Ўз-ўзини текшириш учун саволлар
1. Қуймакорлик машинасозликда қацдай ўринни згаллайди?
2. Моделнинг вазифаси нима, унииг шакли, ўлчамлари қандай аниқланади?
3. Стерженларнннг вазифаси нима ва улар қандай материаллардан тайёрланади?
4. Нормал қуйнш системаси элементларининг вазифаларини айтиб беринг?
5. Қуйиш системасн элементларининг ўлчамлари қандай аниқланади?
1-ЛАБОРАТОРИЯ ИШИ
ҚУЙМАЛАРНИ ҚОЛИПЛАРДА ОЛИШ
Ишдан мақсад. Металл ва унинг қотишмаларидан оддий. шаклли қуймаларни гилли қум материаллардан тайёрланган қолипларда олиш ва унинг сифатини кузатиш.
Умумий маълумот. Айтайлик, металл шестернянинг бир неча қуйма заготовкасини олиш зарур дейлик. Бу қуймани олиш технологиясини ҳал этшига ўтпшдан аввал чизмасидан унинг материали, шакли, ўлчамлари, геометрик аниқлиги, сирт юза текислиги ва серияси ўрганилади. Агар шу нуқтаи назардан унииг чизмаси (1- расм, а) кузатилса, кўринадики у, оддий шаклли пўлат детал бўлиб, ўлчамлари кичик, геометрик аниқлиги ва сирт юза текислиги ҳам у кадар юқори бўлмай, серияси бир неча дона, холос.
Б ундай қуймаларни гилли қум материаллардан иккита опокада қўлда тайёрлангап қолипда олиш техника иқтисодий кўрсаткичларга кўра маъқулроқ бўлгани учун биз ҳам бу вариантни қабул этайлик. Маълумки, қуйма қолипни тайёрлашга ўтишдан аввал деталь чизмаси асосида қуйма заготовка чизмасини лойиҳалаш лозим.
1-расм. Қолип тайёрлаш учун зарур мосламалар: деталь чизмаси (а); қуйма заготовка чизмаси (б) модель (в); стержень яшиги (г); стержень (д).
Б унинг учун унинг номинал ўлчамларини, металлнинг қолипда ҳажмий киришув қийматини ва механик ишловларга қолдириладиган қуйимлар катталигини ҳисобга олган ҳолда чизмаси чизилади (1-расм, б).
Кейин қуйма заготовка чизмаси асосида модель стержень яшиғи (стержень қолипи), суюқ металлни қолипга шлакдан бир мунча тозалаб, бир текисда қолипга узатувчи қуйиш системаси танланиб, унинг ҳам модель элементлари шакли ва ўлчамларини аниқлаб, чизмаси чизилади. Моделлар, стержень яшиклар ёғочдан танёрланади (1-расм, в, г).
Шуни қайд этиш лозимки, сифатли қуймалар олишда қуйиш системаси хилини ва унинг ўлчамларининг тўғри танланиши катта аҳамиятга эга. 2-расмда нормал қуйиш схемаси келтирилгаи. Қуйиш системаси элемептлари кўндаланг кесим ўлчамлариии аниқлашда қуйидаги нисбатлардан фойдаланиш мумкин:
бу ерда Ғт — қуйиш системаси таъминловчи, каваяларнинг кесим юзалари, см2
Ғш — шлак тутгич қисмининг кўндаланг кесим юзи, см2.
Ғс — стояк қисмининг кўндаланг кесим юзи, см2.
Қ олипни суюқ металл билан таъминловчи қисмининг кўндаланг кесим юзини эса тубандаги формула бўйича аниқласа бўлади:
бу ерда QK — қуйма массаси, кг
— қолипга металл қуйишнннг солиштирма гезлиги, кг/сма, с
Do'stlaringiz bilan baham: |