Курилиш таьмирлаш ва реставратция килиш фанидан амалий машгулотлар амалий машгулот №1



Download 2,48 Mb.
bet22/170
Sana01.06.2022
Hajmi2,48 Mb.
#629617
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   170
Bog'liq
курилиш таьмирлаш амалий машгулот

6.3.1 Замонавий керамик материаллар
Бино ва иншоотларни таъмирлаш учун керамик материаллар ва буюмлар ишлаб чикариш долзарб муаммо хисобланади. Бунда ишлаб чикариладиган замонавий материаллар аввал ишлаб чикарилган айнан шундай материалларга структураси, хоссалари, улчамлари, куриниши ва бошка жихатлари билан жуда ухшаш (аналог) булиши максадга мувофикдир. Куп холларда ушбу мутаносиблик сакланмаганлиги сабабли замонавий керамик буюмларнинг умри жуда киска булиб, таъмирланган бино ёки иншоот асл куринишини ва шу билан бирга бадиий кийматини хам йукотади. Бунга Дунё, хусусан Узбекистон тарихий обидаларининг тикланиш ва таъмирлаш ишларидаги камчиликлар мисол булади. Масалан, Биби-Хоним мажмуасини, Боён - Кулихон мақбарасини, Дорут -Тиловат ва Дорус - Саодат ансамблларини комплекс таъмирлашдаги хато ва камчиликлар, хусусан оддий деворбоп стардарт ғишт лар, аслига ухшамаган кошинлар ва терракоталарнинг ишлатилиши ва бошкалар.
Маълумки, Республикамиз худудида барпо этилган монументал биноларда ишлатилган керамик материалларнинг хомашё таркиби тозалиги билан ажралиб туради. Табиийки, юз ва минг йиллар утиши натижасида ташки омиллар таъсирида гилтупроклар таркиби, структураси ва хоссалари узгарди. Замонавий керамик материаллар ишлаб чикаришда хом ашёни тозалаш, бойитиш ва анъанавий таркибларга якинлаштириш катта муаммо саналади.


6.4.1. Гилтупроц таркиби ва хоссалари
Гилтупрокнинг оксид ва минерал таркиблари асл холида узгармас булсада, хозирги кунга келиб техноген омиллар таъсирида хосил булган турли кислота колдиклари ва тузлари (Na2SO4, CaSO4, NaCl,CaCl2ва бошк.) ва органик чикиндилар билан ифлосланиб бормокда. Агар Республикамизда узлаштирилган ерларнинг 55 - 60% турли даражада (ер ости сувлари хам) шурланганлигини хисобга олсак керамик материаллар ишлаб чикариш муаммоси канчалик уткир эканлиги намоён булади. Ерларнинг шурланишига асосий сабаблардан бири, ер ости сувлари харакатининг узгарганлиги ва юкорига кутарилганлигидир. Керамик материаллар ишлаб чикариш учун асосий хомашё хисобланган гилтупрокнинг бу даражада ифлосланиши, у асосида олинадиган буюм ва деталларнинг сифатига салбий таъсир курсатади. Бунда хом ашёни тозалаш ва бойитиш заруриятга айланади.
Марказий Осиё, хусусан Узбекистонда гилтупрок захиралари вилоятлар буйича бир текис таркалмаган. Республикамизда Тошкент, Фаргона, Наманган, Андижон, Самарканд вилоятларида гилтупрок захиралари кулами 400 млн м3, якин келажакда ишга тушириш мумкин булган 160 та конда 120 млн м3 гилтупрок захиралари мавжуд. Кушни Козогистон худудида керамик материаллар ва буюмлар тайёрлаш учун ярокли булган гилтупрок захиралари 1,0 миллиард м атрофида. Келажакда ишга тушириш имконияти булган 180 млн м гилтупрок захиралари мавжуддир. Хозирги кунда 750 гилтупрок конидан 300 кон узлаштирилган.
Республикамизда купчитилган керамзит шагали ишлаб чикариш учун ярокли хисобланган гилтупрок захиралари 10 кони бор. Уларга Бандихон (Сурхондарё), Пачкамар (Кашкадарё), Чимён ва Узбекистон (Фаргона), Бичанчи (Бухоро), Бештепа ва Кушкано тогидаги (Кораколпогистон) конлар сараси киради. Бандихон кони йирик хисобланиб, захираси 26,3 млн. м3.
Бино ва иншоотларни таъмирлаш керамик буюмлари ишлаб чикариш учун таркиби тоза лёсс хамда пластик сопол гилтупроклари ишлатилади.
Куйида 1920 - 1922 йилларда Самарканд шахрида ташкил этилган ва таъмирлаш керамикаси ишлаб чикаришга ихтисослашган устахонада безак буюмлар (асосан кошинлар) тайёрлаш учун тадкик этилган хом ашёлар хакида фикр билдирамиз.
Устахонада кошинлар тайёрлаш учун етарли даражада пластик булган гилмоя ишлатилган. Гилмоя уртача пластикликдаги керамзит глинаси булиб, пиширилганда кизил - терракота рангини беради. У керамика буюмлари олишда факат бошка турдаги гиллар билан кушилган холда ишлатилади. Кул ранг ва корамтир ранг берувчи гилмоя захираси Самарканд ш. 12 км узокликда жойлашган Чупон - ота конидан, лёсс эса Самарканд вилоят касалхонаси (СВК) худудидан олинган.
Лёсс ишлатишдан олдин тош, Оҳактош, илдиз ва усимлик чикиндилари, аралашмалардан тозаланган, сунгра куритилган, кетмон ёки белкурак ёрдамида эзгилаб майдаланган. Чупон - ота гилмояси табиий шароитда кумтошлар, гипс, слюда, усимликлар илдизлари билан ифлосланган. Шу сабабли гилмоя ишлатишдан аввал синчиклаб тозаланган. Гилмоя пластиклиги юкори булгани учун нам холатда ишлатилмаган, чунки, нам масса бошка компонентлар билан яхши ёпишмаган. Шунинг учун гилмоя ёзда офтобда 3 - 4 кун мобайнида куритилган, кишки мавсумда эса 7 - 8 кун давомида совутилаётган хумдонлар устида куритилган. Куритилган гилмоя навларга ажратилиб, сифатлиси ёғоч болгалар (хатто кетмонда) билан майдаланиб, сунгра лёсс билан аралаштирилган.
Ангоб бўёқ сифатида темирли кизил глина (жуша ёки кизил кесак) ишлатилган. Кизил глина захиралари Узбекистоннинг купгина туманларида булсада, сифати жихатидан Хумсон (Тошкент в.), Кдрноб (Бухоро в.), Мугилон (Шахрисабз тумани) конлари махсулоти устун туради. Кизил глина юкори пластик глиналар каторига киради ва куритилганда катта микдорда киришади. Шунинг учун ундан, таркибига ёгсизлантирувчи (куюлтирувчи) кушилмалар (шамот, кварц кукуни ва бошк.) киритмасдан туриб, буюм тайёрлаш максадга мувофик эмас. Кизил глина гохида хом ашё массасига терракота рангини бериш учун кушилади.
Мозаика учун ок рангли кесма плиткалар ишлаб чикаришда Бухоро, Самарканд кошинпазлари ангоб таркиблари олишда Карнобнинг ок рангли глинаси - гилватани ишлатишади. Гилвата уртача пластик булиб, пиширилгач хира ок рангда булади.
Куритиш ва пишириш жараёнларида гилтупрок массасининг деформацияланишдан ёрилишини бартараф этиш максадида куюлтирувчи компонентлар киритилади. Самарканд усталари 30 х 40 см йирик улчамдаги керамик плиткалар ишлаб чикаришда гилтупрок массасига 20% гача кварц куми кукуни кушадилар. Хом ашё массаси тайёрланганда куюлтирувчи компонент таркиб буйлаб бир текис таркалишига эришиш зарур. Олинган буюмнинг зичлиги куюлтирувчи кушимчанинг донадорлиги узлуксизлигига боглик булади. Мозаика фаянс буюмлари тайёрлашда хам Чупон - ота кварц куми кукуни ишлатилган.
Куюлтирувчи компонент сифатида лух (камиш момиги) ишлатилади. Лух икки хил булади: киска толали сарик лух ва узун толали ок лух. Кошинпазлар фикрича архитектура керамик буюмлари тайёрлашда асосан ок лух ишлатилади. Уларнинг таъбирига кура лухли глина массаси тезрок курийди ва деформациядан ёриклар хосил булмайди. Лух одатда камиш пишган сентябр - октябр ойларида йигиб, яхшилаб куритиб олинади.
Куюлтирувчи компонент хисобланган кварцитлар (ок тош) сирлар (глазур) ва фаянс буюмлар олиш учун ишлатилади. Кварцит 500 - 600 оС хароратда 6 - 8 соат давомида пиширилади, совутилгач майда соккачалар даражасида майдаланади, ок булакчалар ва томирли булакчаларга ажратилади. Ок тош булакчалари тегирмонда майдалангач, сир ва керамик бўёқ таркиблари олишда компонент сифатида ишлатилади. Сарик темирли томирлари булган булакчалар майдаланган холда кесма кошин буюмлар тайёрлашда ишлатилади. Бу кесма кошин, мозаика ва керамика буюмлари кадимда ишлатилган фаянс безак буюмларига таркиби ва хоссалари жихатларидан жуда ухшайди.
Сир, ангоб ва фаянс массалари олишда ок кум асосий компонент саналади. Табиатда ок кум гилли моддалар (слюда, Оҳактош, доломит ва ш.к.) билан аралашган холда учрайди. Безак керамикаси учун ярокли ок кум конлари: Мойкургон (Тошкент в.), Чупон ота (Самарканд в.), Дарваза (Коз Р, Тошкент ш. 40 км) ва бошкалар. Кошинпазлар ишкорли ва кургошинли сирлар, ок рангли ангоб (лой) олишда тоза кварц куми ишлатганлар.


Керамик кошин ва майолика таркиблари
Безак буюмларнинг сифати ташкил этувчиларнинг сифати, микдори ва массанинг тайёрланиш технологик жараёнларига амал килишга богликдир. Керамик массанинг бир жинсли булиши колиплаш, куритиш ва пишириш жараёнларининг мукаммал кетишига ва махсулот сифатига кафолатдир.
1956 - 1957 йй. Самарканд таъмирлаш устахонаси маслахатчиси булган керамист олим М. Рахимов сирланган ва сирланмаган кошинлар олишда куйидаги таркибларни таклиф этган %, (масса буйича):


1. Лёсс (СВК худуди) 60
Гилмоя (Чупон ота кони) 25
Ок кум (Чупон ота кони) 15
2. Лёсс (СВК худуди) 70
Гилмоя (Чупон ота кони) 20
Ок кум (Чупон ота кони) 10

Ушбу тO’zbek


АМАЛИЙ МАШГУЛОТ №7

Download 2,48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   170




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish