Курс иши Мавзу: Муҳаммаджон Мирзаев ҳаёти ва ижоди


Бастакорлик ижоди саҳифалари



Download 107,42 Kb.
bet4/6
Sana13.07.2022
Hajmi107,42 Kb.
#786719
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
MUHAMMADJON MIRZAYEV HAYOT IJODI

2.4 Бастакорлик ижоди саҳифалари.
Тарихий манбаалардан маълумки, мусиқа ижрочилиги Ўзбек ва уйғур халқларида ҳам бошқа кўпгина халқларда бўлгани каби қадимдан халқнинг тўю-тантаналарида, халқ сайиллари ва байрамларида якка ҳолда, турли катта-кичик гуруҳлар кўринишида шаклланиб, кейинчалик ҳукмдорлар саройларида махсус жамоалар шаклида ривожланиб, такомиллашиб узоқ тараққиёт йўлини босиб ўтган ҳолда бизгача ўзининг ҳозирги мукаммал кўринишида етиб келган.
Бир қанча ёзма манбаларда минг йиллар мобайнида мусиқа ва мусиқа чолғулари, уларнинг ўзига хос хусусиятлари, ижрочилик санъати, ҳамда, моҳир созандалар ҳақидаги қимматли маълумотлар мавжуд. Ушбу қўлланмада ўзбек ва уйғур рубоб ижрочилиги ҳақида сўз борар экан, қуйида биз бу ҳар икки халқнинг яқин ўтмишдаги ижрочилик санъати ва рубоб ижрочилиги, ҳамда машҳур рубобчи созандалар ҳақида қисқача ҳар бирига алоҳида тўхталиб ўтмоқчимиз.4
Ўзбек ижрочилик санъати ва машҳур рубобчилар ХХ аср бошларида Ўзбекистонда бир қанча фолклор этнографик ансамбллар, халқ театрларининг тузилиши, Туркистон халқ консерваторияси ва кўплаб турли ижодий жамоаларнинг шаклланиши, ўзбек мусиқасининг тадқиқ қилиниши, уларни ёзиб олиниши каби кўплаб ишлар, мусиқа ва ижрочилик санъатининг янада ривожланишига, тараққий топишига туртки бўлди.5
Кейинчалик Ўзбекистон давлат филармонияси қошида бирин-кетин тузилган «Шодлик», «Лазги», «Гўзал», «Зарафшон» ва «Баҳор» каби ашула ва рақс ансамбллари, Т.Жалилов номидаги давлат академик халқ чолғулари оркестри шунингдек, Ўзтелерадиокомпанияси қошидаги Ю.Ражабий номидаги мақомчилар ансамбли, Д.Зокиров номидаги халқ чолғулари оркестри, ҳамда сўнгги йилларда чолғу ижрочилиги санъатига салмоқии ҳисса қўшиб келаётган «Сўғдиёна» халқ чолғулари давлат камер оркестри ва кўплаб вилоятлардаги турли ашула ва рақс ансамблларининг Ўзбекистонда ва ҳорижий мамлакатлардаги консерт фаолиятларида ижрочилик санъати, хусусан,
қашқар рубоби ижрочилиги ҳам тарғибот қилиниб, ривожлантириб келинмоқда. Бу жамоалар таркибида машҳур рубобчи созандалар ижод қилишган ва ижод қилмоқдалар.
Ижрочилик санъатини композиторлар ва бастакорлар ижодисиз тасаввур қилиб бўлмайди. Ўзбекистон композиторларининг қашқар рубобига ёзилган махсус асарлари, қашқар рубоби ижрочилигиннг янги-янги уфқларини очиб бермоқда.6
Бу ўринда М.Бафоевнинг қашқар рубоби ва оркестр учун «Поема», қашқар рубоби ва оркестр учун «Концерт», Р. Абдуллаевнинг қашқар рубоби ва симфоник оркестр учун «Концерт», Л.Ҳамроевнинг қашқар рубоби ва оркестр учун «Концерт», О.Абдуллаеванинг қашқар рубоби ва оркестр учун «Концерт» М.Отажоновнинг қашқар рубоби ва фортепиано учун «Концерт», Ҳ.Раҳимовнинг «Наврўз», С.Ҳайитбоевнинг «Баллада», Т.Азимовнинг «Дурдона» ва машҳур рубобчи созанда, бастакор М.Мирзаевнинг ўнлаб асарларни таъкидлаб ўтишни ўринлидир.7
Бастакор ва машҳур созанда, Ўзбекистон халқ артисти М.Мирзаев ўтган асрнинг 50-60 йилларда жуда сермазмун ижод қилди. Унинг қашқар рубоби учун яратган ҳар бир асари халқ орасида тез оммалашди.
Қашқар рубобида ўз фарзанди Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Ш.Мирзаев билан биргаликда ижро этган дуетлари ўзининг такрорланмас жозибасига эга.
Бастакорнинг айнан қашқар рубоби учун басталаган «Баҳор валси», «Янги тановор», «Завқум келур», «Марғилон қизлари», «Интизор этма», «Гулруҳ», «Орзу дил», «Дил куйласин» каби ўнлаб мусиқалари, нафақат қашқар рубоби учун ёзилган асарлар репертуарини бойитди, балки, қашқар рубоби ижрочилигининг ривожланишига, ижрочилик маданиятининг юксалишига, қашқар
рубобининг янгидан янги ижро имкониятларини очилишига сабаб бўлди.
Бу созандалар қашқар рубобида икки йўналишда ижро этган ва жаҳон фестивали ғолиблари бўлиш билан бирга, ўзбек санъатини бошқа мамлакатларда намойиш қилган дастлабки рубобчилардан.
М.Мирзаевнинг таниқли шогирдларидан бири Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Қобилжон Усмонов ўзининг кўп йиллик ижодий фаолияти давомида ижрочилик санъати ривожига катта ҳисса қўшган. Унинг дастлабки яратган «Бошланғич рубоб дарслиги» китоби кейинги авлод рубобчилари учун асосий ўқув қўлланма бўлиб хизмат қилди.
Д.Зокиров номидаги халқ чолғулари оркестрида қарийб 40 йилиик фаолияти даврида кўплаб куйларни, турли хил консертларда, телевидение ва радио тўлқинларида ижро этган.
Қашқар рубоби ижрочилигида ўз ўрнига эга бўлқан моҳир созандалардан бири бу Адҳам Худойқуловдир. Ўзига хос ижро услубига эга бўлан бу созанда ижро этган ҳар бир куй техник жиҳатидан мураккаблиги, жозибаси ва тўлақонлилиги билан созандалар ва тингловчииар диққатига сазовор бўлган. Республика радиоси фондига ушбу созанда ижросида кўплаб куйлар ёзиб олинган.8
Юқорида таъкидлаганимиздек жаҳон ёшлар фестивал ғолиби, Республика ёш ижрочилар танлови ғолиби, кўплаб
мусиқа анжуманларида, санъат декадаларида тингловчилар ҳамда мутахассисларнинг олқишларига сазовор бўлган бу санъаткор, шашмақом ижрочилигини мукаммал эгаллаш билан бирга, замонавий композиторлар асарларини ҳам ижро этган созандалардандир. Устознинг қашқар рубоби учун басталанган «Хуррам», «Феруза», «Бухоро гўзали» каби куйлари жуда машҳур бўлиб, рубобчиларнинг энг севимли асарларидан бирига айланди. Бир неча бор Германияда ижодий гастролларда бўлиб, немис тингловчилари олқишларини олган А.Бобохонов ижросида ёзиб олинган кўплаб куйлар Ўзбекистон радиоси олтин фондида сақланмоқда, Республикамиздаги кўплаб созандалар устози, Тошкент Давлат консерваториясининг собиқ профессори Сулаймон Тахаловнинг чолғу ижрочилиги санъатига
қўшган ҳиссаси салмоқиидир. С.Тахалов ижрочилик фаолияти билан бирга ўзининг ўқитувчилик фаолияти давомида Т.Ражабий, Р.Қосимов, И.Эртоев, Ш.Нуритдинов, Б.Ергашев, Р.Каримов, О.Назаров каби ўнлаб етук ижрочи- созандаларни тарбиялади.
С.Тахалов икки йўналиш, яъни ҳам анъанавий ижро йўналиши, ҳам академик йўналишини мукаммал эгаллаган санъаткордир. Унинг ижросидаги куйлар грампластинкаларга ва Ўзбекистон радиоси олтин фондига ёзиб олинган.
Устоз санъаткор М.Мирзаевнинг фарзанди Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, бастакор, машҳур рубобчи созанда Шавкат Мирзаев қашқар рубоб ижрочилигини тинимсиз ривожлантириб, тарғибот қилиб келмоқда. Устознинг ишларини давом эттириб кўплаб куй ва қўшиқлар басталаш билан бирга, эл суйган хонандалар билан доимий ҳамкорликда фаолият олиб бормоқда. Дунёнинг ўнлаб мамлакатларида ўз санъатларини намойиш этган.
Истеъдодли рубобчи Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Тоҳир Ражабийнинг ижро услуби алоҳида аҳамият касб этади.
ХХ асрнинг бошларида жаҳондаги ўзгаришлар кўпгина мамлакатлар қаторида уйғурлар диёрида ҳам катта тараққиётларнинг эришилишига олиб келди. Бошқа соҳалар қаторида мусиқа санъатида ҳам бирмунча ривожланишлар кўзга кўрина бошлади. Жумладан, бастакорлар томонидан яратилган куй-қўшиқларнинг ижод этилиши ижрочилик санъатининг янги қирраларини очиб бериш имкониятларини яратди. Кўпгина чолғу асбобларида талқин этишнинг ўзгача имкониятлари вужудга келди.9
Бу ерда ёшларга кўзга кўринган мусиқа дарғаларининг билим бериши натижасида келажакда уйғур мусиқаси етук ижрочиларининг етишиб чиқишлари учун замин яратди.
Бошқа чолғулар қаторида рубоб чолғу ижрочилиги ҳам катта. Тараққиётга эришди. Урумчи шаҳрида махсус мусиқа чолғулари
фабрикасининг очилиши бу чолғуларни омма орасида кенг тарқалишига сабаб бўлди.
Маълумки, қашқар рубоби чолғуси уйғурлар орасида кенг тарқалган чолғулардан бўииб, у якка ҳолдаги ижрочилик билан бир қаторда, турли хилдаги ансамблларда ҳам кенг қўлланилиб келинадиган чолғулардандир. Айниқса, у Қашқарда якка хонандалар томонидан қўшиққа жўр бўлиб айтилишда катта вазифани ўтайди. Шунингдек, ансамбллар таркибида, улар билан яккахон сифатида ҳам кўплаб асарларни ижро этиш имкониятига эгадир. Қашқар рубоби ўзининг техник жиҳатдан ўта тез ҳаракатлари орқали оркестрнинг ижрочилик имкониятларини янада ошириб беради. Рубоблар оиласига тааллуқли бўлган Дўлон рубоби бўлса, уйғур профессионал мусиқа санъатининг дурдонаси бўлган Ўн икки муқомнинг бир тури бўлмиш Дўлон муқомларини ижро этишда асосий чолғу бўлиб ҳисобланади.10
Рубоб ижрочилигида унинг ривожланишига ҳисса қўшиб келган кўпгина машҳур ижрочилар етишиб чиққанини биламиз. Улардан, Тошвой, Рўзак боши, Овут равоп, Довут Овут каби санъат дарғаларини айтиб ўтиш жоиз.
Ўзбекистонда ҳам уйғур халқидан етишиб чиққан бир қатор машҳур рубобчилар ўтган бўлиб, улар 1967-йили Ўзбекистон телерадиокомпанияси қошида ташкил этилган уйғур ансамблида бир неча йиллар давомида фаолият олиб боришган. Бу ерда яшаб ижод этган рубобчилардан Рўзиохун Одилов, Абдулаҳат Қурбонларнинг номларини айтиб ўтиш мумкин.
Машҳур уйғур созандаси ва бастакори Тошвой Охун (1851-й). Қашқар шаҳрида катта бой оилада дунёга келган. Ёшлигидан рубоб чолғуси билан мунтазам шуғулланиб, Қашқарда кўзга кўринган рубобчи сифатида танилган. Тошвой ҳатто Андижонда Матак Оқсоқол исмли Қашқар бозорининг таниқли рубобчиси борлигини эшитиб Андижонга келиб, рубоб сирларини ўрганган деган маълумотлар бор. Ўзининг ижоди давомида «Гундипой», «Фиғон», «Нолиш», «Оққуш дон дейди», «Оташ», «Тоъу», «Аза», «Торъғай», «Чумчуқ», «Қалдирғоч» каби жониворларнинг сайрашига тақлид қилинган куйларни, «Ўрдам», «Султон», «Эшонмисиз мулламисиз» деб номланган йирик ашулаларни ҳамда, шу кунгача машҳур бўлиб келаётган «Тошвой» куйларини ижод қилган. Кўплаб халқ ашулаларини қайта ишлаб, такомиллаштирган. Ҳозиргача унинг «Тўққиз булоқ» куйи, «Тошвой» номи билан машҳурдир.
Тошвой 1937-йилда 86 ёшида Маккада вафот этган. Ўзининг бутун умрини рубоб чалиш, муқом айтиш ва куй ижод қилиш билан ўтказиб, халқ йиғласа йиғлаб, эл қалбидан мангу ўрин олган «рубоб пешвоси» ҳисобланади.
Рубоб чалишда ўзига хос маҳорат билан бутун мамлакат халқига танилган халқ санъаткори Рўзи Муҳаммад (халқ орасида Рўзак Боши), тахминан 1897-йил Қашқар кўҳна шаҳар Қўрғон қишлоғи Бучи маҳалласида дунёга келган.
1933-йилда Қашқарлик атоқли рубобчи «Розак боши» вафот этгач, халқ унинг ўрнини босган Рўзак Охунни ҳурматлаб, уни ҳам «Рўзак боши» деб атайдиган бўлади.
Розак Боши классик «Отуш» куйини ўзига хос услуб билан янгилаган эди. Йирик халқ ашулаларидан «Остогина», «Отушунгга боргунча» каби ашулалар Рўзак Боши ижроси орқали халқ орасида янада оммавийлашган.
Рўзак Боши 1951-йилда Қашқар вилояти санъат ансамблига қабул қилинган. 1953-йилда Чоушанга ёрдам бераётган Жунгу фидоий қисмлари ҳузуридаги консертларда ансамбл таркибида қатнашиб катта олқишларга сазовор бўлган.
Бутун уйғур халқига таниқли бўлган моҳир рубобчи, замонавий рубоб ижърочилиги пешвоси, етук санъаткор Устоз Давут Овут 1938-йилда Қашқарда туғилган. Унинг отаси Давут Охун ўз даврининг таниқли рубобчиси бўлганлиги боис у ҳам 8 ёшидан бошлаб рубоб чалишни ўргана бошлади ва отаси билан барча тўй базм, машрапларда қатнашиб ўз маҳоратини намойиш эта бошлади.
Давут Овут ўз фаолияти давомида «Турпон нохшиси» , (усулли театр, 1959), «Кураш йўли« (опера, 1961), «Гуламхон» (катта нохша усул, 1965), «Қизил аёллар қўшини» (нохша усул 1985), «Аршин мол алан», «Ғариб ва Санарн», «Ғунчам», «Тангри тоғда Ҳасан Ҳусан», «Тангри тоғ симфонияси» каби саҳна асарларини яратган.
Бундан ташқари «Музтоққа келган меҳмон», «Йўл бошловчи», «Бахт нохшиси», «Сирии карвон» каби кино-филмлар мусиқаларини ижод қилиб, замонавий уйғур ижрочилигига катта ҳисса қўшди.11

Ўз санъати билан Непал, Бирма, Индонезия, Тогу Гана, Туркия, Франция, Марокаш, Швецария мамлакатларида консертларда бўлиб, олқишларга сазовор бўлган.


Давут Овут 2007-йилда Урумчида вафот этган. Бугунгу кунда унинг шогирдларидан машҳур рубобчилар Парҳат Давут, Муҳаммад Совут, Муҳаммад Тенун Сумбум, Райҳонгуи Ҳайит, Иминжон ва Абдукаримлар унинг ишини давом эттириб келишмоқда.






Download 107,42 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish