Курс иши Мавзу: Kichik sano'at hududlarining mazmuni, maqsadi, afzaliklari va rivojlanish hususiyati



Download 71,47 Kb.
bet1/4
Sana23.02.2022
Hajmi71,47 Kb.
#171651
  1   2   3   4
Bog'liq
iqtisodiyot22122



Ўзбекистон Республикаси Олий ва Ўрта махсус таълим вазирлиги Тошкен давдат иқтисодиёт университети
Жахон иқтисодиёти кафедраси
Xorijiy investitsialar va erkin iqtisodiy hududlar fanidan
Курс иши
Мавзу: Kichik sano'at hududlarining mazmuni, maqsadi , afzaliklari va rivojlanish hususiyati

Бажарди: 5231100 ’’Jahon iqtisodiyoti va халқаро иқтисодий муносабатлар’’ йўналиши
3-курс МО-77 талабаси
Шойбеков Авлонбек
Илмий рахбар: “Жахон иқтисодиёти” кафедраси катта ўқитувчиси Ахматов .X


Тошкент 2021
Режа
Кириш

  1. Кичик саноат худудларини ташкил этишнинг аҳамияти ва иқтисодиётдаги роли.

  2. Мамлакатда кичик саноат зоналарини ташкил этишнинг хуқуқий асослари.

  3. Кичик саноат зоналарини ривожланиш тенденциялари.Кичик саноат зоналарини ташкил этишнинг хориж тажрибаси

Хулоса
Фойдаланилган адабиётлар

Кириш
“Эркин иқтисодий зоналар тўғрисида”ги Қонун 1996 йилда қабул қилинган эди. Бироқ эркин иқтисодий зоналар (ЭИЗ) нинг кўпчилик қисми кейинги 5 йил мобайнида ташкил этилди. Эркин иқтисодий зона нима ва уларнинг устуворликларидан қандай фойдаланиш мумкинлиги борасида фикр юритамиз.
Эркин иқтисодий зона – минтақани жадал ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш учун мамлакат ва чет эл капиталини, истиқболли технология ва бошқарув тажрибасини жалб этиш мақсадида тузиладиган, аниқ белгиланган маъмурий чегаралари ва алоҳида ҳуқуқий тартиботи бўлган махсус ажратилган ҳудуддир.
Эркин иқтисодий зона ҳудудида юридик шахслар ва фуқаролар (жисмоний шахслар) хўжалик, молиявий ва бошқа фаолиятнинг исталган турлари билан шуғулланишига йўл қўйилади, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида ман этилган фаолият турлари бундан мустасно.
Эркин иқтисодий зона  турлари
Эркин иқтисодий зоналар қуйидаги хилларда ташкил этилиши мумкин:
эркин савдо зоналари;
эркин ишлаб чиқариш зоналари;
эркин илмий-техникавий ва бошқа зоналар.
Эркин иқтисодий зона ҳудудида хўжалик фаолиятини амалга оширувчи юридик ва жисмоний шахслар дирекцияда рўйхатдан ўтади. Дирекция рўйхатдан ўтказилган юридик ёки жисмоний шахсга эркин иқтисодий зонада рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома беради ва бу ҳақда тегишли давлат бошқаруви органларига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда хабар қилади. Ҳар бир эркин иқтисодий зона ташкил этиш учун алоҳида шартлар ҳам кўзда тутилиши мумкин.Эркин иқтисодий зоналарда алоҳида божхона, валюта, солиқ тартиботи, шунингдек фуқаролар кириши, чиқиши ва бу ерда бўлишининг, меҳнат муносабатлари, молия-кредит фаолиятининг алоҳида тартиботи ҳамда инвестицияларни жалб этишга, тадбиркорликни ривожлантиришни рағбатлантиришга ва зонани ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қаратилган бошқача тартибот ўрнатилиши мумкин.
Эркин иқтисодий зонадаги корхоналар, муассасалар ва ташкилотларда ишлаш учун энг аввало маҳаллий меҳнат ресурслари жалб этилади, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг бошқа минтақаларида яшовчи шахслар ва чет эл фуқаролари ҳам жалб этилиши мумкин. Эркин иқтисодий зонага меҳнат ресурсларини жалб этиш қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади. Эркин иқтисодий зонага чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг кириши, иқтисодий зонадан чиқиши ва шу ҳудудда бўлишининг қонун ҳужжатларида белгилаб қўйиладиган соддалаштирилган тартиботи жорий этилиши мумкин.“Эркин иқтисодий зоналар ҳудудида солиқ ва божхона тўловлари бўйича имтиёзларни қўллаш тартиби тўғрисида”ги Низомга мувофиқ ЭИЗ иштирокчиларига қатор имтиёз ва префернециялар яратилган.
Эркин иқтисодий зона иштирокчилари қуйидаги тўловлардан озод этилади:ер солиғи, фойда солиғи, юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ, микрофирмалар ва кичик корхоналар учун ягона солиқ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика йўл жамғармасига ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари умумтаълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармасига мажбурий тўловлар;ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун олиб келинган асбоб-ускуналар, хом ашё, материаллар ва бутловчи қисмлар учун божхона тўловлари (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари); республикада ишлаб чиқарилмайдиган ва лойиҳаларни амалга ошириш доирасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхат бўйича четдан олиб келинадиган қурилиш материаллари учун божхона тўловлари (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) тўлашдан озод этилади.
1.Кичик саноат худудларини ташкил этишнинг аҳамияти ва иқтисодиётдаги роли.
Эркин иқтисодий зоналарни ташкил этувчи мамлакат учун ушбу ҳудуд намунавий самара ҳам беради. Яъни миллий иқтисодиётга юқори малакали меҳнат ресурслари келади, замонавий технологиялар, ноу-хаулар, ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва бошқариш тажрибаси олиб келинади ҳамда маҳаллий кадрларга ўргатилади. Эркин иқтисодий зоналар маркетинг самарасини беради, яъни зонада яхши ишни ташкил эта олган корхоналар (фирмалар) мамлакатнинг қолган корхоналари учун ишни ташкил этишда ўрнак бўлади. Эркин иқтисодий зоналарда ҳукумат томонидан қўйиладиган тўсиқларни камайтириш йўли ҳам ишлаб чиқариш самарадорлигига ижобий таъсир қилади. Бу эса мамлакатда иқтисодиётни либераллаштириш жараёнини тезлашишига ёрдам беради.
Кичик саноат зоналари фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари ва ер участкалари негизида тасдиқланган рўйхат бўйича фаолият юритади. Объектлар бир ой муддатда тегишли ҳокимликларга берилади. Бунда солиқ бўйича қарздорликни бериладиган активларнинг қолдиқ (баланс) қийматига мутаносиб равишда ёки уларнинг устав жамғармаларидаги давлат улушининг ва хўжалик бошқаруви органларининг улушини камайтириш масаласи кўриб чиқилади.
Янги ташкил этиладиган кичик саноат зоналари ҳудудида инвесторларга импорт ўрнини босадиган ва экспортга йўналтирилган тайёр маҳсулотлар, материаллар ва бутловчи буюмлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш таклиф этилади. Жойлаштириш бўйича аниқ лойиҳаларнинг «йўл хариталари» 2 ой муддатда ишлаб чиқилади.
Кичик саноат зоналари ҳудудидаги давлат кўчмас мулки тадбиркорлик субъектларига кейинчалик мулк ҳуқуқи берилган ҳолда 10 йил муддатга узоқ муддатли ижарага берилади. Бироқ бизнес-режаларни бажариш, иш ўринларини яратиш ва сақлаш, барча турдаги солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ўз вақтида тўлаш шарти билан.
Ижара тўлови фаолият туридан келиб чиққан ҳолда, ортиб борадиган коэффициентни қўлламасдан энг кам ставкада белгиланади. Инвестиция лойиҳаларини бажариш учун ер участкалари бериш тўғрисида қабул қилинган қарорлар Фарғона вилояти ЭИЗ ва КСЗ Маъмурий кенгаши томонидан амалга оширилади. Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ва унинг ўринбосарлари, Президентнинг давлат маслаҳатчилари, тегишли вазирлик, идора ва хўжалик юритувчи субъектлар раҳбарлари иштирок этди. 
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида макроиқтисодий барқарорликни мустаҳкамлаш, иқтисодиёт тармоқлари ва ҳудудларга хорижий, аввало, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни фаол жалб қилиш, давлат мулки хусусийлаштирилган объектлар базасида хусусий тадбиркорликни ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, вилоят, туман ва шаҳарларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга доир кўплаб вазифалар белгиланган. Мамлакатимизда эркин иқтисодий зоналар, технопарклар ва кичик саноат зоналари фаолияти самарадорлигини ошириш, янгиларини ташкил этиш борасида олиб борилаётган ишлар бунда муҳим аҳамият касб этмоқда. 
Давлатимиз раҳбарининг 2016 йил 26 октябрдаги "Эркин иқтисодий зоналар фаолиятини фаоллаштириш ва кенгайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги фармонига мувофиқ ушбу зоналар учун янада қулай шарт-шароитлар яратилди. 
Бугунги кунда мамлакатимизда 14 та эркин иқтисодий зона фаолият юритмоқда. "Навоий", "Ангрен", "Жиззах", "Ургут", "Ғиждувон", "Қўқон" ва "Ҳазорасп" эркин иқтисодий зоналарида умумий қиймати 486 миллион долларга тенг 62 лойиҳа амалга оширилган, 4 минг 600 дан ортиқ иш ўрни яратилган. Фармацевтика соҳасига ихтисослашган "Нукус-фарм", "Зомин-фарм", "Косонсой-фарм", "Сирдарё-фарм", "Бойсун-фарм", "Бўстонлиқ-фарм", "Паркент-фарм" сингари 7 янги эркин иқтисодий зонани ривожлантириш бўйича изчил ишлар олиб борилмоқда. 
Йиғилишда эркин иқтисодий зоналардаги натижалар қониқарли эмаслиги, уларни янада ривожлантириш учун тартиб-таомилларни соддалаштириш, инвестор ва тадбиркорларни жалб этишни кенгайтириш зарурлиги таъкидланди. 
Президентимиз топшириғига асосан эркин иқтисодий зоналарда инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни жадаллаштириш, хориждан юқори технологик ускуналар харид қилиш учун Ўзбекистон тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағи ҳисобидан 100 миллион доллар миқдорида чет эл валютасидаги кредит линияси очилган. 
Кичик саноат зоналарида дирекциялар ташкил этилган. Кредит олиш ва банк хизматларидан фойдаланишда муаммо бўлмаслиги учун ҳар бир зонага муайян тижорат банки бириктирилган. Бозор талаблари ва импорт номенклатурасини ўрганиш асосида тадбиркорлар учун таклифлар, истиқболли лойиҳалар рўйхати шакллантирилган. Кичик саноат зонасида ишлайдиган субъектлар 2 йил барча солиқлардан озод этилган. 
Президентимиз Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳри туманлари, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларга ташрифлари чоғида бўш турган ёки самарасиз иш юритаётган ишлаб чиқариш биноларини бориб кўрди. Улардан самарали фойдаланиш, янги корхоналар ташкил этишни рағбатлантириш мақсадида ушбу бинолар негизида кичик саноат зоналари ташкил этилди. Мамлакатимиздаги кичик саноат зоналари 96 тага етди. 
Бугунги кунгача ушбу зоналарда умумий қиймати 535 миллиард сўмга тенг 1021 лойиҳа амалга оширилган, 9 минг 600 дан зиёд иш ўрни яратилган. Лойиҳалар доирасида нафақат ички, балки ташқи бозорда ҳам харидоргир бўлган енгил саноат, кимё, озиқ-овқат маҳсулотлари, электр техникаси буюмлари, замонавий қурилиш материаллари, мебель ва бошқа тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқарилмоқда. Бундан ташқари, 248 лойиҳани амалга ошириш натижасида 11 минг янги иш ўрни яратиш режалаштирилмоқда. 
Йиғилишда кичик саноат зоналарининг сармояларни жалб қилиш, тадбиркорликни ривожлантириш, янги иш ўринлари яратиш ва аҳоли фаровонлигини оширишдаги аҳамияти хусусида алоҳида тўхталиб ўтилди. 
Президент Шавкат Мирзиёев тегишли вазирлик, идора ва хўжалик юритувчи субъектларнинг бу соҳадаги фаолиятини танқид қилиб, уларда ташаббускорлик етишмаслиги, эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналарини ривожлантириш бўйича ишларни ташкил қилиш даражаси сустлигини таъкидлади. 
Хусусан, масъул вазирлик ва идоралар томонидан лойиҳаларни кўриб чиқиш ва мувофиқлаштириш жараёни мураккаблигича қолиб, одатда расмий характер касб этмоқда. Эркин иқтисодий зона қатнашчиларига ер участкалари ажратиш масалаларини ҳал этишда ҳануз бюрократизм асоратлари сақланиб қолмоқда. 
"Ургут", "Қўқон", "Ғиждувон" ва "Ҳазорасп" эркин иқтисодий зоналари, шунингдек, фармацевтика йўналишидаги эркин иқтисодий ҳудудларда янги корхоналар ташкил этиш учун хорижий сармояларни жалб қилиш ишлари суст бормоқда. Эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналарини электр энергияси, табиий газ, сув ва бошқа коммуникация тармоқлари билан барқарор таъминлашда муаммолар кузатилмоқда. 
Давлатимиз раҳбари бу каби камчиликларни бартараф этиш, эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналарида инвестор ва тадбиркорларга янада кенг имкониятлар яратишга оид комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқиш бўйича топшириқлар берди. Аввало, ушбу зоналар фаолиятига доир меъёрий-ҳуқуқий базани қайта кўриб чиқиш, бугунги замон талабларига мослаштириш, барча учун очиқ ва тушунарли механизм яратиш зарурлиги таъкидланди. 
Ер участкалари, бўш турган биноларни ажратиш тартибини соддалаштириш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Хусусан, эркин иқтисодий зоналарда амалга ошириладиган лойиҳалар Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Маъмурий кенгаш томонидан кўриб чиқилади. Шу пайтгача бу кенгаш 17 вазирлик ва идорадан иборат эди. Президентимиз кўрсатмасига мувофиқ уларнинг сони 4 та этиб белгиланди. 
Бу борада янги тизим – ҳудудий комиссиялар ташкил этилиб, уларнинг лойиҳаларни кўриб чиқиш ва рухсат бериш ҳуқуқлари кенгайтирилди. Шунингдек, иқтисодий зоналарда жойлаштириш учун инвестиция лойиҳаларини танлаб олиш мезони қайта кўриб чиқилади, эркин иқтисодий зона иштирокчиларига кредит ажратишни яхшилаш ҳамда муҳандислик таъминоти воситалари билан таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар қабул қилинади. 
Йиғилишда эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналарида жойлашган корхоналарни барча зарур муҳандислик-коммуникация тармоқлари ва инфратузилма билан ўз вақтида таъминлаш бўйича топшириқлар берилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат мулки объектларини кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига сотиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2014 йил 3 июлдаги ПҚ-2200-сон қарорини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Зарар кўриб ишлаётган, иқтисодий ночор ва паст рентабелли ташкилотларнинг фойдаланилмаётган ҳудудларини ҳамда ортиқча ишлаб чиқариш майдонларини янада мақбуллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2014 йил 15 июлдаги 192-сон қарорини бажариш юзасидан, шунингдек ишлаб чиқариш соҳасида аҳоли бандлигини ошириш, янги рақобатбардошли ишлаб чиқаришларни, уларни муҳандислик коммуникациялари ўтказилган ва зарур инфратузилмага эга бўлган алоҳида ҳудудларда жамлаш йўли билан ташкил этиш учун инвестициялар ва технологияларни жалб этиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши қарор қилади:
+6-1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил
1 декабрдаги “Кичик саноат зоналарни барпо этиш ва уларни фаолиятини ташкил қилиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 378-сонли қарори ижро учун раҳбарликка олинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг мазкур қарори билан:
а) кичик саноат зоналарини барпо этиш ва уларнинг фаолиятини ташкил қилиш тартиби тўғрисидаги Низом 1-иловага* мувофиқ тасдиқланганлиги;
б) Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорларига мувофиқ маҳаллий давлат ҳокимияти органларига берилаётган давлат мулки объектларининг фойдаланилмаётган ҳудудлари
ва бўш ишлаб чиқариш майдонлари негизида кичик саноат зоналари (кейинги ўринларда саноат зоналари деб аталади) ташкил этиш тўғрисидаги қарорлар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан қабул қилиниши:
саноат зоналари ҳудудида кичик ишлаб чиқариш объектларини ташкил этиш бўйича лойиҳаларни танлаб олиш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузурида тузиладиган кичик саноат зоналарида тадбиркорлик субъектларини танлаш ва жойлаштириш бўйича танлов комиссиялари томонидан амалга оширилиши:
тадбиркорлик субъектларига ер участкалари бериш масалаларини тартибга соладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талаблари саноат зоналари ҳудудларида жойлашган ер участкаларини беришга татбиқ этилмаслиги:
саноат зоналарида жойлаштириладиган хўжалик субъектларига ер участкалари ажратиш тўғрисидаги қарорлар тегишли туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари томонидан танлов комиссияларининг ижобий қарорлари асосида қабул қилинишини;
саноат зоналари ҳудудидаги ишлаб чиқариш майдонлари тадбиркорлик субъектларига давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун энг кам ижара тўлови ставкаси бўйича, ижарага олинган майдонда амалга ошириладиган фаолият туридан келиб чиққан ҳолда, тегишли коэффициентларни қўлланмасдан узоқ муддатли ижарага берилиши белгилаб қўйилганлиги;
в) кичик саноат зоналарида тадбиркорлик субъектларини танлаш
ва жойлаштириш бўйича танлов комиссияларининг намунавий таркиби
2-иловага мувофиқ тасдиқланганлиги;
кичик саноат зоналарида тадбиркорлик субъектларини танлаш
ва жойлаштириш бўйича танлов комиссиясининг шахсий таркиби Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари қарори билан тасдиқланиши;
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ушбу қарор билан тасдиқланган танлов комиссияларининг намунавий таркиби асосида кичик саноат зоналарида тадбиркорлик субъектларини танлаш ва жойлаштириш бўйича танлов комиссияларининг (кейинги ўринларда танлов комиссиялари деб аталади) шахсий таркибини бир ҳафта муддатда тасдиқланганлиги;
г) саноат зоналари фаолиятини бошқариш ва мувофиқлаштириш учун;
10 гектар ва ундан кўп бўлинмас ҳудудга эга саноат зоналари учун – Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги кичик саноат зоналарини бошқариш дирекциялари;
10 гектардан кам ҳудудга эга бўлган, битта туман (шаҳар) доирасида жойлашган саноат зоналар учун – тегишли туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари ҳузурида кичик саноат зоналарини бошқариш ягона дирекциялари ташкил этилиши белгиланганлиги;
д) кичик саноат зоналарини бошқариш дирекциялари ва ягона дирекциялари (кейинги ўринларда дирекциялар деб аталади):
давлат унитар корхоналари шаклида ташкил этилиши;
саноат зоналари қатнашчилари билан, танлов комиссиялари қарорларига мувофиқ, ишлаб чиқариш майдонларининг лойиҳаларини ва узоқ муддатли ижара шартномаларини (балансида сақловчи номидан), шунингдек саноат зоналари ҳудудида хизматлар кўрсатиш юзасидан шартномаларни амалга ошириш тўғрисида битимлар тузилиши;
саноат зоналари қатнашчилари томонидан қабул қилинган мажбуриятларининг лойиҳани ҳамда узоқ муддатли ижара шартномасини амалга ошириш тўғрисидаги битимга мувофиқ бажарилиши юзасидан мониторингни амалга оширилиши;
саноат зоналари фаолиятини тезкорлик билан бошқаришга доир бошқа функцияларни амалга оширилиши белгилаб қўйилганлиги;
е) қуйидагилар дирекциялар фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгиланганлиги:
Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг молия бошқармалари томонидан тасдиқланган ҳаражатлар сметаларига мувофиқ тегишли маҳаллий бюджетлар маблағлари;
саноат зоналари қатнашчиларига хизматлар кўрсатишдан тушган даромадлар, шу жумладан ҳудудларни сақлаш ва қўриқлашдан тушган даромадлар;
дирекциялар фаолияти қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа манбалар ҳисобидан ҳам молиялаштирилиши мумкин;
ё) ҳар қайси дирекциясининг ҳодимларининг чекланган сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди миқдори Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги
ҳамда Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда аниқланиши;
дирекциялар таъминоти Қорақалпоғистон Республикаси бюджети
ва тегишли маҳаллий бюджетлар маблағлари ҳисобига, кейинги йилларда ўзини-ўзи молиялаштиришга ўтказган ҳолда, улар ташкил этилган вақтдан бошлаб 3 йил мобайинида амалга оширилиши;
дирекцияларга улар эгаллаб турган майдондан келиб чиққан ҳолда ҳисобланадиган ер солиғининг уч баравари миқдорида белгиланган энг кам миқдоридаги ягона солиқ тўлови бўйича қонунчиликда назарда тутилган талаб татбиқ этилмаслиги белгилаб қўйилганлиги;.
ж) Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат мулки объектларини кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига сотиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2014 йил 3 июлдаги ПҚ-2200-сон қарорига мувофиқ:
кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари асосида сотиладиган бюджет ташкилотлари давлат мулки объектларига кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш Қорақалпоғистон Республикаси бюджет ва тегишли маҳаллий бюджетлар маблағлари ҳисобига амалга оширилиши;
саноат зоналарининг зарур ташқи муҳандислик коммуникациялар
ва инфратузилмасини қуриш “Ўзбекэнерго” давлат-акциодорлик компанияси, “Ўзтрансгаз” акциядорлик компаниясининг ўз маблағлари, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси бюджет ҳамда тегишли маҳаллий бюджетлар маблағлари ҳисобига, саноат зоналарида тадбиркорлик субъектларини жойлаштиришининг ишлаб чиқилган лойиҳаларига мувофиқ амалга оширилиши:
- Вазирлар Маҳкамасининг “Кадастр ҳужжатларини тайёрлаш бўйича давлат хизматлари нархларини белгилашда табақалаштирилган ёндашув тартибини такомиллаштириш тўғрисида” 2014 йил 10 июлдаги 186-сон қарорига мувофиқ кўчмас мулкка ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш ҳамда кўчмас мулкни ижарага бериш шартномаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхоналари томонидан тўлов ундирмасдан амалга оширилиши;
қуйидагиларга:
Ўзбекистон Республикаси “Ергеодезкадастр” давлат қўмитасига, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари раҳбарлари зиммасига – саноат зоналарида жойлаштириладиган тадбиркорлик субъектларига ер участкалари ажратишда ҳамда ишлаб чиқариш майдонларини узоқ муддатли ижарага беришда кўрсатиб ўтилган нормаларини сўзсиз қўлланиши юзасидан:
“Ўзбекэнерго” давлат-акциодорлик компаниясига, “Ўзтрансгаз” акциядорлик компаниясига, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари раҳбарларга зиммасига - саноат зоналарида жойлаштирилган тадбиркорлик субъектларини, уларнинг ишлаб чиқариш эҳтиёжларига мувофиқ электр энергияси ва табиий газ билан узлуксиз таъминлаш юзасидан шахсий жавобгорлик юкланганлиги;
з) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкен шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ҳамда тегишли маҳаллий бюджетлар лойиҳаларини шакиллантиришда, ер участкаларини танлаш
ва ажратиш, шунингдек йўл инфратузилмасини ривожлантириш бўйича материалларни тайёрлаган ҳолда зарур маблағлар ажратилишини назарда тутсин.
и) Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 8 апрелдаги 102-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 4-сон, 26-модда) билан тасдиқланган Давлат мулкини ижарага бериш тартиби тўғрисида Низомга қуйидаги мазмундаги 7-банд қўшилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
“7 Кичик саноат зоналари ҳудудидаги давлат мулкини узоқ муддатли ижарага бериш, танлов комиссияси қарорларига мувофиқ ижарага берувчи, Кичик саноат зонасини бошқариш дирекцияси ва тадбиркорлик субъектлари ўртасида тузиладиган узоқ муддатли ижара шартномаси асосида. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади”
3. Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги (М.Содиқов) Нукус шаҳри ва туманлар ҳокимликлари билан биргаликда Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ҳамда тегишли маҳаллий бюджетлар лойиҳаларини шакллантиришда, ер участкаларини танлаш ва ажратиш, шунингдек йўл инфратузилмасини ривожлантириш бўйича материалларни тайёрлаган ҳолда, зарур маблағлар белгиланган тартибда ажратилишини таъминлаш бўйича тегишли чораларни амалга оширсин.
4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг 2009 йил
10 апрелдаги “Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 8 апрелдаги “Давлат мулкини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 102-сон қарори ҳақида”ги 54/4-сонли қарори билан иловага мувофиқ маълумот учун қабул қилинган Давлат мулкини ижарага бериш тартиби тўғрсидаги Низомга қуйидаги мазмунидаги 7-банд қўшилсин:
“7 Кичик саноат зоналари ҳудудидаги давлат мулкини узоқ муддатли ижарага бериш, танлов комиссияси қарорларига мувофиқ ижарага берувчи, Кичик саноат зонасини бошқариш дирекцияси ва тадбиркорлик субъектлари ўртасида тузиладиган узоқ муддатли ижара шартномаси асосида. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади”
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари М.Мамутов зиммасига юклансин





Download 71,47 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish