Курашиш дарслик “Akademiya” Тошкент – 2022


 Рақамли иқтисодиёт соҳасида халқаро тажриба



Download 9,83 Mb.
Pdf ko'rish
bet85/169
Sana24.03.2023
Hajmi9,83 Mb.
#921411
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   169
Bog'liq
korruptsiyaga-arshi-kurashish-darslik-2022

10.3. Рақамли иқтисодиёт соҳасида халқаро тажриба
Ҳозирги кунда кўпчилик давлатлар рақамли иқтисодиёт соҳасига 
жиддий эътибор қаратмоқда. Масалан, 2017 йилнинг 28 июлида Рос
-
сия Федерацияси ҳукумати томонидан Рақамли иқтисодиёт дастури 
қабул қилди. Эстония, Беларус ва Украина рақамли иқтисодиётни фаол 
ривожлантирмоқда. Ўз навбатида, айрим давлатларда айнан рақамли 
иқтисодиётни ривожлантириш учун зарурий инфратузилмани яратиш
-
га ҳаракат қилинмоқда. Жумладан, Австралия ҳукумати фуқароларга 
юқори тезликдаги рақамли алоқани тақдим этиш чораларини кўрмоқда, 
яъни миллий кенг полосали тармоқ (National Broadband Network) ўз
зиммасига ушбу мамлакат аҳолисининг 93 %ни 1 Гбит/с тезликдаги
интернет билан таъминлаш мажбуриятини олган. 
Ҳозирги даврда биз технологиялар қандай қилиб оммавий хизмат 
кўрсатиш соҳасини тубдан ўзгартираётганини кўрмоқдамиз. Воситачи
-
ларни олиб ташлайдиган, мижоз ва таъминотчи ўртасидаги алоқаларнинг 
тўғридан-тўғри амалга оширилишига олиб келадиган Убер каби янги биз
-
нес-моделлар пайдо бўлмоқда. Аввалроқ худди шунга ўхшаш ўзгаришлар 
молия сектори ҳамда телекоммуникациялар соҳасида ҳам рўй берган 
эди. Саноатда бир қанча принципиал ўзгаришлар кузатилмоқда, чунки 
рақамли корхона ва инсоннинг рақамли қиёфадоши – роботлар пай
-
до бўлиши бутун инсониятнинг функционал моделини жиддий равиш
-
да ўзгартириб юбориши мумкин. Бу эса, ахборот технологиялари аста- 
секинлик билан одамларнинг ўрнини эгаллаб боришини англатади. 
Худди мана шу ҳолат рақамли иқтисодиёт ҳисобланади. 
Рақамли платформаларнинг ривожланишига Хитойнинг “Алибаба” 
электрон савдо тизимига эга бўлган компанияси ёрқин мисол бўлади. 
Ундан фойдаланиш тажрибаси шуни кўрсатадики, маълумотлар тўплаш 
жараёнида иқтисодиётнинг турли секторларига экспанция учун ўта 
рақобатли устунликлар яратилади. “Алибаба” оддийгина рақамли плат
-
форма эмас, балки платформалар экотизимидир. Бундай экотизимнинг 
қудрати алоҳида платформалар кучидан катта бўлади. АҚШ ҳозирги 
кунда бу пойгада ютқазмоқда, чунки у ерда турли хил платформаларни 
интеграция қилишга тўғри келади, Хитойда эса бу соҳада ривожланиш 


189
самарадорлигини ошириш ҳисобига – бир платформадан бошқа плат
-
формага ўтиш аста-секинлик билан рўй берди.
Рақамли иқтисодиётга ўтиш каби глобал ишда кўп нарса давлатнинг 
тутган позициясига ҳам боғлиқ, албатта. Барчаси ҳамма нарсани бир
-
лаштирадиган ва “рақам”га ўтказадиган ягона давлат платформасига бо
-
риб тақалмаслиги муҳим, яъни давлатнинг вазифаси, бизнеснинг ўрнига 
бирон-бир нарса қилиш эмас, балки бизнесга халал бермасликдир. Хи
-
тойда ҳам “Алибаба” тизими давлат унинг учун қандайдир платформа 
яратгани туфайли пайдо бўлмаган. У бундай платформа пайдо бўлиши 
учун шароит яратган, холос. Гарчи давлат “Алибаба”га ёрдам берган бўлса-
да, унга давлат корпорацияси сифатида эмас, балки тижорат корхонаси 
сифатида ёрдам берди ва унинг хизматларидан у рақобатбардош экан
-
лиги учунгина фойдаланилади. Давлатнинг вазифаси – умумий қоидалар 
яратиш, бизнес эса ана шу умумий қоидалар асосида ўзгариб, ривож
-
ланиб боради, чунки қонунлар таъсирида ишбилармонлик муҳити ва 
рақобат ўсади.
 
Кўплаб ривожланган мамлакатлар лозим бўлган ўзгаришлар 
рўй бериши муқаррарлигини тушуниб, онгли равишда иқтисодиётни 
рақамлаштириш томон ҳаракатни бошладилар. Бу йўналишда биринчи
-
лардан бўлиб ҳаракат қилган АҚШ, Япония, Жанубий Корея ҳамда Хитой 
бугунги кундаги рақамли пойгада норасмий етакчилари саналади. Улар
-
дан кейинги ўринларда: Буюк Британия, Европа Иттифоқи мамлакатлари, 
Австралия, Беларусь ва бошқалар туради. Рақамлаштириш жараёнининг 
баъзи етакчи мамлакатлари эса, қарама-қарши ёндашувларни, хусусан, 
АҚШ – бозор йўналишини, Хитой эса, режали иқтисодиётни танлаб олган. 
Қолган мамлакатлар маълум бир оралиқ вариантларга риоя қиладилар. 
Рақамли иқтисодиёт платформаларини тузишда ривожланган дав
-
латлар: транспорт, телекоммуникация, энергетика, маълумотларни қайта 
ишлаш, соғлиқни сақлаш, дори-дармонлар логистикаси, туризм, ташқи 
иқтисодий фаолият, кўчмас мулк ва ишлаб чиқариш йўналишларига эъ
-
тибор қаратмоқда. Айнан шу соҳаларнинг ривожланиши инфратузил
-
ма ҳамда технологик базисни яратишга имкон беради, уларни бошқа 
соҳаларга кўчирган ҳолда Ўзбекистон етук рақамли иқтисодиётни, 
максимал даражада, тез ривожлантириши мумкин. Илғор мамлакатлар 
рақамли иқтисодиётининг кўплаб дастурларида (АҚШ, Австрия, Австралия, 
Буюк Британия, Жанубий Корея ва бошқалар) асосий эътибор “рақамли 
тиббиёт” ҳамда “ақлли шаҳар” ижтимоий йўналишларига қаратилмоқда. 
“Рақамли тиббиёт” ва “ақлли шаҳар” ижтимоий лойиҳаларини амалга 


190
ошириш кўпроқ мураккаблик ҳамда хилма-хилликни талаб қилади ва 
бундай лойиҳалар кенг халқ оммаси томонидан эътироф этилади.
Ривожланаётган мамлакатлар аҳолисининг интернетга ҳамда у би
-
лан боғлиқ АКТга уланиш имкониятларини кенгайтириш учун шароит
-
лар яратиш, жумладан, булутли технологияларни ривожлантириш зарур. 
ИҲТТ томонидан 2016 йилда бу ташкилотга аъзо бўлган 32 мамлакат 
ва яна 6 та ҳамкор мамлакатда ўтказилган сўров маълумотларига кўра, 
уларда рақамли иқтисодиётни ривожлантириш стратегияси, режаси 
ёки дастури ишлаб чиқилган. 2017 йилнинг сентябрь ойида Австралия 
ҳукумати рақамли иқтисодиёт стратегиясини ишлаб чиқиш бошлангани 
ҳақида эълон қилди, АҚШда эса 2015 йили рақамли иқтисодиёт режаси
-
ни шакллантириш ҳақида маълум қилинди, 2016 йилда хусусий бизнес 
томонидан амалга ошириладиган интернетни ривожлантириш, ахборот 
хавфсизлиги, инновацияларни илгари суриш ва бошқа функциялар
-
ни бажарадиган Савдо вазирлиги қошида рақамли иқтисодиёт бўйича 
Маслаҳатчилар кенгаши ташкил қилинди. 
Жаҳон банкининг “Рақамли дивидентлар” номли тадқиқоти на
-
тижалари мамлакатлар иқтисодиётини ривожлантиришда рақамли 
иқтисодиётнинг нақадар долзарб ва муҳимлигини кўрсатди. Хусусан, 
интернет тезлигининг 10 %га ўсиши, мамлакат ЯИМнинг ўсишига олиб 
келади. Ривожланган давлатларда бу кўрсаткич 1,21 %ни, ривожланаёт
-
ган давлатларда 1,38 %ни ташкил этаётир. Демак, интернет тезлиги икки 
баробарга ошадиган бўлса, ЯИМ ҳажмининг қарийб 15 %га ошишига 
эришиш мумкин. Жаҳондаги глобаллашув жараёни шароитида ташқи 
миграция, халқаро савдо ва капиталлар ҳаракати, туризм, хорижий
инвестициялар, АКТнинг ривожланиши мамлакатлариқтисодий ўсиш 
суръатларига таъсир этади. 
Демак, асосий эътиборни фақат маҳсулотлар экспортига қаратмасдан, 
балки “ноу-хау”, блокчейн технологиялар фаолиятини замонга ҳамоҳанг 
ўрганиб, шулар қаторида, рақамли иқтисодиётдан фойдаланишни янги 
босқичга олиб чиқилиши мақсадга мувофиқ. Юртимизда рақамли 
иқтисодиётни ривожлантиришнинг устувор вазифаси – Ўзбекистон 
иқтисодиётининг юқори суръатларда ўсишини таъминлаш билан бир
-
галикда, аҳоли онги, билими ва қарашларини замон билан уйғунлаш-
тиради, мамлакатимизнинг халқаро майдонга интеграциясини тезлаш- 
тиради.


191

Download 9,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   169




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish