ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ТОШКЕНТ ДАВЛАТ МОЛИЯ ИНСТИТУТИ
СИРТҚИ ФАКУЛЬТЕТ
МОЛИЯ ФАНИДАН
КУРС ИШИ
Мавзу: Эркин иқтисодий зоналар орқали хорижий инвестицияларни жалб етишни рағбатлантириш
Бажарди: СММ-50 гурух талабаси
Тожибоева Малохат Октамовна
Текширди:__________________
ТОШКЕНТ – 2022
РЕЖА
КИРИШ АСОСИЙ ҚИСМ
Эркин иқтисодий ҳудудларга хорижий инвестицияларни жалб етишни рағбатлантириш
Эркин иқтисодий ҳудудларнинг моҳияти ва ҳусусиятлари
Эркин иқтисодий ҳудудларнинг турлари ва вазифалари
ХУЛОСА
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ
КИРИШ
Жаҳон стандартларига жавоб берадиган ва дунё бозорларида талаб қилинадиган маҳсулот ишлаб чиқариш учун хорижий инвестицияларни, биринчи галда, тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб этиш бўйича қулай шарт – шароитлар яратиш муҳим аҳамият касб этади. Ҳозирги вақтда мазкур вазифаларни амалга оширишда эркин иқтисодий ҳудудлар етакчи ўринга эга.
Шу боисдан бугунги кунда дунёнинг аксарият давлатлари, хусусан Хитой, АҚШ, Франция, Жанубий Корея, Мексика, Венгрия, Болгария каби мамлакатларда ҳудуднинг географик ва бошқа қулайликларидан келиб чиққан ҳолда, эркин иқтисодий ҳудудларни (ЭИҲ) ташкил этиш анъанага айланган. Биргина ўтган аср 90-йилларининг ўрталарида дунёда 1200 га яқин эркин иқтисодий ҳудудларнинг ҳар хил турлари, жумладан, экспортга мўлжалланган 300 дан ортиқ ишлаб чиқариш ҳамда 400 га яқин эркин илмий техникавий ҳудудлар фаолият кўрсатган. Чунки бундай ҳудудларни ташкил этишдан асосий мақсад минтақани жадал ижтимоий – иқтисодий ривожлантириш учун мамлакат ва чет эл капиталини, истиқболли технология ҳамда бошқарув тажрибасини жалб этиш орқали унинг саноат салоҳиятини, ишлаб чиқариш, транспорт – транзит ва ижтимоий соҳани ривожлантириш баробарида, замонавий бозор инфратузилмаларини ташкил этишдан иборатдир.
Эркин иқтисодий ҳудудлар ҳозирга келиб тўхтовсиз ривожланмоқда. Ривожланиш оддийдан мураккабга, арзон ва тез сотиладиган вариантдан кўп тармоқли ва капитал талаб қилувчига ўтиб бормоқда. Замонавий жаҳон тажрибасида 25 га яқин эркин иқтисодий ҳудудларнинг турлари мавжуд бўлиб, улардан кўп улушга эга бўлганлар бу божхона ҳудудлари, тўловлар олиб ташланган ҳудудлар, божхона эркин ҳудудлари, эркин экспорт ҳудудлари, эркин экспортга мўлжалланган ишлаб чиқариш ҳудудлари, эркин ишлаб чиқариш ҳудудлари, иқтисодий барқарорлик ҳудудлари, ўзаро тадбиркорлик ҳудудлари, техника-иқтисодий риволжантириш ҳудудлари, фан-саноат парклари ва бошқалар иқтисодиётда муҳим аҳамият эга касб этиб келмоқда.
Ўзбекистонда ҳам иқтисодиётни юқори даражада ривожлантириш мақсадида мамлакатимизда эркин иқтисодий зоналар ташкил этиш ва улар фаолиятига доир муносабатлар эса 1996 йил 25 апрелда қабул қилинган “Эркин иқтисодий зоналар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан тартибга солинувчи, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 2 декабрдаги “Навоий вилоятида эркин индустриал-иқтисодий зона ташкил этиш тўғрисида”ги Фармонига асосан, “Навоий” эркин индустриал- иқтисодий зонаси ташкил этилди.1
Мамлакатимизда эркин иқтисодий ҳудудларни ривожлантириш, уларнинг фаолиятини кенгайтириш олдимизда турган энг катта долзарб муоммолардан биридир. Ўзбекистонда нафақат эркин индустриал-иқтисодий зона балки бошқа турдаги ҳудудларни жорий этиш мақсадга мувофиқдир. Шу боис шундай ҳудудларни шакллантириш бўйича хориж тажрибаси зарур.
1Эркин иқтисодий зона фаолиятининг ҳуқуқий асоси. Халқ сўзи, 2009 йил 5 сентябр
Do'stlaringiz bilan baham: |