар кўрииишида ишлаб чиқилади.
Ишлатиш ҳужжатлари таркибига кирувчи қиёслаш усулиятлари ва қиёслаш бўйича йўриқномалари, ўлчаш воситаларини муайян хилини қиёслаш усулларинн ва қиёслаш воситаларини аниқ белгилаши лозим.
Ўлчаш воситаларини муайяи хилини қиёслаш бўйича меъёрий ҳужжатларини стандартлар, раҳбарий ҳужжатлар, тавсияномалар кўринишида ишлаб чиқишга рухсат этилади.
Стандартларии, раҳбарий ҳужжатларни, тавсияиомаларии ишлаб чиқиш Ўз РСТ 1.1 ва Ўз РСТ 1.8 ларга биноан амалга оширилади.
Ишлатиш ҳужжатлари таркибига кирувчи қиёслаш усулиятлари ва қиёслаш бўйича йўриқномалар ўлчаш воситаларини Уз РСТ 8.009 бўйичахилини тасдиқлаш синовларига тайёрлашда ёки Ўз РҲ 51—022 бўйича ўлчаш воситаларини тасдиқланган хилига мувофиқлиги синовларига тайёрлаш жараёнида ҳужжатни қайта кўриб чиқишда ўлчаш воситаларини ишлаб чиқувчи-ташкилот томонидан ишлаб чиқилади.
Ўз РСТ 8.011 га биноан метрологик аттестатлашга тақдим зтиладиган ўлчаш воситаларини қиёслаш бўйича меъёрий ҳужжатлари ўлчаш воситаларини ишлаб чиқувчи-ташкилот, ишлаб чиқарувчи, истеъмолчи ёки метрологик аттестатлашни ўтказувчи ташкилот томонидан ишлаб чиқилади.
Ўлчаш воситаларни қиёслаш бўйича меъёрий ҳужжатлари давлат метрологик хизмати идораларида метрологик экспертизадан ўтиши лозим.
Серияли ишлаб чиқаришга мўлжалланаётган ўлчаш воситаларини қиёслаш бўйича меъёрий ҳужжатлари метрологик хизматнинг Бош маркази (МХБМ) билан келишилган бўлиши ва Ўзстандарт агентлиги томонидан тасдиқланган бўлиши лозим.
Чет элдан келтириладиган ўлчаш воситаларини қиёс лаш бўйича меъёрий ҳужжатлари, шу ўлчаш воситаларни Республикада бўлган метрологик таъминотининг воситаларида қиёсланиши мумкинлигини аниқлаш мақсадида МХБМ да метрологик экспертизадан ўтиши лозим.
Талаб этилган аниқликда метрологик тавсифларини аииқланишини таъминлайдиган, Республикада бор бўлган қиёслаш воситаларидан фойдаланиш мақсадида меъёрий ҳужжатларга қўшимчалар ишлаб чиқишга рухсат этилади.
Чет элдан келтириладиган ўлчаш воситаларини қиёслаш бўйича меъёрий ҳужжатлари ёки ўзгартишлари давлат метрологик хизмати идоралари томонидан тасдиқланиши лозим.
Ўз РСТ 8.011 га биноан метрологик аттестатланиши лозим бўлган ўлчаш воситаларни қиёслаш бўйича меъёрий ҳужжатларни тасдиқлаш давлат метрологик хизмати идоралари ўтказади.
Қиёслаш усулларива воситаларииинг меъёрий ҳужжатларини тасдиқлаш ва рўйхатга олиш тегишли тоифадаги ҳужжатларни тасдиқлаш ва рўйхатга олиш қоидаларига мувофиқ Ўзстандарт агентлиги томонидаи амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўлчаш воситаларининг қиёслаш усуллари ва воситалари бўйича амал қилаётган стандартлар, раҳбарий ҳужжатлар, тавсияномалар тўғрисидаги ахборот Ўзстандарт агентлиги томонидан нашр этилади.
Меъёрий ҳужжатларнинг амал қилиш муддати ўлчаш воситаларнинг гуруҳини ўзига хос хусусиятига ва қиёслаш схемасининг меъёрий ҳужжатини амал қилиш муддатига боғлиқ равишда белгиланади ва 5 йилдан кўп бўлмаслиги лозим.
Ишлаб чиқувчи меъёрий ҳужжатни амал қилиш муддати тугагандан кейин уни меъёрий ҳужжатларнинг замонавий ҳолатига, халқаро ҳужжатларга ва метрологик таъминот воситаларининг ҳолатига мувофиқлигини текширади.
Ишлаб чиқувчинииг таклифига биноан ўзгартишсиз меъёрий ҳужжатларни амал қилиш муддати узайтирилиши мумкин.
Зарур бўлганда ишлаб чиқувчи ўзгартишларни ёки ҳужжатни янги таҳририни тасдиқлашга тақдим этади.
Меъёрий ҳужжат замонавий талабларга мувофиқ бўлмаганида уни амал қцилиш муддати тугамасдан қайта кўриб чиқилиши мумкии.
Ўлчаш воситаларн учун меъёрий ҳужжатларнииг ўзгартиши, амал қилиш муддатини узайтирилишиёки янги таҳрири МХБМ билан келишиб олинган бўлиши лозим.
Меъёрий ҳужжатга ўзгартишларни киритиш, амал қилиш муддатини узайтириш тартиби Ўзстандарт агентлиги томонидан тегишли тоифадаги меъёрий ҳужжатларга белгиланган қоидаларга биноан амалга оширилади.
 

Download 191,97 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish