Гипс богловчисининг котиши. Гипс богловчиси сув билан аралаштирилганда икки молекула сувли гипс тошига айланади ва котади:
CaSO4+2H2O— CaSO42H2O.
Профессор А.А. Байков назариясига биноан гипснинг котиш жараёнини уч боскичга булиши мумкин. Биринчи даврда гипс богловчи заррачалари сувда эрийди ва ярим молекула сувли гипсдан икки молекула сувли гипс хосил булади. Икки молекула сувли гипс ярим молекула сувли гипсга нисбатан кам эриши сабабли, ярим молекула сувли гипснинг кимёвий реакция бошланишида хосил булган туйинган эритмаси икки молекула сувли гипсга нисбатан ута туйинган булиб, у эритмадан ажраган холда хосил булади.
Иккинчи даврда ярим молекула сувли гипс сув билан бевосита реакция натижасида микрокристаллар хосил килади ва туйинган коллоид масса (гил) вужудга келади.
Учинчи даврда икки молекула сувли гипснинг коллоид заррачалари кайта кристалланиб нисбатан йирик кристаллар тусикларини хосил килади. Микрокристаллар кристалл тусикларини хосил килади ва узаро бирикиши натижасида гипс богловчиси каттик моддага айланади.
Гипс богловчисининг мустахкамлигини ошириш учун 60 - 70
0С хароратда киздириш керак. Бир кг гипс богловчиси гидратацияси натижасида 133 кЖ иссиклик микдори ажралиб чикиши гипсдан махсулот тайёрланганда унинг куриши ва котишини кисман тезлаштиради.
5.3.2. Гипснинг асосий хоссалари
3
Гипс богловчисининг зичлиги 2,6 - 2,75 г/см
3, тукилган холатдаги
33
уртача зичлиги 800 - 1100 кг/м
3 ва зичланган холатда 1250 - 1450 кг/м
3 атрофида булади.
Гипс богловчисининг нормал куюклиги 50 - 70% сув сарфи билан ифодаланади ва у гипснинг майдалик даражаси ва аралашмаларининг микдорига боглик булади. Сув сарфини камайтириш учун гипс богловчиси таркибига турли органик пластификаторлар киритиш мумкин.
Гипс богловчилари куюкланиш даврига караб уч гурухга булинади: А -тез куюкланувчан (куюкланиш бошланиши 2 мин ва охири 15 мин); Б -нормал куюкланувчан (6 мин ва охири 30 мин); В - секин куюкланувчан (куюкланиш бошланиши камида 20 мин).
Давлат стандарта томонидан 12 маркада гипс богловчиси ишлаб чикарилади (МПа): Г - 2, Г - 3, Г - 4, Г - 5, Г - 6, Г - 7, Г - 10, Г - 13, Г - 16, Г - 19, Г - 22, Г - 25. Бунда эгилишдаги мустахкамлик чегараси камида хар бир марка учун мутаносиб равишда 1,2 дан 8 МПа гача кийматлари мос булиши керак.
Гипс хавойи богловчи булгани туфайли нам ва сувли шароитда мустахкамлиги камаяди. Унинг намликка чидамлилигини кисман ошириш учун домна шлаки кукуни, сувга чидамли полимерлар кушилиб ёки гипсдан тайёрланган буюмлар сиртини сувга чидамли лок - бўёқлар ва плёнкалар билан коплаш керак.
панеллар ишлаб чикарилади. Гипсбетон панелларнинг уртача зичлиги 14001500 кг/м3.
Гипсбетон панеллар массаси катта булиб, иссиклик билан кайта ишлаш кийинчиликлар тугдиради. Гипсбетон панелларнинг массасини камайтириш максадида таркибига толасимон енгил тулдиргичлар киритилади.
Гипс толали панеллар олишда толасимон тулдиргич сифатида майдаланган когоз макулатураси, камиш, каноп ва гузапоя, бугдой ва гуруч пояси (пучоги), тукимачилик саноати чикиндилари ва бошкалар ишлатилиши мумкин. Бундай панеллар 3000х1200 мм ва 2500х600 мм улчамларда, калинлиги эса 50 мм килиб ишлаб чикарилади. Уларнинг уртача зичлиги 8001100 кг/м
3, сикилишга мустахкамлиги 3,5 МПа.
Гипсбетон панеллар одатда прокат усулида ишлаб чикарилади. Прокат усулида буюм доимо харакатланаётган лента орасига куйилади, сунгра куритиш камерасига юборилади (5.3-расм).
Гипсбетон плита ва панеллар олишда, бинолар ички пардадеворларини куришда ишлатилади. Улар оловбардош булгани учун металл ва ёғоч
узайишидир