Курс дастури cоурсе Силлабус



Download 304,5 Kb.
bet1/18
Sana07.04.2022
Hajmi304,5 Kb.
#534652
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18
Bog'liq
Syllabus ўзб тарихи 3.05.2018


(КУРС ДАСТУРИ) Cоурсе Силлабус

Коди




Номи

Ўзбекистон тарихи

АКТС кредитлари

2.0

Ўқув йили

2018-2019

Семестр

1



ЎҚИТУВЧИ ҲАҚИДА МАЪЛУМОТ

Ўқитувчи

Эшонкулов Ш.Э.

Лаборатория




Кафедра

Ижтимоий-гуманитар фанлар кафедраси

Тел:

+(998)97 390-77-47

Офис

А бино , 2 чи қават, 213-хона

е-mail

Eshonkulov78@mail.ru



КУРС ҲАҚИДА ҚИСҚАЧА МАЪЛУМОТ
“Ўзбекистон тарихи” фани қадимги даврдан бошлаб, мустақиллик йилларни қамраб олади. Фанини ўрганиш жараёнда асосий эътибор ўзбек давлатчиликнинг вужудга келиши, унинг ривожланиш босқичларга қаратилади. Шу билан бирга, давлатларнинг иқтисодий-ижтимоий ва маданий хаёти ёритилади, айниқса Ўрта Осиёдаги Уйғониш даврига, унинг асосий даврларга алоҳида эътибор қаратилади. Ўзбек халқнинг тарихи ўрганилиб, унинг подшо Россия ва Совет даврларга алохида эътибор қаратилади, чунки ушбу даврларнинг маъно-мазмунини тушунмасдан, хозирги даврни тушуниш мушқул, айниқса, мустақиллигимизнинг аҳамиятини, у яратган имкониятларни, олдимизда турган вазифаларни. ”Ўзбекистон тарихи” фанини ўрганиши мустақиллик даври билан якунланади.Ушбу йилларда жамиятнинг турли соҳаларда амалга оширилган ислохотлар, уларни моҳияти, натижалари ва мавжуд бўлган муаммолари батафсил ўрганилади.
Ватанимиз тарихини бирламчи манбаларга таяниб, ҳар томонлама ва чуқур тадқиқ этиш ёш авлодга ҳақиқий тарихимизни ўқитиш орқали уларни юксак маънавиятли шахслар этиб тарбиялаш, долзарб аҳамият касб этмоқда.
Ушбу фанни ўқитилиши илмий-услубий тамойилларга асосланади ва янги педагогик технологиялар қулланади.
Фаннинг ўқитишни мақсади- миллий тарих, миллий ғурур ва ифтихор манбаи ҳисобланишини ёш авлод онгига сингдириш, уларда тарихий хотира, тарихий тафаккур кўникмасини тарбиялаш,танқидий фикрлаш қобилиятни ва юксак маънавий фазилатларни шакллантириш, маънавий дунёсини бойитиш, уларни ўз халқи ва Ватанига садоқат,амалга оширилаётган улкан бунёдкорлик ишларининг онгли фаол иштирокчиси бўлиш руҳида фикрлаш ва яшашга ўргатишдан иборат.


Бешта тематик мавзулар курснинг тузилган бешта катта бўлимига мос келади.

  1. “Ўзбекистон тарихи” фанининг предмети, уни ўрганишнинг назарий-методологик асослари,манбалари ва аҳамияти. Марказий Осиё-жаҳон цивилизациясининг ажралмас қисми. Ўзбек давлатчилигининг шаклланиши ва дастлабки тараққиёт босқичлари.

  2. Ўзбек давлатчилигининг шаклланиши ва дастлабки тараққиёт босқичлари. IХ-ХII асрларда ўзбек давлатчилиги. Ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий ҳаёт. Аждодларимизнинг жаҳон цивилизацияси тараққиётига қўшган улкан ҳиссаси. Мўғуллар истилоси ва зулмига қарши кураш. Жалолиддин Мангуберди – мард ва жасур аждодларимиз. Амир Темур ва Темурийлар даврида ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ва маданий ҳаёт.

  3. Ўрта Осиё ҳудудларининг хонликларга бўлиниб кетиши, унинг сабаблари ва оқибатлари. Ўзбек хонликларининг Россия империяси томонидан босиб олиниши Мустамлакачилик зулмига қарши миллий-озодлик ҳаракати. Жадидчилик

  4. Туркистонда мустабид совет ҳокимиятининг ўрнатилиши. (1917-1924йй.) ХХ асрнинг 20-30 йилларида Совет ҳокимиятининг Ўзбекистонда юритган сиёсати, унинг моҳияти ва оқибатлари. Сиёсий қатағонлик. Иккинчи жаҳон уруши йилларида ўзбек халқининг фашизм устидан қозонилган ғалабага қўшган хиссаси. Совет хокимятининг Ўзбекистонда амалга оширган ижтимоий-сиёсий, иқтисодий тадбирларининг мустамлакачилик моҳияти (1946-1989 йй.) Ўзбекистон мустақилликка эришиш йўлида(1989-1991йй.)

  5. Ўзбекистон давлат мустақиллигининг қўлга киритилиши. Ҳуқуқий демократик давлат қуриш ва фуқаролик жамият асосларини шакллантириш. Мустақиллик йилларида Ўзбекистондаги ижтимоий-иқтисодий, маънавий-маданий тараққиёт. Ўзбекистон ва жаҳон ҳамжамияти.

Таълим биринчи навбатда ҳар бир босқичда фаол индивидуал топшириқларни бажаришга асосланади. Биринчи дарслардан бошлаб индивидул топшириқлар берилади. Шу билан бир вақтда маърузаларда назарий материаллар ўтилади.


КУРСГА ОЛДИНДАН ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР

Бу курс учун олдиндан қўйиладиган талаблар мавжуд эмас.


КУРСДАН КУТИЛАДИГАН НАТИЖАЛАР

Download 304,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish