Курс иши Мавзу: Муҳаммаджон Мирзаев ҳаёти ва ижоди



Download 107,42 Kb.
bet5/6
Sana13.07.2022
Hajmi107,42 Kb.
#786719
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
MUHAMMADJON MIRZAYEV HAYOT IJODI

2.4. Устозлик фаолияти
Муҳаммаджон Мирзаев 1950-60 йиллар давомида нафақат Ўзбекистонда балки Ўрта Осиёда қашқар рубобини ўзига хос кўринишда бўлганини, яъни уйғур рубобига қараганда такомиллашган, ҳам диапазони, ҳам иплари ўрнига пўлат симлар тақилган.
Бу жиҳатдан М.Мирзаевни уста Усмон Зуфаров меҳнати катта. Овоз жихатдан, тембр жихатдан ўзига хослиги, жарангдорлиги ва пардалар хроматик овозларни натижасида нафақат миллий, балки жаҳон композиторларини асарларини чалишга ҳам мўлжалланди. Биронта хонадон йўқки рубоб чолғуси йўқ бўлган.
Рубоб чолғусини кенг оммалашишининг сабаби, чолғуга хос бўлган халқона куйларни бастакор М.Мирзаев томонидан яратилиши. Булар масалан: “Завқим келур”, “Шодлик”, “Дил куйласин”, “Интизор”, “Баҳор валси” каби ўнлаб куйлар рубобга хос бўлганлиги учун ҳам тингловчи томонидан яхши қабул қилинди. Ҳамда қашқар рубобини ўрганувчилар севиб чаладиган куйларга айланиб кетди.
Ундан ташқари, М.Мирзаев ўзларининг фарзандлари Шавкат Мирзаев билан биргаликда дуэт қўш рубобда бир қатор куйларни моҳирлик билан ижро этиб, уни халқ оммалашувида катта меҳнатларни қилган инсон. М.Мирзаевни халқчил куйларни яратган, кўп устозларини дарсларини олган, масалан, Т.Жалилов катта сабоқ берган.
Т.Жалиловни ижодларини ўрганиш давомида ҳам М.Мирзаев ўзларининг услубларини ярата олган бастакор бўлиб шаклланди. Демак, таҳлил қиладиган бўлсак куйлар содда ва равон басталанган, бу эса тингловчига ҳам, ижрочига ҳам қулай. Уни ёш боладан тортиб улуғ санъаткорларгача тезда ўрганадиган куйлар сирасига киради.
Ундан ташқари М.Мирзаев нафақат рубоб учун, балки рақс куйларини, миллий ансамбллар учун куйлар басталадилар. Қолаверса, кўплаб хонандаларни шаклланишида, элга танилишида жуда катта самарали ишлар олиб борди. Жумладан, Ўзбекистон халқ хофизи Маъмуржон Узоқов билан ижодий ҳамкорлик натижасида бир қатор ашулалар ҳалқимиз қалбидан жой олди. Улар “Якка бу Фарғонада”, “Фиғон ким”, “Ёр истар”, “Мустаҳзод”, “Парво этиб кет”, “Шўхи париваш”, “Суъратинг”, “Кўзларинг” сингари кўплаб ашулалар бастакор М.Мирзаев ижодига мансуб. Уни маромига етказиб ижро этган М.Узоқов ҳам мана шу ижодкор билан ҳамкорликда халққа янада танилди. Янада оммалашди.
Катта санъаткорларнинг репертуарларига назар соладиган бўлсак, биронта машҳур хонанда йўқки М.Мирзаев билан ҳамкорлик қилмаган бўлса. М.Мирзаев нафақат М.Узоқов билан, балки кўплаб хонандаларни шаклланишида – Дилором Қаюмова, Мавлюда Ойнақулова, Ш.Султонов, Санобар Рахмонова, М.Йўлчиева кўплаб санъаткорлар М.Мирзаев басталаган қўшиқлари орқали бу халққа танилиши бежиз бўллмади албатта.
Бу ерда зукко қалам усталарини сараланган шеърлари ва уларга монанд бастакор М.Мирзаев томонидан куйларни басталаниши энг асосий омиллардан биридир. Афсуски, ҳозирги даврда айрим хонандаларимиз шоир, бастакор билан ижодий ҳамкорлик қилишни сустлаштириб қўйишган. Агар ҳақиқий асар яратаман деган ижрочи бастакор, шоирлар билан ижод қилиб улар билан ҳамкорликда яратиши керак. Ана у асарлар ҳам оммалашади, ҳам халқнинг дилидан жой олади.
Биз тажрибадан кўп бастакорлар асарлари халқимиз қалбига жойлашганлигини гувохимиз. Жумладан, Т.Жалилов, Ю.Ражабий, М.Миртазаев, Ф.Содиқов, К.Жабборов, С.Каломов, М.Мирзаев, Д.Зокиров, Н.Қосимов, О.Хотамов, Ф.Мамадалиев, Ў.Расулов, А.Исмоилов, А.Дадаев, Т.Отабоев, Ш.Мирзаев. Уларни ҳар бирини куйларини эшитсак, алоҳида услубга эга бўлган ижодкорлар. Шулардан М.Мирзаев ижрочилик мактаби ҳам алоҳида бастакорлик услуби ҳам кўп одамга насиб этмайдиган хислатлар. Ҳам созанда, ҳам бастакор, ҳам устоз, ҳам тарғиботчи сифатида жуда катта меҳнати сингган санъаткордир. Жумладан М.Мирзаевдан кейин Эргаш Шукуралиев, Аббос Ахроров, С.Тахалов, Али Бобохонов, Атхам Худойқулов, Қ.Усмонов, Т.Ражабий каби ўнлаб навозандаларимиз айнан мана шу М.Мирзаев оммалаштирган рубобда ижро этадилар ва улар ҳам алоҳида алоҳида ўзларининг услубларига эга созандалар бўлиб шаклланганлар.12
Ҳозирги кунда халқ куйларини бастакорлар асарларини хатто М.Мирзаев куйларини рубобда ижро этиш янада оммалашди. Бунга сабаб турли танловларни ўтказилиши, миллий чолғуларга бағишланган, республика, халқ миқёсида ўтказиладиган танловларнинг хизмати катта. Шунинг учун хаммамиз учун устоз, қадрли инсон ибрат бўла оладиган санъаткор бу М.Мирзаев саналади.

ХУЛОСА
Истиқлол шарофати билан, у туфайли келган ҳур замоннинг шахдам одимлари ила ўзбек миллий мусиқа маданияти ва санъатининг чинакам равнақи учун мисли кўрилмаган имкониятлар очилди. Шу боисдан Ўзбекистонда 1990 йилларнинг биринчи ярмидан эътиборан
маънавият жабҳаларида тозариш, тикланиш, янгиланиш жараёнлари, унинг маърифий жабҳаларида эса жонланиш ҳаракатлари жадал суръатларда кеча бошлади.
Қарийб етмиш беш йил ҳукмронлик қилган шўро партияси тузуми бадиий ижодиётни ҳам сиёсий-мафкуравий, ҳам ғоявий исканжада ушлаб келган эди. Бу давр эндиликда биздан тобора узоқлашиб бораётган ўтмиш замонда қолиб кетмоқда. Шунингдек, бу сохта ақидалар асосида, мазмуни ва руҳида ёзилган бадиий асарлар тақдирида эндиликда кескин тарихий ўзгариш содир бўлди. Яъни, композитор ва бастакорларимизнинг бу тоифадаги юзлаб турфа асарлари ўтган XX аср маданий-тарихий йилномалари саҳифаларидангина ўрин эгаллади. Демакки, уларнинг аксарияти тарих ғаладонига тахлаб ташланган ҳужжатлар сифатида ҳаётган ажралган мерос бўлиб қолди.

Хўш, собиқ шўролар даврида басталанган сиёсий-мафкуравий мавзу ва мазмундаги қўшиқ ва ашулаларнинг, композиторликка оид катта-ю кичик, асосан сиёсат аралаштирилган сўз матнига эга асарларнинг тақдири энди қандай бўлади? Ахир, бадиий-мусиқий жиҳатдан ҳар-хил қиймат ва савияга эга бўлган юзлаб асарлар бўйича сўз юритилмоқда. Қанчадан-қанча қўшиқларнинг номида эски мафкуранинг бевосита ёки билвосита таъсири ва тамғаси акс этган.13 Бундай матнларга бастакорлар томонидан мусиқа басталанган! Назаримизда, мазкур ўта нозик масалага тўғри, илмий асосланган ҳолда, тарихий адолат юзасидан ёндошиш лозим. Бас, шундай экан, мусиқий хазинамизда сақланаётган жами намуналар орасидан соф мусиқий баркамол асарларни алоҳида ажратиб олиш даркор. Уларга фурсат келганда янги авлод ижодкорлари қайта мурожаат қилишлари, тарихий ўзгартишлар киритган ҳолда тиклашга, ноёбларига иккинчи


умр бағишлашга муайян ижодий кучларни сафарбар этишлари мумкин. Бундай ижодий ҳаракат қисман бошлаб юборилган десак хато
бўлмайди. Чунончи, Ўзбекистон Республикаси
Давлат Мадҳиясининг Мутал (Мутаввакил) Бурҳонов томонидан аввал ижод қилинган мусиқаси сақланган ҳолда унинг эски сўзлари Абдулла Ориповнинг янги шеър матнига моҳирона алмаштирилди.
Ёки, масалан, Ўзбекистон Телерадиокампанияси ҳузуридаги Ғанижон Тошматов номидаги «Дуторчилар» ансамбли томонидан қайта тайёрланиб ижро этилган Комилжон Жабборовнинг Ҳабибий шеърига басталанган машҳур «Диёримсан» ашуласи шундай мисоллардандир. Эьтироф этиш жоизки, Фахриддин Содиқовнинг ижодий меросида сиёсийлашган мавзулардаги шеърларга ёзилган қўшиқлар сони кўп эмас, жами ўнтага яқин. Уларнинг аксарияти соф мусиқий жиҳатдан ёрқим ва баркамол чиққан. Аммо эндиликда мутлақо яроқсиз бўлиб қолган шеърларга богланилгани тайин. Бу ажойиб куйларга янги, табиатига мойил адабий матнларни топиб боғлаш масаласи ўз ижодий ечимини кутмоқда.

Download 107,42 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish