Ўлчаш воситаларини қиёслаш, калибровка қилиш усуллари


Метрологик таъминотнинг ўз олдига қўйган асосий мақсад



Download 191,97 Kb.
bet10/24
Sana26.03.2022
Hajmi191,97 Kb.
#511320
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   24
Bog'liq
Ўлчаш воситаларини қиёслаш маъруза

Метрологик таъминотнинг ўз олдига қўйган асосий мақсадлари:
- маҳсулот сифатини, ишлаб чиқариш ва уни автоматлаштиришнинг самарадорлигини ошириш;
- деталлар ва агрегатларнинг ўзаро алмашувчанлигини таъминлаш;
- моддий бойликларнинг ва энергетик ресурсларининг ҳисобини олиб бориш ишончлилигини таъминлаш;
- атроф-муҳитни ҳимоя қилиш;
- саломатликни сақлаш ва ҳоказолар.
Метрологик таъминот даражаси маҳсулотнинг сифатига бевосита таъсир қилади. Бу таъсир самарадорлигини янада ошириш мақсадида метрологик профилактика ишларига ва ишлаб чиқаришни тайёрлашдаги метрологик таъминот масалаларига алоҳида аҳамият берилади. Бу эса ўз вақтида республикамизда бозор муносабатларини янада чуқурроқ шаклланишига ва ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг эскпорт имкониятини оширилишига муносиб замин яратади.
"Метрология ва метрологик таъминот" – ўлчашлар бирлилиги ва талаб қилинган аниқлигини таъминлаш учун зарур бўлган илмий, техник ва норматив-усулий асослар соҳаси. Халқ хўжалиги учун ушбу ихтисослик илмий ва техник муаммоларининг янгилиги ва аҳамияти янги ўлчаш усул ва воситаларини ишлаб чиқиш ва мавжудларини такомиллаштириш, ўлчашлар бирлилиги ва талаб қилинган аниқлигини таъминлашга қаратилган янги илмий асосланган ташкилий ва усулий муаммоларни ҳал қилиш, шунингдек ишончсиз ўлчаш натижаларининг салбий оқибатларини бартараф этиш ва истисно қилишдан иборат. Маҳсулот (хизматлар) ва технологик жараёнлар, корхона ва синов лабораторияларининг асбоб-ускуналари, ўлчов, синов ва текширув усул ва воситалари, норматив ҳужжатлар, илмий, ишлаб чиқариш, ижтимоий ва экологик фаолиятни метрологик таъминлаш тизимлари профессионал фаолият объектлари ҳисобланади.
Ҳозирда “МХКМ” ДК – Ўзбекистондаги, асосий вазифаси – саноатда, соғлиқни сақлашда, алоқа тизимларида, савдода, мудофаада, ресурсларни (сув, газ, нефт, электр энергияси) ҳисобга олишда, табиат муҳофазаси ва бошқа хўжалик фаолияти соҳаларида ўлчашлар бирлилигини таъминаш ва сақлаб туриш бўлган энг йирик амалий метрология ташкилотидир. Метрологик фаолятнинг асосий йўналишлари: ЎВ қиёслаш, калибрлаш, турини тасдиқлаш мақсадида синаш, синов жиҳозлари ва ўлчашларни бажариш усулиятларини метрологик экспертиза қилиш, аттестатлаш. Ҳар йили “МХКМ” ДК томонидан (100 минг энерготашувчиларни ҳисобга олиш приборлари!) ортиқ метрологик хизмат кўрсатиш амалга оширилади. Метрологик потенциалнинг изчиллик билан оширилиши мунтазам равишда янги ЎВ қиёслаш, калибрлаш ва синаш турларини ўзлаштиришга имкон беради.
Ёқилғи, иссиқлик, сув етказиб берувчилари ва истеъмолчилари ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китобларнинг тўғрилиги фақат магистрал нефт - ва газқувурларида, нефтни қайта ишлаш заводларида, нефт базаларида, нефт ва газни ҳисобга олиш узелларида, иссиқлик ва сув таъминоти тизимларида газ, сув, иссиқлик, электр энергияси ва нефт маҳсулотларининг сарфини ўлчаш воситаларининг омилкор ва мустақил метрологик таъминоти шарти билан кафолатланиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси “Метрология тўғрисидаги” Қонунининг 14-моддасига мувофиқ моддий бойликларни ва энергетика ресурсларини ҳисобга олиш давлат метрология текшируви ва назорати татбиқ этиладиган доирага киради ва шу сабабдан барча газ, совуқ ва иссиқ сув ва электр энергиясини ҳисобга олиш приборлари давлат метрология текшируви ва назорати татбиқ этиладиган доирага киради ҳамда белгиланган қиёслашлараро интервалга асосан мажбурий текширувдан ўтказилиши керак.
Мажбурий давлат қиёсловидан ўтказилиши керак бўлган ўлчаш воситаларининг номланган рўйхатига мувофиқ қиёслашлараро интервал қуйидагиларни ташкил этади:
- аҳолининг газ ҳисоблагичлари учун - 4 йилда 1 марта;
- корхона ва ташкилотларнинг газ ҳисоблагичлари учун - 2 йилда 1 марта.
“Ўзстандарт” агентлиги томонидан, бугунги кунда Республикамизда ягона бўлган, саноат ҳисоблагичлари ва ўлчаш диапазони 2500 м3/ч гача бўлган сарф ўлчагичлари учун замонавий қиёслаш ускунаси харид қилинди.
Газни ҳисобга олиш приборларини ечиш, қиёслашдан ўтказиш, ўтказиладиган қиёслаш турлари, қиёслашлараро интерваллар, таъмирлаш ва қиёслашдан кейин ўрнатиш тартиби “Ўзстандарт” агентлиги ва Ўздавнефтгазинспекциясининг қўшма Қарори билан тасдиқланган (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 31.07.2014й. 2604 сон билан рўйхатга олинган) Газни ҳисобга олиш приборларини қиёслашдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомда регламентланган.
Метрологик хизмат - Давлат идоралари ва юридик шахслар метрологик хизматларининг тармоқлари ва уларнинг ўлчашлар бирлилигини таъминлашга йўналтирилган фаолияти.
Ўлчашлар бирлилигини таъминлаш тизимининг ташкилий асоси давлат метрологик хизмати ва юридик шахсларнинг метрологик хизматларидан ташкил топган Ўзбекистон Республикасининг метрологик хизмати бўлади.
“Ўзстандарт” агентлиги бошқарадиган давлат метрологик хизматига Қорақалпоғистон Республикасидаги, вилоятлардаги ва Тошкент шаҳридаги давлат метрологик хизмат идоралари киради.
Давлат метрологик хизмат идоралари давлат метрологик текши­руви ва назоратини, шунингдек қонун ҳужжатларига мувофиқ фаолиятнинг бошқа турларини ҳам бажаради.
Давлат метрологик хизматга Ўзстандарт Агентлиги раҳбарлик қилади.
“Ўзстандарт” агентлиги номидан миллий идора ваколатларига қуйдагилар киради:
- метрология соҳасида, метрологик фаолиятни худудлараро ва тармоқлараро мувофиклаштиришда ягона давлат сиёсатини амалга ошириш;
- миллий эталонларни яратиш, тасдиклаш, сақлаш ва асраш қоидаларини ўрнатиш ва уларнинг халқаро даражада таққосланишини таъминлаш;
- ўлчаш воситаларига, методларига ва натижаларига умумий метрологик талабларни белгилаш;
- давлат метрологик текшируви ва назоратини амалга ошириш;
- метрологик масалалар бўйича меъёрий ҳужжатларни, шу жумладан Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудларида мажбурий кучга эга бўлган ҳужжатларни бошқа давлат бошқарув идоралари билан биргаликда қабул қилиш;
- метрология соҳасида илмий ва мухандис-техник кадрларни тайёрлаш;
- Ўзбекистон Республикасининг метрология соҳасида халқаро шартномаларига риоя қилинишини текшириш;
- халқаро ташкилотларнинг метрология масалалари бўйича фаолиятида қатнашиш;
- Ўз ЎБТТ нинг ишини ва ривожланишини, халқаро ўлчашлар тизими ва бошқа мамлакатларнинг ўлчашлар тизимлари билан уйғунлаштиришни таъминлаш;
- истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини, инсонларнинг соғлиги ва хавфсизлигини, атроф муҳитни ва давлат манфаатларини ўлчашлар ишончсиз натижаларининг салбий таъсирларидан ҳимоя қилиш бўйича тадбирларни амалга ошириш.
“Ўзстандарт” агентлиги тўғрисида Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.08.2004 №373 Қарори билан тасдиқланган.
Давлат метрологик хизматига қуйидагилар ҳам киради:
- Миллий эталонлар маркази;
- Метрологик хизмат Бош маркази;
- Стандарт намуналар Бош маркази;
- Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш илмий-тадқикот институти (CMCИТИ) Малака ошириш маркази (MOM) билан бирга;
- Синаш ва сертификатлаштириш худудий марказлари (ССМ) нинг метрологик лабораториялари;
- Стандартлаштириш ва метрология худудий бошқармалари (СМБ);
- Ахборот-маълумотнома маркази.
Миллий эталонлар маркази Ўзбекистон Республикаси эталон захирасини ривожлантириш ва мукаммаллаштириш, катталиклар бирликларининг давлат эталонларини яратиш, сақлаш ва қўлланиш бўйи­ча ишларни олиб боради.
Метрологик хизмат Бош марказининг вазифалари CMCИТИ га юклатилган бўлиб, ўлчашлар бирлилигини таъминлаш илмий-методик, техник-иқтисодий, ташкилий, меъёрий асосларини яратади, метрология соҳасида кадрлар тайёрлаш ва малака ошириш ишларини бажаради.
Стандарт намуналар Бош маркази, бунинг вазифалари ҳам CMCИТИ га юклатилган, моддалар ва материаллар таркиби ва хоссаларининг стандарт намуналари давлат хизматига илмий-методик раҳбарлик қилади, юридик шахсларнинг стандарт намуналарини чиқариш ва қўлланиш тартиби бўйича фаолиятларини мувофиқлаштиради, мамлакатимизда чиқариладиган давлат стандарт намуналарини экспер­тиза қилиш ва аттестатлашни амалга оширади.
Метрологик хизматларни кўрсатиш бўйича Марказ, худудий ССМ нинг метрологик лабораториялари, худудий СМБ ўлчашлар бирлилигини таъминлаш бўйича ишларни мувофиқлаштиради, давлат мет­рологик текшируви ва назорати қўлланиладиган соҳада метрологик текширув ва назоратни O'z DSt 8.002:2002 "Ўз ЎДТ Метрологик текширув ва назорат. Асосий низомлар" бўйича ўтказади.
Ахборот-маълумотнома маркази меъёрий ҳужжатлар жамғармасини сақлайди ва Ўз ЎБТТ қатнашчиларини ахборотлар билан таъминлайди.

Download 191,97 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish