Курс иши мавзу: Ўзбекистон саноат тармоғида инновация стратегиясини қЎллаш ва уни амалга ошириш йўллари


Ўзбекистонни инновацион ривожлантириш омиллари, интеллектуал ресурслари ва стратегияси



Download 295,59 Kb.
bet2/5
Sana14.07.2022
Hajmi295,59 Kb.
#795144
1   2   3   4   5
Bog'liq
КУРС ИШИ 51-2-Жуманиязов Махкамбек

1. Ўзбекистонни инновацион ривожлантириш омиллари, интеллектуал ресурслари ва стратегияси.
Ўзбекистон Республикасини 2017-2021 йилларда янада ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясида фан ютуқларини ишлаб чиқаришга жорий этишнинг инновацион моделига ўтиш ва бунинг учун замонавий таълим сифатини, шунингдек, технологик ва ахборот тизимида туб ўзгаришларни амалга ошириш йўллари белгиланган.
Ушбу қўйилган мақсадларга эришишни таъминлаш учун Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ва шу йўналишда бошқа бир қатор тузилмалар ташкил этиш юзасидан махсус қарорлар қабул қилинди. Қарорларда Ўзбекистоннинг инновацион ривожланиши асосий йўналишлари сифатида қуйидагилар белгиланган: - иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларини устувор ривожлантиришнинг инновацион моделини шакллантириш имконини берувчи стратегик режалаштириш тизимини яратиш;
- давлат бошқаруви органлари фаолияти самарадорлигини оширишни таъминлашнинг инновацион шаклларини жорий қилиш;
- фан ва инновацион фаолиятни ривожлантиришнинг замонавий инфратузилмасини шакллантириш;
- инновацион ғоя ва технологияларни ишлаб чиқиш ва жорий этишга инвестицияларни кенг жалб этиш;
- илмий тадқиқот ва инновацион фаолиятни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, энг аввало, ёш авлоднинг ғоя ва ишланмаларини
қўллаб-қувватлаш.
Шу билан бир қаторда стратегия йўналишларида таълим тизимини такомиллаштириш, соғлиқни сақлаш, АКТни ривожлантириш, саноат
ва аграр соҳада янги инновацион технологияларни яратиш ва жорий этиш кўзда тутилган.
Ўзбекистон иқтисодиётининг инновацион ривожланиш йўлига ўтишнинг энг биринчи масаласи мамлакатда муносиб инновацион муҳитни яратиш, у бундай муҳитда фан ва техника ютуқлари униб-ўсиш имкони яратилиши лозим ҳисобланади. Бунинг учун мамлакатимизда рағбатлантирувчи инновацион муҳитни шакллантириш бўйича ташкилий институтлар ҳамда ҳуқуқий-институционал меъёрлар яратилди.
Ўзбекистон Республикасининг “Фан тўғрисида”ги қонун лойиҳасининг ишлаб чиқилиши бу соҳада муҳим аҳамиятга эга ҳисобланади. Шу билан бир вақтда таъкидлаш лозимки, муносиб инновацион муҳитга кўплаб омиллар таъсир кўрсатади. Улар қаторига тадқиқотчиларнинг назарий билимлари, иқтисодий эркинлиги, бюрократик тўсиқлар йўқлиги, рақобатбардошлик, венчур капиталининг мавжудлиги, шартнома шартларини бажариш механизми ва ҳоказоларни киритиш мумкин. Ўзбекистонда илмий-инновацион тадқиқотлар давлатнинг Фундаментал; Амалий тадқиқотлар; Инновацион ҳамда Ёш олимлар тадқиқотлари дастурларига кирган илмий лойиҳалар ва хўжалик шартномалари асосида олиб борилади.
Ҳозирги кунда ушбу давлат дастурлари бўйича илмий-инновацион тадқиқотларни бажариш бўйича илмий тадқиқот институтлари, университет, йирик корхона ва ташкилотлар қошидаги илмий марказларнинг кенг тармоғи
фаолият кўрсатмоқда. Улар фундаментал изланишларни бажариш ҳамда амалий ишланмаларни яратиш ишларини бажаришга жавобгар ҳисобланади ва илмий ҳисобот, ихтиро, илмий мақола шаклидаги интеллектуал маҳсулотлар ишлаб чиқаради, шунингдек, юқори малакали кадрлар тайёрлаш билан шуғулланади.


Инновацион тадқиқотларни бажариш, тажриба-конструкторлик ишланмаларини яратиш бўйича Ўзбекистон ФА ҳамда вазирлик ва идоралар қошидаги 440 тага яқин илмий тадқиқот институтлари ва марказлари, катта илмий ходим-изланувчилар институти Ўзбекистонда инновацияларнинг интеллектуал ресурслар базасини ташкил этади. Мамлакатимизда фақат
2017 йилда ИТТКИга 440,3 млрд. сўм маблағ сарфланган. Бу 2010 йилга нисбатан 3,6 мартага кўпдир.
Ўзбекистонда инновацион интеллектуал маҳсулот яратиш билан қарийб 37 минг киши банд, улардан 32 мингтаси тадқиқотчилар ҳисобланади. Тадқиқотчиларнинг илмий салоҳияти ҳозирги кунда қарийб 40 фоизга тенг келади. Бу кўрсаткич ўсиб бориш тенденциясига эга бўлиб, у давлат томонидан кенг қўллаб-қувватланмоқда.
Мамлакатимиз иқтисодиётини инновацион ривожлантиришда ҳукумат қарорларида кўзда тутилганидек, илмий кадрларни тайёрлаш, пухта билимга эга бўлган етук ёшларни тарбиялашда олий таълим муассасалари ҳамда илмий тадқиқот институтлари билан ҳамкорликда вазирлик ва идоралар, йирик корхоналар иш юритишлари талаб этилади.
Ўзаро ҳамкорликнинг ушбу талаблар асосида ташкил этиш тизими Тошкент давлат иқтисодиёт университетида ишлаб чиқилиб, амалиётга жорий қилинган.



Download 295,59 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish