Жадвал(1)
Асосий фондлар билан таъминланиш ва улардан фойдаланиш
даражасининг таҳлили учун зарур бўлган маълумотлар.
Т.р
|
Кўрсаткичлар
|
Базис
йили
|
Ҳисобот йили
|
ўзгариши (+,-)
|
1.
|
Асосий ишлаб чиқариш фондларининг ўртача йиллик қиймати, минг сўм
|
138444
|
142000
|
+ 3556
|
2.
|
Асосий фондлар актив қисмининг ўртача йиллик қиймати, минг сўм
|
83066
|
88040
|
+ 4974
|
3.
|
Асосий фондлар актив қисмининг салмоғи, %
|
60
|
62
|
+ 2
|
4.
|
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар, га
|
3291
|
3200
|
- 91
|
5.
|
Қишлоқ хўжалик ялпи маҳсулоти (таққослама баҳода), минг сўм
|
56409
|
60731
|
+ 4222
|
Асосий фондлар билан таъминланиш даражасининг омилли таҳлилига ўтишдан олдин қуйидаги боғланиш кўрсаткичларини ҳисоблаб олиш керак:
I.
II.
III.
Ушбу кўрсаткичлар асосида биринчи навбатда, хўжаликнинг асосий ишлаб чиқариш фондлари билан таъминланиш даражасининг умумий ўзгариши аниқланади. Бунинг учун ҳисобот йилидаги фондлар билан таъминланиш даражасидан (III-боғланиш кўрсаткичидан) базис йилидаги фондлар билан таъминланиш даражаси (I-боғланиш кўрсаткичи) ни чегириб ташлаш керак.
Демак, ҳисобот йилида асосий ишлаб чиқариш фондлари билан таъминланиш даражаси базис йилига нисбатан 2,3 минг сўмга ёки 5,5 фоизга ошган.
Шундан кейин ушбу ўзгаришга омиллар таъсири аниқланади.
1-омилнинг, яъни ер майдони ҳажми ўзгаришининг хўжаликнинг асосий фондлар билан таъминланиш даражасининг ўзгаришига таъсирини аниқлаш учун «Шартли асосий фондлар билан таъминланиш» (II-боғланиш) кўрсаткичидан базис давридаги таъминланиш (I-боғланиш) кўрсаткичини чегириб ташлаш керак:
Демак, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер майдонининг 91 гектарга камайиши натижасида 1 гектар ҳисобига тўғри келадиган асосий фондларнинг қиймати 1200 сўмга ошган, яъни фондлар билан таъминланиш даражаси шу омил ҳисобига 2,9 % га ошган.
2-омилнинг, яъни асосий ишлаб чиқариш фондлари ҳажми ўзгаришининг фондлар билан таъминланиш кўрсаткичининг ўзгаришига таъсирини аниқлаш учун ҳисобот йилидаги фондлар билан таъминланиш (III-боғланиш) кўрсаткичидан «шартли фондлар билан таъминланиш» (II-боғланиш) кўрсаткичини чегириб ташлаш керак:
Демак, асосий ишлаб чиқариш фондлари ҳажмининг 3556 минг сўмга (142000-138444) ошиши натижасида 1 гектар ҳисобига тўғри келадиган фондлар ҳажми 1100 сўмга кўпайган, яъни фондлар билан таъминланиш даражаси 2,5 фоизга ошган.
Таҳлил натижалари 1 – жадвалда акс эттирилди
Жадвал (2)
Хўжаликнинг асосий ишлаб чиқариш фондлари билан таъминланиш даражасининг омилли таҳлили.
№
|
Кўрсаткичлар
|
Базис йили
|
Ҳисобот йилидаги ер майдони ва базис йилидаги асосий фондлар ҳажми бўйича
|
Ҳисобот йили
|
ўзга-риши (+,-)
|
Шу ж. омиллар таъсири
|
Ер майдони
ҳисобига
|
Асосий фонд ҳажми ҳисобига
|
1.
|
Асосий ишлаб чиқа-риш фондларининг ўртача йиллик қиймати, минг сўм
|
138444
|
138444
|
142000
|
+ 3556
|
Х
|
Х
|
2.
|
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар, га
|
3291
|
3200
|
3200
|
- 91
|
Х
|
Х
|
3.
|
Асосий ишлаб чиқариш фондлари билан таъминланиш, минг сўм
|
42,1
|
43,3
|
44,4
|
+ 2,3
|
+1,2
|
+1,1
|
Хўжаликнинг асосий ишлаб чиқариш фондлари билан таъминланиш даражасининг ошишига икки омил ҳам ижобий таъсир қилган, натижада таъминланиш даражаси ҳисобот йилида базис йилига нисбатан 5,5 фоизга ошган. Таҳлил натижаларини 41-жадвалдан кўриш мумкин.
Хўжаликнинг энергетик ресурслар билан таъминланиши, меҳнатнинг энергетик ресурслар билан қуролланиши, меҳнатнинг асосий ишлаб чиқариш фондлари билан қуролланиш кўрсаткичларининг таҳлили «Хўжаликнинг асосий ишлаб чиқариш фондлари билан таъминланиш даражаси»нинг таҳлилига ўхшайди. Шунинг учун қуйидаги формулалардан фойдаланиб, уларнинг таҳлилини амалга оширинг:
Хўжаликнинг энергетик ресурслар билан таъминланиш даражаси (кўрсаткичи (ХЭТ):
бунда, ЭҚ – энергетик ресурслар қуввати (от кучи ҳисобида);
Меҳнатнинг энергетик ресурслар билан қуролланиш даражаси (кўрсаткичи) (МЭК):
бунда, Т – ишловчи ходимларнинг ўртача йиллик сони.
Меҳнатнинг асосий ишлаб чиқариш воситалари (фондлари) билан қуролланиш даражаси (МФҚ):
Ушбу кўрсаткичларнинг таҳлилини «Занжирли боғланиш» усулидан фойдаланиб, амалга ошириш мумкин. Буларнинг таҳлили «Хўжаликнинг фондлар билан таъминланиш даражаси»нинг таҳлили каби амалга оширилади, шунинг учун уларга бу ерда тўхталмадик.
Do'stlaringiz bilan baham: |