Тошларга ишлов беришда Ўзбекистон тажрибаси
Узбекистон тогли худудга жойлашгани учун табиий тош материаллари захираларига бойдир. Х,озирги кунда республикамиз тош конларида 80 млн. м дан купрок коплама (безак) тош захиралари мавжуд, шу жумладан 25,2
3 3 3
млн. м мармар, 17,3 млн. м гранит ва габбро, 2,2 млн. м кумтошлардир. Бундан ташкари Оҳактош, чиганокли Оҳактош, гипс тоши, травертин, кварцитлар ва бошка тошлар захиралари бир неча миллиард м кубни ташкил этади. 2000 йилда республикамизда 1 млн. 400 минг м2 коплама тош материаллари ишлаб чикарилди, шу жумладан 700 минг м2 мармар ва 170 минг м2 гранит безак плиталаридир.
Хозирги кунда Тошкент, Самарканд, Бухоро, Навоий, Кашкадарё вилоятларида ва Коракалпогистонда 30 якин йирик ва урта кувватли, 70 дан купрок кичик корхоналарда безак тош плиталари ишлаб чикарилмокда. 1998 йилдан эътиборан "Узқурилишматериаллари" акциядорлик компанияси ва бошка ташкилотлар тасарруфида булган корхоналар Италия, Греция, Австралия ва бошка чет эллардан келтирилган табиий тошларга ишлов бериш ускуналар мажмуалари билан жихозланди.
Чиганокли Оҳактошлар захиралари Кдшкадарё ва Сурхондарёда, Устиюрт ва Мангистауда куплаб учрайди. Уларнинг уртача зичлиги 450 -500 кг/м атрофида булиб, осон арраланади. Тошнинг текстураси чиройли булиб, безак коплама плиталари ва деворбоп блоклар ишлаб чикариш самарали хисобланади. Оҳактош захиралари Тошкент вилояти Охангарон вохасида (катлам калинлиги 5-20 м), Бухоро шахри якинида (катлам калинлиги 150 м) ва бошка вилоятларда мавжуд.
Базалт конлари Паркент якинида (Невич кони), диабаз конлари Туркистон ва Нурота тогларида, доломит конлари (катлам калинлиги 100 м) курама тогларида, ок доломит захиралари Кдшкадарё ва Сурхандарё вохалари худудидаги Гузор тогларида жойлашган.
Бино ва иншоотларни таъмирлашда мармар тоши алохида урин тутади. Республикамизда 30 ортик мармар конлари асосан Самарканд, Сурхандарё, Бухоро, Тошкент, Навоий вилоятларида жойлашган.
Конлар ичида йирик захира категорияси, мармарнинг блоклашувчанлиги ва ранг - баранглиги билан 'Тозгон" мармари ажралиб туради. Тошкент вилоятида Мингбулок, Сукок ва Заркент кишлоклари уртасида иккита мармар кони жойлашган. Мингбулок мармари йирик донали, оч кулранг. Иккинчи кон мармари ок, сарик, кукимтир ва кулранглардадир.
УзР 15 та конда рангли мармарлар казиб чикарилади. Булардан энг чиройли ва кимматбахо хисобланадиган турли ранглардаги Гозгон, ок рангдаги Нурота, Актау, кулранг Зарбанд, корамтир ранг Омонкутон, крем рангли Аксакаюн, корамтир жигарранг ва кораранг Бахмал ва Тепалик конлари мармарлари саналади.
Мармарни арралаб, жилолаб безак плиталари ишлаб чикариш технологик тизими 1.16 - расмда берилган. Бу технологик тизим Италияда тайёрланган булиб, соатига 60 минг м2 мармар плиталар тайёрлаш имкониятига эга.
Do'stlaringiz bilan baham: |