Жадвал(3)
Фонд қайтимининг омилли таҳлили.
№
|
Кўрсаткичлар
|
Базис йили
|
Ҳисобот йилидаги актив қисми салмоғи ва базис йилидаги актив қисми қайтими бўйича
|
Ҳисобот йили
|
Ўзга-риши (+,-)
|
Шу ж. ўзгариши
|
Актив қисмининг салмоғи ўзгариши
ҳисобига
|
Актив қисми қайтими-нинг ўзгариши ҳисобига
|
1.
|
Асосий ишлаб чиқариш фондла-ри, минг сўм
|
138444
|
Х
|
142000
|
+ 3556
|
Х
|
Х
|
2.
|
Асосий фондлар актив қисмининг ҳажми (ФАҚ), минг сўм
|
83066
|
Х
|
88040
|
+ 4974
|
Х
|
Х
|
3.
|
Ялпи маҳсулот, минг сўм
|
56409
|
Х
|
60731
|
+ 4222
|
Х
|
Х
|
4.
|
Асосий фондлар актив қисмининг салмоғи, коэф.
|
0,60
|
0,62
|
0,62
|
+ 0,02
|
Х
|
Х
|
5.
|
Асосий фондлар актив қисмининг қайтими, сўм
|
0,679
|
0,679
|
0,69
|
- 0,011
|
Х
|
Х
|
6.
|
Фонд қайтими, сўм
|
0,407
|
0,421
|
0,428
|
- 0,021
|
+0,014
|
+0,007
|
Жадвалдан кўриниб турибдики, фонд қайтимининг 2,1 тийинга ёки 5,2 фоизга ошиши икки омилнинг ҳам ижобий таъсири остида юзага келган.
Асосий воситалар ва улардан фойдаланиш даражаси ўзгаришининг ишлаб чиқариш ҳажмининг ўзгаришига таъсирининг таҳлили.
Ишлаб чиқариш ҳажмининг ошиши кўп жиҳатдан асосий воситалар билан таъминланиш ва айниқса, улардан фойдаланиш даражасига бевосита боғлиқ бўлади. Ушбу боғлиқликни қуйидагича ифодалаш мумкин:
МҲ=АИФ · ФҚ
бу ерда, МҲ – маҳсулот ҳажми (ялпи маҳсулот, соф маҳсулот ҳажмлари);
Ушбу формуладан кўриниб турибдики, маҳсулот ҳажми асосий ишлаб чиқариш воситаларининг ўртача йиллик ҳажми билан фонд қайтими кўрсаткичлари кўпайтмаларининг йиғиндисига тенг.
Демак, ишлаб чиқарилган ялпи маҳсулот (соф маҳсулот) ҳажмининг ўзгаришига шу икки бирламчи омил таъсир қилади:
1. Асосий фондлар ҳажмининг ўзгариши;
2. Фонд қайтими даражасининг ўзгариши.
Ушбу омилларнинг таъсирини «Занжирли боғланиш» усулидан фойдаланиб аниқлаймиз. Бунинг учун биринчи навбатда, қуйидаги 3 та боғланиш кўрсаткичи аниқлаб олинади:
I. АИФ0 х ФҚ0 – базис давридаги маҳсулот ҳажми
II. АИФ1 х ФҚ0 – шартли маҳсулот ҳажми
III. АИФ1 х ФҚ1- ҳисобот давридаги маҳсулот ҳажми.
III-боғланишдан I-боғланиш кўрсаткичини айириш орқали маҳсулот ҳажмининг умумий ўзгариши аниқланади:
Шундан кейин ялпи маҳсулот ҳажмининг ўзгаришига омилларнинг таъсири аниқланади.
Ялпи маҳсулот ҳажмининг ўзгаришига 1-омил – «асосий ишлаб чиқариш фондлари ҳажми ўзгариши»нинг таъсирини аниқлаш учун шартли ялпи маҳсулот ҳажмидан (II-боғланишдан) базис йилидаги ялпи маҳсулот ҳажмини (I-боғланишни) чегириб ташлаш керак:
2-омил фонд қайтими ўзгаришининг таъсирини аниқлаш учун ҳақиқий ялпи маҳсулот ҳажмидан (III-боғланишдан) шартли ялпи маҳсулот ҳажмини (II-боғланишни) чегириб ташлаш керак:
Шу икки омил таъсирларининг йиғиндиси ялпи маҳсулот ҳажмининг умумий ўзгаришига тенг келиши керак. Тенглик маълум бўлгандан кейин омиллар таъсирига баҳо берилиб, хулоса қилинади.
Ялпи маҳсулот суммаси билан омиллар орасидаги боғлиқликнинг таҳлилини фермер хўжалигининг 43-жадвалда келтирилган маълумотларидан фойдаланиб кўриб чиқамиз.
Жадвал(4)
Ялпи маҳсулотнинг омилли таҳлили учун зарур бўлган
маълумотлар.
№
|
Кўрсаткичлар
|
Базис йили
|
Ҳисобот йили
|
Ўзгариши (+,-)
|
1.
|
Асосий ишлаб чиқариш фондларининг ўртача йиллик қиймати, минг сўм
|
138444
|
142000
|
+ 3556
|
2.
|
Асосий фондлар актив қисмининг ўртача қиймати, минг сўм
|
83066
|
88040
|
+ 4974
|
3.
|
Қишлоқ хўжалик ялпи маҳсулоти (таққослама баҳо бўйича), минг сўм
|
56409
|
60731
|
+ 4322
|
4.
|
Асосий фондлар қайтими, сўм
|
0,407
|
0,428
|
+0,021
|
5.
|
Асосий фондлар актив қисмининг салмоғи, %
|
60
|
62
|
+2
|
6.
|
Асосий фондлар актив қисмининг қайтими, сўм
|
0,679
|
0,690
|
+0,011
|
3-жадвалда келтирилган маълумотлардан фойдаланиб, қишлоқ хўжалик ялпи маҳсулоти ҳажмининг ўзгаришига асосий фондлар ҳажми ва улардан фойдаланиш даражаси ўзгаришлари таъсирларининг таҳлилини «Занжирли боғланиш» усули ёрдамида бажардик.
Биринчи навбатда, ялпи маҳсулот ҳажмининг умумий ўзгариши аниқланади:
Ялпи маҳсулот ҳажмининг умумий ўзгариши:
Демак, қишлоқ хўжалик ялпи маҳсулоти ҳажми ҳисобот йилида базис йилига нисбатан 4322 минг сўмга кўпайган. Бу ўзгариш қуйидаги икки омил ҳисобига юзага келган:
1-омил – асосий фондлар ҳажми ўзгаришининг таъсири:
Демак, асосий ишлаб чиқариш фондлари ҳажмининг ошиши ҳисобига ялпи маҳсулот ҳажми ўтган йилга нисбатан 1385 минг сўмга кўпайган.
2-омил – фонд қайтими ўзгаришининг таъсири:
Демак, фонд қайтими даражасининг 2,1 тийинга ошиши ҳисобига ялпи маҳсулот ҳажми ўтган йилга нисбатан 2937 мин сўмга ошган.
Ушбу ҳисоб-китоблардан кўриниб турибдики, ялпи маҳсулот ҳажмининг ўзгаришига икки омил ҳам ижобий таъсир қилиб, унинг ҳажмини 4322 минг сўмга ошишига сабабчи бўлган.
Энди, маҳсулот ҳажмининг ўзгаришига асосий фондлар билан боғлиқ бўлган иккинчи тартибли омиллар таъсирининг таҳлилини кўриб чиқамиз.
Иккинчи тартибли омиллар бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:
1) асосий ишлаб чиқариш фондлари ҳажмининг ўзгариши;
2) асосий ишлаб чиқариш фондлари актив қисми салмоғининг ўзгариши;
3) асосий ишлаб чиқариш фондлари актив қисми қайтимининг ўзгариши.
Ушбу омилларнинг ялпи маҳсулот ҳажмининг ўзгаришига таъсирини «Занжирли боғланиш» усулидан фойдаланиб, аниқлаймиз. Омиллар таъсирини аниқлашдан олдин ялпи маҳсулот ҳажмини ифодаловчи қуйидаги «боғланиш» кўрсаткичлари ҳисоблаб олинади:
I. - базис йилидаги ялпи маҳсулот
II. - шартли ялпи маҳсулот (1)
III. - шартли ялпи маҳсулот (2)
IV. - ҳисобот йилидаги ялпи маҳсулот.
Шундан кейин таҳлил қуйидаги тартибда амалга оширилади:
Биринчи навбатда ялпи маҳсулот ҳажмининг умумий ўзгариши аниқланади:
IV-I
Шундан кейин ялпи маҳсулот ўзгаришига омиллар таъсири аниқланади.
Асосий фондлар ҳажми ўзгаришининг таъсири:
II-I
Асосий фондлар актив қисми салмоғи ўзгаришининг таъсири:
III-II
Асосий фондлар актив қисми қайтими ўзгаришининг таъсири:
IV-III
Ушбу омиллар таъсирларининг йиғиндиси ялпи маҳсулот ҳажмининг умумий ўзгаришига ҳар доим тенг келиши керак.
Энди, ялпи маҳсулот ҳажми динамикасининг омилли таҳлилини юқорида келтирилган ҳисобот маълумотлари асосида кўриб чиқамиз.
Ялпи маҳсулот ҳажмининг умумий ўзгариши:
Ҳисобот йилида ялпи маҳсулот ҳажми базис йилига нисбатан 4322 минг сўмга ошган. Бунга уч омил таъсир қилган.
Асосий ишлаб чиқариш фондлари ҳажмининг ўзгаришини таъсири:
Демак, асосий ишлаб чиқариш фондлари ҳажмининг ошиши туфайли ялпи маҳсулот ҳажми 1441 минг сўмга кўпайган.
Асосий ишлаб чиқариш фондлари актив қисми салмоғининг ўзгаришини таъсири:
Демак, асосий фондлар актив қисми салмоғининг 2 % га ошиши туфайли ялпи маҳсулот ҳажми ҳисобот йилида базис йилига нисбатан 1929 минг сўмга кўпайган.
Асосий ишлаб чиқариш фондлари актив қисми қайтимининг ўзгаришини таъсири:
Демак, фондлар актив қисми қайтимининг 7 % га ошиши туфайли ялпи маҳсулот ҳажми ҳисобот йилида базис йилига нисбатан 952 минг сўмга ошган.
Хулоса: Ялпи маҳсулот ҳажмининг ўзгаришига уч омил ҳам ижобий таъсир қилиб, ўтган йилга нисбатан унинг ҳажмини 4322 минг сўмга оширган.
Хулосалар
Асосий воситалар билан таъминланиш ва улардан фойдаланиш самарадорлиги таҳлилининг аҳамияти, мақсади ва вазифалари, улар билан таъминланиш даражасининг таҳлили, фондлардан фойдаланиш самарадорлигининг таҳлили, асосий воситалар ва улардан фойдаланишнинг ишлаб чиқариш ҳажмининг ўзгаришига таъсирининг таҳлили ўзлаштириб олдик.
Адабиётлар рўйхати:
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси . Тошкент- «Ўзбекистон», 1992
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасида корхоналар тўғрисида»ги қонуни. Т.: «Ўзбекистон», 1992
Ўзбекистон Республикасининг «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонуни. - Қишлоқ хўжалигида ислоҳатларни чуқурлаштиришга доир қонун ва меъёрий ҳужжатлар тўплами (2-кисм). Тошкент-1998й.
Do'stlaringiz bilan baham: |