Курс иши Мавзу: Онтогенезда даврлаштириш муаммоси


 Шахс йуналишининг ривожланиши



Download 0,92 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/16
Sana27.04.2022
Hajmi0,92 Mb.
#585619
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
Feruza

1. Шахс йуналишининг ривожланиши. 
2. Фаолиятнинг психологик структурасидаги хусусиятлар. 
3. Онг механизмларининг ривожланиш даражаси

Ривожланиш жараёнида болаларда шаклланувчи мотивлар турли- 
тумандир. Шунга мувофиқ уларнинг йўналиши ҳам ҳархил бўлиши 
мумкин. Баъзи болаларда ўқишга бўлган йўналиш етакчилик қилади: бу 
болалар учун яхши ўқиш, уқитувчи талабларини бажариш муҳимдир, 
уларни ўзлаштириш баҳолари ташвишлантиради. Бошқа болалар 
ўзларининг билишга бўлган йўналишлари билан ажралиб турадилар. Улар 
масалалар ечиш, янги билимлар олишни ёқгирадилар. Бироқ барча 
предметларга ҳам ўқувчилар бир хилда муносабатда бўлмайдилар. Улар 
учун баҳо эмас, дарсларнинг қизиқарлилиги муҳимдир. 



Кўпчилик болалар учун атрофдагилар билан ўзаро муносабатлар 
муҳимроқ. Бу болаларнинг хулқ-атвори жамоада муайян ўринни эгаллаш, 
тенгдошлари, катталар билан ўзаро муносабатларда ўз ўрнини аниқлаш 
билан белгиланади. Бироқ шахс йўналиши доимо ўзгариб туради. Масалан: 
бошланғич синфларда ўқишга бўлган йўналиш кучли бўлса, ўсмирларда 
атрофдагилар билан муносабатлар аҳамиятлироқ бўлади. Ҳар қандай 
фаолият бир неча элементларни ўз ичига олади. Улар фаолиятнинг 
психологик тузилишини ташкил этади. 
Фаолият - ҳаракат. 
Мотив - мақсад. 
Операция - усул

Фаолиятда мақсад ва унинг мотив билан алоқаси муҳим ҳисобланади. 
Бола психик фаолиятининг максадга йўналганлиги аста-секин шаклланади. 
Масалан: 3 ёшли болалар ўз ҳаракатларини кўзлаган мақсад бўйича 
ташкил эта олмайдилар, улар мақсадни унутиб қўйишлари мумкин. 5 - 6 
ёшли болалар ҳаракатлари материалга боғлиқлиги билан характерланади. 
Кичик мактаб ёшининг охирларига келиб, ўқувчиларда фаолият 
мақсади билан мотиви ўртасида алоқа ўрнатиш малакаси шаклланади. 
Шундай қилиб, фаолият психологик структурасининг ривожланиш 
жараёнида бола хатти-ҳаракатининг хусусиятлари ва фаолиятининг 
тузилиши ўзгаради. Мақсадга йўналганлик, ихтиёрийлик, уюшқоқлик 
ривожланади. Онг ривожланиш жараёнида бола томонидан воқеликни 
идеал равишда акс эттириш механизмлари, структура ва мазмуни ўзгаради. 
Бу айниқса, бола ақлий фаолияти хусусиятларининг ўзгаришида намоён 
бўлади. 
Онг ривожланишининг муҳим кўрсаткичи, ўз-ўзини, ўзининг “Мен”и- 
ни англашдир. Ўзининг “Мен” ини англаш бола шахси ривожланишининг 
турли томонларини характерловчи асосий механизмлардир. 
Бола психик ривожланишининг ҳаракатлантирувчи кучлари хақидаги 
масала ҳам энг муҳим масалалардан биридир. 
Ривожланиш, тараққиёт ҳақидаги бир-бирига қарама-қарши бўлган 2 та 
қонцепция мавжуд. Булар: 
1. Диалектик. 
2. Метафизик. 
Биринчи қонцепцияга мувофиқ, тараққиёт қарама-қаршиликлар бирли- 
гйдан иборат бўлса, иккинчисига биноан тараққиёт кўпайиш ва камайиш, 
ўсиш, такрорланиш сифатида қаралади. Тараққиётга метафизик қарашга 
кўра, ҳаракат тараққиётнинг харакатлантирувчи кучи бўлиб, унинг манба- 
лари, мотиви четда қолиб кетади. Бу қонцепциянинг моҳияти шундан 
иборатки, унга мувофиқ тараққиёт - микдорий ўзгариш, муайян хусусият- 
нинг кўпайиши ёки камайишидан иборат. Масалан: боланинг луғат 
бойлигининг кўпайиши, яъни сўз бойлигини тўплаш; нутқ ривожланишида 
хатоларнинг камайиши; хотира, диққат, кўникмалар ҳажмининг кенгайиши
боланинг психик ривожланиши, деб қаралади. 



Диалектик қарашга кўра, жамият ва табиатдаги ҳар қандай ҳаракат 
сингари ривожланиш, тараққиёт ҳам ички қарама-қаршиликлар курашидан 
иборат. Ҳар бир инсоннинг, шу жумладан бутун жамиятнинг ривожланиш 
жараёнида эски шакл, ғоя, одат, қизиқишлар ўзгаради, уларнинг ўрнига 
келувчи янги ғоя, одат, қизиқишлар таъсирида қайта тузилади. Демак, бу 
ерда эскилик билан янгилик ўртасида курахн кетади. Шундай қилиб, 
ривожланиш жараёнида янги босқич бошланади. Бундан ташқари, 
диалектик қонцепция тараққиёт деганда фақат миқцор ўзгаришларни эмас, 
сифат жиҳатдан янги форма ва хусусият, сифатларининг вужудга 
келишини тушунади. ' Тараққиётнинг метафизик қонцепцияси 
ривожланиш манбаларини очиб бермайди, балки уни ўз - ўзидан, тўсатдан 
амалга ошадиган жараён деб ҳисоблайди ва шунинг учун унинг 
сабабларини билиш мумкин эмас. Демак, уларнинг фикрича, тараққиёт 
жараёнини бошқариш имкониятлари ҳақидаш масала ҳам ўз-ўзидан 
автоматик равишда йўқ қилинади. Бу қонцепцияга кўра, бола - бу кичкина 
катта одам. Психик ривожланиш эса – дастлаб берилган хусусиятларнинг 
кенгайиши ҳолос. 
Диалектик- материалистик назария ривожланишни қарама - қарши- 
ликлар кураши; эски, ўлиб бораётган шакл билан янги, энди туғилаётган 
форма ўртасидаги кураш сифатида қарайди. Бу назария тараққиётнинг 
манбаини ҳаётий жараённинг ўзида деб билади. Шу ҳаёт жараёнининг 
ўзида қарама-қаршиликлар вужудга келади, шу жараённинг ўзида улар 
енгиб ўтилади ва ҳал қилинади. 
Бола психикасидаги эскилик билан янгилик ўртасидаги қарама- 
қаршиликлар, зиддият таълим ва тарбия жараёнида намоён бўлади ҳамда 
бартараф қилинади. 
Бола ривожланишининг ҳар бир ёш босқичида зиддиятлар намоён 
бўлишининг ўзига хос шакллари мавжуд. Буни мулоқотга бўлган 
эҳтиёжнинг намоён бўлиши ва ривожланишида кўриш ҳам мумкин0 
Масалан: гўдак унга яқин бўлган кишилар аввало онаси билан мимика, 
имо- ишора, алоҳида сўзлар ёрдамида мулоқотда бўлади, аммо уларнинг 
маъносини ҳар доим ҳам тушунавермайди. Гўдаклик даврининг 
охирларига келиб, аторофдагилар билан мулоқатда бўлишнинг бундай 
воситалари унинг кишилар билан янада кенгроқ мулоқатда бўлиш ва 
ташқи дунёни билиш эҳтиёжларини қондириш 

Download 0,92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish