Курс иши Мавзу: Онтогенезда даврлаштириш муаммоси



Download 0,92 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/16
Sana27.04.2022
Hajmi0,92 Mb.
#585619
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
Feruza

1)Биологик, табиий. 
2)Ижтимоий
- ҳаёт шароитлари, жамият томонидан ташкил этиладиган 
таълим ва тарбия таъсир кўрсатади. 
Бу икки омилнинг ўзаро муносабати турли оқим намоёндалари, (яъни 
биологик ва социал) томонидан турлича талқин қилинади. Биологик оқим 
намоёндалари инсондаги туғма, ҳаётий жараёнларни уни ривожланишига 
ҳал қилувчи таъсир қилади, деб тан оладилар. 
Социал оқим намоёндалари эса, аксинча, асосий омил - ташқи таъсир, 
деб ҳисоблайдйлар ва биологик факторнинг ролини инкор этадилар. 
Бу иккала ёндошув ҳам антидиалектик, метафизик характердаги 



ёндошув бўлиб, ҳар иккала оқим ҳам психик тараққйётга таъсир этувчи 
бита омилни тан оладилар ва улар ўртасидаги ўзаро муносабат ҳам ўзаро 
таъсирини кўрмайдилар. 
Психик тараққиёт масаласини диалектик нуқгаи - назардан ҳал қилиши 
ва иккала омил таъсирини бирликда қараш тўғри йўналиш ҳисобланади. 
Биологик омилларга ирсият ва туғма, наслдан-наслга ўтувчи хусусиятлар 
киради. Бола наслий йўл билан аввалом бор нерв системаси тузилишини 
бош мия, сезги органларининг инсоний хусусиятларини; ҳар бир киши 
учун хос бўлган жисмоний белгилар - икки оёқлаб юриш, атроф- муҳитни 
билиш ва унга таъсир этиш органи сифатида қўлга эгалик, нутқ ҳаракат 
аппаратининг ўзига хос, инсоний тузилишини олади. Булардан ташқари 
биологик, инстиктив эҳтиёжлар - овқатга, иссиқликка бўлган эҳтиёжларни, 
олий нерв фаолияти типи хусусиятларини ҳам бола наслий йўл билан 
қабул қилади. Нерв системаси, сезги органлари, бош миянинг табиий, 
туғма психофизиологик ва анатомик хусусиятлари 
лаёкат 
деб аталади. 
Лаёқат асосида эса инсоний, интеллектуал хусусиятлар, қобилиятлар 
шаклланади ва ривожланадй. 
Демак, биологик омиллар шахснинг шаклланишида, психик тараққиёт- 
нинг фақат табиий хусусиятлари бола ривожланишини белгиламайди. 
Биологик хусусиятлар инсоннинг табиий асосини ташкил қилади. Унинг 
моҳияти эса социал, ижтимоий аҳамиятга эга бўлган сифатлардан иборат. 
Инсон шахс сифатида ижтимоий, социал муҳитнинг ҳал қилувчи 
таъсири остида шаклланади. 
Боланинг психик тараққиётига табиий муҳит муайян таъсир кўрсатади. 
Аммо боланинг психик тараққиётига унинг инсоний жамиятидаги ҳаёти 
асосий туртки беради. Бошқа кишилар билан мулоқотда бўлмаса, болада 
психик тараққиёт ҳам бўлмайди. Бунга мисол, ҳайвонлар орасида яшаб, 
тарбияланган бола: (нутқи ривожланмаган, ақлий қобилиятлари йўқ, 
инсоний ҳис- туйғу, ўз-ўзини англаш мавжуд эмас). 
Ҳозирги замон биология фанининг таъкидлашича, организм билан уни 
ўраб турган атроф-муҳит бир-бутунликни ташкил этади. Табиий ва 
ижтимоий муҳит фарқланади. Табиий муҳитни иқлим, ўсимликлар ҳамда 
географик шароитлар ташкил қилади. Табиий шароитлар боланинг 
ривожланишига таъсир қиладими? Табиий муҳит боланинг ривож 
ланишига организм сифатида таъсир қилади. Масалай: иссиқ чўл зонасида 
яшовчи бола билан шимолда, ёки денгиз бўйида яшовчи болаларнинг мода 
алмашинувида кескин фарқ қилади. Бироқ, табиий муҳит боланинг шахс 
сифатида шаклланишига бевосита таъсир қилмайди, балки социал муҳит, 
киШиларнинг ижтимоий меҳнат ф аолияти орқали таъсир этади. 
Демак, боланинг психик ривожланишида социал муҳит катга аҳамиятга 
эга. Тажрибанинг кўрсатишича инсоният жамиятидан ташқарида гўдак 
ҳақиқий, тараққий этган инсон бўла олмайди. Ҳар бир бола яшайдиган 
ижтимоий муҳит бир эмас, балки бир неча қаватдан, зонадан иборат. Энг 
яқин зона - оилавий муҳитдир. Оилага қараганда кенгроқ зонани боланинг 



ўртоқлари, тарбиячилари ташкил этади. Бундан ташқари яна бир зонани 
боланинг қариндошлари, қўшнилари ташкил қилади ва ниҳоят, энг кенг 
зона ^ ижтимоий муҳит бўлиб ҳисобланади. 
Унинг таъсири фақат бевосита хатти-ҳаракат намуналари, алоҳида 
кишиларнинг мулоҳазалари орқали эмас, балки кйтоб ва газета, радио, 
кино, телевидения, жамиятда ўрнатилган қонун, қоида ва одатлар ахлоқ 
талаблари, эстетика орқали амалга оширилади. 
Шундай қилиб, психология фанй одамнинг психик хусусиятлари унинг 
ҳаёти давомида, яъни онтогенетик тарзда юзага келади, бу 
хусусиятларнинг таркиб топиши ва ривожланишида одамнинг ижтимоий 
тажрибаси унинг ҳаёти ва фаолият шароитлари, таълим ва тарбия етакчи, 
ҳал қилувчи роль ўйнайди деб ўргатади. 
Бироқ, агар боланинг шахсий активлиги мавясуд бўлмаса, муҳит ҳам, 
ирсйят ҳам шахсга, унинг психик тараққиётига таъсир кўрсата олмайди. 
Фақат ўзининг фаоллигини кўрсатгандагина бола атроф мухитнинг 
таъсирини ҳис килиши мумкин, шундагина унинг наслий хусусиятлари 
намоён бўлиши мумкин. 
Бола фаоллигини ҳйсобга олишни зарурлиги психологиянинг муҳим 
принципи - онг ва фаолиятнинг бирлиги принципидан келиб чиқади. Онг 
фаолиятда намоён бўлади ва ривожланади. Боланинг фаоллиги турли 
шаклда бўлиши мумкин: тақлиддай тортиб, то ижодий активлик, 
ташаббускорликкача. Аммо боланинг фаоллиги қайси шаклда бўлмасин, у 
атроф муҳитни, дунёни билиш, унинг ривожланиши учун зарур 
ҳисобланади. 
Фаолликда бола ўзини намоён қилади ва ривожланиб боради. 
Ривожланишнинг самарали бўлиши бола фаоллигининг катталар 
томонидан бошқарилишига боғлиқ бўлади. Бола фаоллигини 
ривожланишнинг барча босқичларида бошқариб бориш муҳимдир. Бола 
фаоллигини ташкил қилишнинг асосий формаси эса - таълим ва тарбиядир. 
Ривожланиш жараёнида бола шахсининг ўзгариши ҳам рўй беради. Бу 
ўзгаришларни 3 та гуруҳга бўлиш мумкин. 

Download 0,92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish