8.2. 1 Архитектура ёдгорликлари ёғоч буюмлари
Марказий Осиё, хусусан Узбекистон худудига жойлашган тарихий обидаларда ёғочдан эшик, дераза, шип, якка ва куш синч конструкциялари тайёрланган, дарёлар устига куприклар, сув тугонлари, харбий истехкомлар барпо этилган (3.1 - расм). Бунда асосан махаллий ёғоч захираларидан фойдаланилган, хусусий холларда эса каттик жинсли ёғоч турлари кушни мамлакатлардан келтирилган. Биноларнинг намланиш эхтимоли бор кисмларида куп смолали ёғоч турлари ишлатилган. Бино деворининг тагсинчи, пештоклари, куприк ва харбий истехком иншоотларининг козикоёклари ва конструкциялари шулар жумласидандир.
8.1-расм. Архитектура ёдгорликларида ишлатилган ёғоч буюм
намуналари.
1 - уймакор эшик (Шахрисабз ш.); 2 - накшли эшик (Стамбул ш., Туркия); 3 - ёғоч синчли уй (Веймар ш., ГФР); 4 - калла мукарнасли устун.
Биноларнинг ички безак кисмлари - уймакор устунлар, тусинлар ва токилар, пешток ва мукарнаслар тайёрлашда одатда терак, чинор, арча, тут каби ёғоч турлари ишлатилган.
Монументал бинолар эшиклари, жавонлари дуб, бук, шамшод, ясен, арча, кизил дарахт, кора дарахт, акация ва шу каби каттик дарахт ёғочларидан уймакорлик усулида тайёрланган.
Накшинкор безакли устунлар, тусин ва токилар, эшиклар ва бошка буюмлар дунёнинг турли мамлакатларида узига хос русумга эгадир. Одатда Европа мамлакатларида ёғочга берилган накшинкор безаклар тугри геометрик шаклларда соддарок йусинда ишланган булса, Шарк мамлакатларида накшлар мураккаб гулли куринишда булади. Иккала русумда хам накш ва бошка безак турларида симметрия сакланади.
Узбекистон тарихий обидаларида накшинкор ёғоч буюмлар ва кисмлар алохида урин тутади. Деярли хар бир вилоятда ёғоч уймакорлиги узига хос усулда бажарилади. Шахрисабз, Самарканд, Бухоро, Хоразм, Термиз, Тошкент услублари турличадир.
Монументал биноларнинг ички ва ташки безагида ишлатилган мукарнаслар, кош - каламлар ёғочдан уйиб ёки михчуплар ёрдамида узига хос йигма услубда тайёрланган. Маълумки, темир михлар воситасида йигилган ёғоч кисмлар вакт давомида михларнинг бушаб колиши сабабли бузилиб кетган, иккинчи томондан темир михлар уймакор буюмларнинг безак куринишини узгартирган.
Дунёнинг барча худудларида биноларни ёғоч синчлар асосида барпо этиш русум булган. Ушбу синч конструкцияларини Марказий Осиё, Европа мамлакатлари мисолида яккол курит мумкин (3.1, 3 - расм). Осиё русумида ёғоч синчлар қурилишқоришмалари билан суваб беркитилган булса, Европада синчлар очик колдирилган ва об - хаво таъсирида бузилмаслиги учун турли бўёқ таркиблари билан химояланган.
Куприклар, тугонлар, сув айиргичлар, бандаргохлар, харбий истехкомлар, калъа деворлари ва ш.к. иншоотлар қурилишида куп смолали каттик ёғочлар ишлатилган. Кам смолали, зичлиги юкори булмаган ёғоч турлари ишлатилган холда, улар табиий битум ва катронлар, зигир ва ш.к. усимлик мойларида шимдирилган.
Ушбу усулда ишлов берилган ёғоч конструкциялардан эрамиздан аввалги IV-IIIасрларда Хоразм вилоятида (Жонбошкалъада) эллипс шаклида катта турар жой биноси (24 х 17 м) барпо этилган. Бино маркази ва атрофи уч катор устунлар билан, томни кутариб туриш максадида кучайтирилган. Ушбу туркумдаги бинолар қурилишида пиллапоя - кубба (гумбаз) том ёпма ёғоч конструкциялари ишлатилган. Ёғоч конструкциянинг ушбу турини тайёрлашда узунлиги киска ёғочлар ишлатилиш имкони булса, иккинчи томондан том конструкцияси сейсмик мустахкам булган.
Сурхон вохасида (эрамиздан авв. I асрда) Халчаёндаги Илккушон саройида тош асосга урнатилган ёғоч устунлар воситасида барпо этилган беш ораликли айвон касрнинг марказий кисмининг курки булган.
Ёғоч буюм ва конструкцияларнинг бино ва иншоотлар қурилишида ишлатилганига исталган асрдан мисоллар келтириш мумкин. Янги эрада муттасил қурилишлар олиб борилган Шахрисабз, Самарканд, Бухоро, Хоразм, Термиз ва бошка шахарларимиз бунга мисолдир.
.
Do'stlaringiz bilan baham: |