Ўз-ўзини текшириш учун саволлар
1. Қуймакорлик машинасозликда қацдай ўринни згаллайди?
2. Моделнинг вазифаси нима, унииг шакли, ўлчамлари қандай аниқланади?
3. Стерженларнннг вазифаси нима ва улар қандай материаллардан тайёрланади?
4. Нормал қуйнш системаси элементларининг вазифаларини айтиб беринг?
5. Қуйиш системасн элементларининг ўлчамлари қандай аниқланади?
2-ЛАБОРАТОРИЯ ИШИ
МЕТАЛЛ ҚУЙМАЛАРДА УЧРАЙДИГАН НУҚСОНЛАР, УЛАРНИНГ ҲОСИЛ БУЛИШ САБАБЛАРИ ВА ОЛДИНИ ОЛИШ ТАДБИРЛАРИ
Ишдан мақсад. Металл қуймаларнинг сифатига путур етказувчи нуқсонлар (газ ва шлак ғовакликлари, дарзлар, шакл ва ўлчам ўзгаришлари, киришув бўшлиқлари, қолип ва стержень материалларининг куйиб, қуйма сиртига ёпишиб қолиши ва бошқалар) нинг ҳосил бўлиш сабабларини аниқлаш ва олдини олиш тадбирларини белгилаш.
Умумий маълумот. Қуймаларни ишлаб чиқариш жараёнида йўл қўйилган камчиликлар (масалан, қуйма деворлари қалинликлари турли ўлчамли бўлиши, қолип ва стержень материаллари таркибиии тўғри белгиламаслик ва хоссаларининг пастлиги, металнинг қолипга бир меъёрда кирмаслиги, текис совимаслиги ва бошқалар) оқибатда турли нуқсоилар учрайди. 2-жадвалда қуймаларда кўпроқ учрайдигап нуқсонлар, уларнинг ҳосил бўлиш сабаблари ва олдини олиш тадбирларн ҳақида маълумотлар келтирилган.
Юқорида қайд этилган нуқсонлардан ташқари қуйма сиртининг шикастланиши, ўсимталар, сирт юзанинг қаттиқлигннинг карбидлар ҳисобига ҳаддан ташқари ортиши, кимёвий таркибининг техник талабларга жавоб бермаслиги ва бошқалар ҳам учрайди.
Қуймаларни техник талабларга жавоб бериш даражасига кўра тиклаб бўлмайдиган ва тиклаб бўладиган хилларга ажратилади. Тиклаб бўлмайдиган нуқсонлар йнрик нусқонлар бўлиб, уларни мутлақо тиклаб бўлмайди ёки тиклаш иқтисодий жиҳатдан фойдасиздир. Бу хил нуқсонлари бор қуймалар яроқсиз бўлгани учун қайта эритишга юборилади. Тиклаш мумкин бўлган нуқсонлар анча кичик бўлиб, улар тикланганларида нормал ишлашларига путур етказмайди. Маълумки, қуймаларда учрайдиган нуқсонларпи аниқлашда қатор усуллар (кўз, лупа, андазалар, ўлчов асбоблар ёрдамида, магнитли нуқсон излагичлар ёки рентген нурлари, ультратовуш ва бошқалар) бўлиб, уларнинг қайси биридан фойдаланиш қуйма материалга, массасига, шаклига, нуқсонлар табиати, қуймаларга қўйилган талабларга боғлиқ. Нуқсонлар аниқлангач, техник назорат вакиллари уларнинг ҳосил бўлиш сабабларини билиш учун қуймаларни ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган моделлар, стержень яшиклари ва бўлак мосламаларни, барча операцияларнинг қай тарзда бажарилишини кўрмоғи лозим. Қейин эса уста ва технологлар билан зарурий тадбирлар кўрилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |