ЕТКАЗИБ БЕРИШ СТРАТЕГИЯСИ:
Курс қуйидагича ташкил этилган: маъруза шаклидаги назария билимлар ва улар асосида амалий машғулотлар, тест синовлари асосида ўзлаштириш даражасини аниқлаш, 2 назарий ишлар, талабаларнинг мустақил ишлар.
Индивидул таълим: Амалий машғулот давомида ўқитувчи мавзуга оид маълумотларни ўргатади. Амалий машғулотларда ўқитувчи талабалар амалий билимларини мустахкамлашда турли педагогик технологиялардан фойдаланади. Тавсия этилган амалий машғулот мавзуларини ва талабалар танлаган мавзуси бўйича машғулотларга тайёргарлик кўриши учун зарур услубий йўл-йўриқлар берилади. Тайёргарлик жараёнида мавзуга оид ўқув қўлланмалар, қўшимча адабиётлар, назарий-методологик манбалар, электрон таълим ресурсларидан самарали фойдаланишига алоҳида эътибор қаратилииши зарур. Семинарга тайёргалик олиб бориш тартиби:
1. Дарс режаси билан, услубий кўрсатмалар билан танишиб чиқишади.
2.Маъруза конспектини ўрганишади.
3. Мавзу буйича тавсия этилган адабиёт билан танишиб чиқишади.
4. Уй вазифани бажаришади, яъни, муайян педтехнологияга асосланган ишни бажаришади. М. SWOT-тахлил, Т-жадвал тайёрлаш, венн-диаграмма, турли жадваллар асосида жавоб тайёрлаш.
Семинар машғулотлари талабаларда мустақил, танқидий фикрлаш қобилиятини шакллантириш, қиёсий таққослаш куникмаларни ишлатиб, саволни чуқур тушуниб, олишга ёрдам беради.
Ўқув материаллари
Талаба қуйидаги керакли ўқув материалларини олиш мумкин.
Кафедра ўқитувчилар томонидан ишлаб чиқилган ўқув ва услубий қўлланмалардан. Улар ТАТУ АРМ сайтида жойлашган бўлиб, талабалар электрон кутубхоналардан фойдаланса бўлади.
Ҳар бир мавзу бўйича презентация, слайдлар тайёрланган ва ўқитувчилар сайтида жойлашган бўлади..
Ҳар бир мавзу бўйича сайтлар,ишлаб чиқилган ва университет сайтига жойлаштирилган
Сайтлар руйхати , илмий журналлар, китоблар рўйхатлари илова қилинади.
БАҲОЛАШ (ассессмент)
Ўқишни баҳолаш талабаларнинг бутун курс давомидаги иштироки, унинг фаоллиги, шунингдек, назария, тест натижалари, назорат ишларга кўра амалга оширилади. Баҳолаш қуйидагича тақсимланади:
-Семинар дарсдаги фаоллиги- 30%
-Мустақил ишлар-20%
- Тест назорати-20%
-Назорат иши:30%
Назария бўйича баҳолаш:Талабаларни бахолашда барча ишлар ҳисобга олинади. Ўқитувчи томонидан 2та назорат иш бўйича ва талабаларнинг дарсларга фаоллиги ҳисобга олиниб, баҳо қўйилади.Назорат ишларида талабаларнинг билими, фикрлари ва муаммоли саволларга муносабатига асосланиб баҳо қўйилади. Назарий бўйича баҳолаш умумий баҳонинг 100 фоизини ташкил этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |