Курс иши Мавзу : Асосий воситалар билан таминланганлик ва улардан самарали фойдаланишни таҳлили


Асосий ишлаб чиқариш воситалари билан таъминланиш даражасининг таҳлили



Download 0,58 Mb.
bet4/7
Sana29.03.2022
Hajmi0,58 Mb.
#515894
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
иброхим

Асосий ишлаб чиқариш воситалари билан таъминланиш даражасининг таҳлили.

Қишлоқ хўжалик корхоналарида ишлаб чиқариш кўламининг ўсиши кўп жиҳатдан асосий ишлаб чиқариш воситалари (фондлари) билан таъминланиш даражасига боғлиқ бўлади. Шунинг учун ушбу бўлимда хўжаликнинг асосий ишлаб чиқариш фондлари билан таъминланиш кўрсаткичларини ҳисоблаш ва таҳлил қилиш тартиби баён қилинади.


Хўжаликнинг асосий ишлаб чиқариш фондлари билан таъминланиш кўрсаткичлари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:
1. Фондлар билан таъминланиш коэффициенти (КФТ) – бу кўрсаткич асосий ишлаб чиқариш фондларининг ўртача йиллик қийматини (АИФ) қишлоқ хўжалик ерлари майдони (М) ҳажмига бўлиш орқали аниқланади.

Ушбу кўрсаткич 1 ёки 100 гектар ҳисобига тўғри келадиган асосий ишлаб чиқариш воситалари ҳажмини ифодалайди.
2. Энергетик ресурслар билан таъминланиш коэффициенти (ЭТ) – бу хўжаликдаги мавжуд энергетик ресурслар қувватларининг (от кучи ҳисобидаги) (ЭҚ) жамини қишлоқ хўжалик ерлари майдонига нисбатан аниқланадиган кўрсаткич. Ушбу кўрсаткич 1 гектар ҳисобига тўғри келадиган энергетик ресурслар қувватини ифодалайди.

3. Меҳнатнинг фондлар билан қуролланиш коэффициенти (МФҚ) – асосий ишлаб чиқариш фондларининг ўртача йиллик қийматини қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришида банд бўлган ходимларнинг ўртача йиллик сонига (Т) бўлиш орқали аниқланадиган кўрсаткич. Бу кўрсаткич 1 ходим ҳисобига тўғри келадиган асосий фондлар ҳажмини ифодалайди.

4. Меҳнатнинг энергетик ресурслар билан қуролланиш коэффициенти (МЭҚ) – энергетик ресурслар қувватларининг жамини (от кучи ҳисобида) ишловчи ходимларнинг ўртача йиллик сонига бўлиб, аниқланадиган кўрсаткич.



Хўжаликнинг асосий ишлаб чиқариш фондлари ва энергетик ресурслар билан таъминланиш ҳамда меҳнатнинг асосий ишлаб чиқариш фондлари ва энергетик ресурслар билан қуролланиш кўрсаткичлари ишлаб чиқариш ҳажмига таъсир қилувчи омиллар бўлиб ҳисобланади.


Хўжаликнинг асосий фондлар билан таъминланиш кўрсаткичларининг ўзгаришини таҳлил қилиш учун ҳисобот йилидаги барча кўрсаткичларининг ҳар бирини базис йилидаги уларнинг кўрсаткичлари билан солиштириб, ўзгариши (ошган ёки камайганлиги) аниқланади ва унинг сабаблари топилади. Уларнинг таҳлилини бир кўрсаткич мисолида, яъни хўжаликнинг асосий ишлаб чиқариш фондлари билан таъминланиш коэффициентининг таҳлили мисолида кўриб чиқамиз:

бунда, КФТ – хўжаликнинг асосий ишлаб чиқариш фондлари билан таъминланиш даражаси (коэффициенти);


АИФ – асосий ишлаб чиқариш фондларининг ўртача йиллик ҳажми (қиймати);
М – қишлоқ хўжалик ерлари майдони (кўпинча таққослама кадастр майдон олинади).
Ушбу формуладан кўриниб турибдики, хўжаликнинг фондлар билан таъминланиш даражасининг ўзгариши икки омил ҳисобига содир бўлади:
1. Қишлоқ хўжалик ерлари майдони ҳажмининг ўзгариши;
2. Асосий ишлаб чиқариш фондлари ўртача йиллик ҳажмининг ўзгариши.
Ушбу омилларнинг таъсирини «Занжирли боғланиш» усули орқали аниқлаш мумкин. Бунинг учун аввало қуйидаги 3 та занжирли боғланиш кўрсаткичларини аниқлаб олиш зарур:
1. Базис йилидаги фондлар билан таъминланиш коэффициенти:

2. Шартли фондлар билан таъминланиш коэффициенти:



3. Ҳисобот йилидаги фондлар билан таъминланиш коэффициенти:



Шундан сўнг, хўжаликнинг фондлар билан таъминланиш даражасининг таҳлилини амалга ошириш мумкин.


Ҳисобот йилидаги фондлар билан таъминланиш коэффициентидан базис йилидаги таъминланиш коэффициентини чегириш орқали унинг умумий ўзгариши аниқланади:

Ушбу ўзгаришга биринчи омилнинг, яъни қишлоқ хўжалик ерлари майдони ҳажми ўзгаришининг таъсирини аниқлаш учун шартли фондлар билан таъминланиш коэффициентидан базис йилидаги фондлар билан таъминланиш коэффициентини чегириб ташлаш керак:



Фондлар билан таъминланиш коэффициентининг умумий ўзгаришига иккинчи омилнинг, яъни асосий ишлаб чиқариш фондларининг ўртача йиллик ҳажми ўзгаришининг таъсирини аниқлаш учун ҳисобот йилидаги фондлар билан таъминланиш коэффициентидан шартли фондлар билан таъминланиш коэффициентини чегириб ташлаш керак:



Ушбу икки омил таъсирларининг йиғиндиси фондлар билан таъминланиш коэффициентининг умумий ўзгаришига тенг келиши керак. Шундан кейин омилларнинг ижобий ва салбий таъсирлари таърифланиб, хулоса чиқарилади.


Энди, хўжаликнинг ҳисобот маълумотлари асосида асосий ишлаб чиқариш фондлари билан таъминланиш даражаси динамикасининг таҳлилини кўриб чиқамиз.



Download 0,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish