МАВЗУ: Бе зак тошлар ва ёдгорликларида ишлатилган тош материаллар
Ёдгорлик тошлар структураси ва хоссалари
Табиий тошларни замонавий усулларда кайта ишлаш технологияси
Тошларга ишлов беришда Ўзбекистон тажрибаси
1. Инсоният тафаккури усиб, бошпана куриш даражасига етгач, бино ва иншоотларни табиий тош материаллар асосида кура бошлаган.
Тошларга ишлов беришнинг энг содда усуллари - ёриб булаклаш, тарашлаш, чопиш ва х.к. палеолит (лотиндан палео - кадимги, грекчадан литос - тош), яъни тош даври одамлари яшаган асрга, эрамиздан 20 - 30 минг йилга тугри келади.
Уша даврда тошларни кайта ишлашда одамлар юксак махоратга эга булганлигига дунёнинг турли мамлакатларида сакланиб колган маданий иншоотлар - мегалитлар (лотиндан мега - катта ва грекчадан литос - тош), тураржой бинолари, мехнат ва овчилик куроллари хамда тош деворларга уйилган расмлар - петроглифлар (грекчадан «тошга уйилган накшлар»), мисолдир.
Таъкидлаш зарурки, кадимда монументал бинолар, харбий ва сув иншоотлари қурилишида ута зич ва мустахкам тош турлари ишлатилган.
Миср эхромлари (пирамидалари), Стоун хендж гигант тош иншооти (3600 йилдан куп ёшда), Рамзес II нинг гранитдан ясалган хайкали (3200 й.), Мексикадаги илк астрономия иншоотлари асосан гранитлар, кумтошлар, кварцитлар, мармарлар хамда Оҳактошлар асосида барпо этилган.
Нисбатан говак тошлар хисобланган Оҳактошлар, доломитлар ва ш.к. узок муддат об-хаво таъсирига чидамлилигининг мохияти уларнинг ёпик говакли структурага эга булган турларининг ишлатилганлигидадир. Москва шахри ва унинг атрофидаги тарихий обидаларда Москва вилояти худудидаги Оҳактош кони тош буюмлари куплаб ишлатилгани бунга мисолдир. Ушбу Оҳактош асосида XIII асрдан бошлаб барпо этилган бинолар хозирги кунгача яхши сакланган.
Жетибай чиганокли Оҳактош асосида Козогистонда барпо этилган архитектура ёдгорликлари (Иргизбой Мавзолейи, Амир Темур курдирган обидалар) бир - неча юз йилликлардан бери уз куринишини йукотмаган.
БМТ ЮНЕСКО булими умуминсоний кадриятлар руйхатига киритган ва 2002 йилда 2700 йиллиги нишонланган Шахрисабз шахри (кадимги Кеш) архитектура ёдгорликларининг пойдеворлари, кабр тошлари, мастабалар ушбу худуд табиий тош материаллари асосида курилган. Мисол тарикасида Дор-ус- Саодат мажмуаси ховлисида 700 йил аввал кумтошлардан курилган ер ости Амур Темур мастабасини келтириш мумкин Шахрисабздаги Ок-Сарой обидаси пойдевори 200- 300 МПа маркали харсанг тошлардан барпо этилган экан. Тоштарошлик хунардмандчилигининг яккол намунасини Самарканддаги Биби - Х,оним мажмуаси ховлисида жойлашган Куръони - Карим куйиб укиладиган тагликдир Шох саройлари устунлиги тагликлари хам куп холларда накшинкор тошлардан тайёрланган
Do'stlaringiz bilan baham: |