Курс иши мавзу: Ўзбекистон саноат тармоғида инновация стратегиясини қЎллаш ва уни амалга ошириш йўллари



Download 295,59 Kb.
bet4/5
Sana14.07.2022
Hajmi295,59 Kb.
#795144
1   2   3   4   5
Bog'liq
КУРС ИШИ 51-2-Жуманиязов Махкамбек

4. Иқтисодиётни инновацион ривожлантиришда иқтисодий терминларнинг ўрни ва Ўзбекистон ёғ-мой саноатини ривожлантиришда персонални бошқаришнинг инновацион усуллари.
Барча соҳаларда бўлганидек иқтисодиёт терминологиясида ҳам терминлар синонимияси муаммоси мавжуд. Бу муаммони ечими, терминларни тартибга солиш кўпдан бери илмий жамоатчиликнинг диққат марказида бўлиб келмоқда.
Бундай камчиликларни бартараф этиш учун мазкур ҳодисаларнинг тарихини, терминологик тизимлар тараққиётининг илк босқичларидаги ҳолатини ўрганиш бу масалани ойдинлаштиришга ёрдам беради. Шу мақсадда биз ушбу мақолада Алишер Навоий асарларидаги иқтисодиёт атамалари ва улардаги синонимия (дублетлик)ни тадқиқ этишга ҳаракат қиламиз. Зеро, “Навоий асарларида қўлланган терминларни тарихий планда тадқиқ қилиш: бу муаммо ҳозирги терминологиямизнинг тарихини ойдинлаштиришга, терминлар ривожини аниқлашга хизмат қилади”.
Иқтисодиёт терминлари ҳозирги замон нуқтаи назаридан ўрганилган, тарихий нуқтаи назардан эса улар деярли тадқиқ этилмаган. Ваҳоланки, ёзма ёдгорликлар ва халқ тилидаги мазкур атамаларни йиғиб ўрганилса, луғатларга киритилса, хорижий тиллардан ҳадеб термин ўзлаштиришга эҳтиёж қолмаган ва она тилимизни бегона тил унсурлари билан тўлиб тошишининг олди олинган бўлар эди. Умуман, иқтисодиёт терминологик тизими энг тез ривожланаётган қатламлардан биридир. Шунинг учун ҳам уни ўрганиш ҳам илмий, ҳам амалий жиҳатдан катта аҳамитга эга.
Маълумки, ХIХ асрнинг иккинчи ярми ва ХХ аср бошларида ўзбек тилига рус тилидан ва рус тили орқали Европа тилларидан сўз ва атамалар кириб кела бошлади. Ўзбек тили лексикасидаги бундай ўзгаришларни Ўрта Осиёнинг чор Россиясига қўшиб олиниши натижасида мамлакат ҳаётида юз берган сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ўзгаришлар билан боғлиқ. Асрлар мобайнида араб-форс-тожик тиллари ўзбек тили лексикасининг бойишида ўз ўрнини эгаллаб келган бўлса, қайд этилган даврдан бошлаб бу ролни рус тили ўйнай бошлади.
Бугунги кунда ёғ-мой саноати корхоналари ишлаб чиқараётган маҳсулотлар тури сезиларли даражада кенгайиб соя, махсар, кунгабоқар каби таркибида мой бўлган ўсимликларни етиштириш учун ажратилаётган ер майдонларидан олинган ҳосил ҳисобига ёғ-мой корхоналари томонидан йилига ўртача 95 минг тонна хомашё тайёрланиб, қайта ишланмоқда.
Озиқ-овқат саноати корхоналари томонидан 3 мингдан кўпроқ номдаги турли озиқ-овқат маҳсулоти ишлаб чиқарилмоқда ва озиқ-овқат маҳсулотлари ассортименти ҳар йили 80 та янги ном билан бойиб бормоқда. Бу борада, энг аввало, маҳаллий хомашё ресурсларини чуқур қайта ишлаш асосида юқори қўшимча қийматли тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришни янги босқичга ўтказиш масалаларини ижобий ҳал этишда малакали мутахассисларга бўлган эҳтиёж кучайган. Шу жиҳатдан олганда, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегиясида меҳнат бозорининг замонавий эҳтиёжларига мувофиқ юқори малакали кадрларни тайёрлаш масаласи алоҳида ўрин тутади.
Ёғ-мой саноати корхоналарида персонални бошқариш жараёнининг иш режасини ишлаб чиқиш, меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун уларни бирлаштириш, иш жараёнларга раҳбарлик қилиш, корхонанинг алоҳида бўлинмалари ва ходимлари ишини мувофиқлаштириш, иш жараёнини назорат қилиш, ҳамда соҳада халқаро стандарт меъёрларини талаб даражасида биладиган малакали мутахассислар етишмаслиги каби муаммоларнинг мавжудлиги бошқарувнинг янги тамойилларини жорий этишнинг долзарблигини асослаб беради.
Ёғ-мой саноати корхоналари рақобат муҳитида мижозларнинг талабларини тадқиқ қилиб, стратегик, тузулмавий, диверсификацион ўзгаришларни фаолият юритишлари зарур. Бу ҳолда персонални бошқаришнинг асосий вазифаси – мижозга қаратилган инновацион стратегияни тўғри қўллай билишдадир.

Шу билан бирга:
– ёғ-мой саноати тармоқларида меҳнат унумдорлигининг ошиши саноат корхоналарида ишловчилар томонидан оладиган иш ҳақи ва бошқа даромадларнинг ошишига олиб келади;
– ёғ-мой саноати корхоналарининг инновацион ривожланиши натижасида маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми ошиши ва меҳнат унумдорлигининг ўсиши охир-оқибатда давлат бюджетига олинадиган солиқларнинг кўпайишига хизмат қилади;
– корхоналарда маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмининг ошиши аҳолининг импорт товарлар ўрнини босадиган маҳаллий истеъмол товарларини сотиб олиш имкониятини оширади ва бу аҳоли турмуш даражаси ошишини таъминлайди.
Ўтган 2017 йил 14 мартда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2017-2021 йилларда республикада соя экишни ва соя дони етиштиришни кўпайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори эълон қилинган эди. Мазкур қарор ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзпахтасаноатэкспорт” холдинг компанияси таркибидаги “Ўзпахтаёғ” акциядорлик жамияти томондан тегишли чора-тадбирлар амалга оширмоқда.


Download 295,59 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish