Курашиш дарслик “Akademiya” Тошкент – 2022



Download 9,83 Mb.
Pdf ko'rish
bet81/169
Sana24.03.2023
Hajmi9,83 Mb.
#921411
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   169
Bog'liq
korruptsiyaga-arshi-kurashish-darslik-2022

Назорат саволлари:
1. Давлат бошқаруви соҳасида коррупциянинг олдини олишга оид 
қонунчиликда қандай чора-тадбирлар назарда тутилган? 
2. Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида коррупцияга қарши 
кураш бўйича қандай мақсадлар белгиланди?
3. Маъмурий тартиб-таомиллар соҳасида коррупциянинг олдини 
олишга доир қандай чора-тадбирлар кўзда тутилган?
4. Мустақиллик йилларида Ўзбекистонда коррупцияга қарши кура
-
шиш бўйича қандай ишлар амалга оширилди? 
5. “Transparency International” ташкилотининг 2021 йилда эълон 
қилган рейтингларига кўра, Ўзбекистон коррупция бўйича нечанчи 
ўринни эгаллаган?
6. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг коррупцияга 
қарши экспертизаси қандай мақсадда ўтказилади?
7. Манфаатлар тўқнашувини бартараф этиш чораларига нималар 
киради?
8. Давлат харидларини амалга ошириш соҳасида коррупциянинг 
олдини олишга доир қандай чора-тадбирларига мавжуд?


180
X БОБ. КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШДА 
ИҚТИСОДИЁТНИ РАҚАМЛАШТИРИШНИНГ РОЛИ
 
10.1. Иқтисодиётни рақамлаштириш
бўйича давлат сиёсати
Ҳозирги пандемия, глобаллашув ва давлатлараро интеграция жа
-
раёнлари жадаллашиб бораётган мураккаб бир шароитда, коррупция 
ҳанузгача долзарб муаммолардан бири бўлиб қолмоқда.
Айтиш лозимки, коррупция келтириб чиқараётган оқибатлар жами
-
ятларни ич-ичидан емириб, демократик ва ҳуқуқ устуворлиги асосла
-
рига путур етказади, инсон ҳуқуқларининг қўпол равишда бузилишига 
олиб келади, иқтисодий ривожланишни издан чиқаради, жамият ва дав
-
лат учун ўта хавфли бўлган иллатларнинг кенг ёйилишига шароит яратиб 
беради.
Ўзбекистон ўз олдига кучли демократик, илғор ривожланган дав
-
латлар сафидан мустаҳкам ўрин эгаллашни мақсад қилган. Ўзбекистон 
Республикасининг 2030 йилга келиб, Глобал инновацион индекс рей
-
тинги бўйича жаҳоннинг 50 та илғор мамлакати қаторига кириши – 
бош вазифа. Кейинги йилларда Ўзбекистон халқаро ҳамжамият томо
-
нидан эътироф этилмоқда. Хусусан, нуфузли “The Economist” журнали
2019 йилда дунёнинг икки юзга яқин давлатлари орасидан Ўзбекистонни 
“Йил мамлакати”, яъни дунёда энг кўп яхши тарафга ўзгарган мамлакат 
деб топди.
Давлат раҳбарининг Олий Мажлисга Мурожаатномасида 2020 йил
-
нинг “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”, 
деб эълон қилиниши ҳамда шу бўйича “Йўл харитаси”нинг ишлаб 
чиқилиши, келаси беш йил ичида рақамли иқтисодиётга ўтиш вазифа
-
сининг қатъий мақсад сифатида белгилаб қўйилгани, нафақат халқаро 
экспертлар ҳамжамияти томонидан қизғин кутиб олинди, балки бугунги 
пандемия даврида ҳам ниҳоятда рационал қарор бўлганини кўрсатди. 
Мамлакат иқтисодиётини либераллаштириш, қишлоқ хўжалигини 
модернизация қилиш, четдан кўпроқ сармоя жалб этиш, ишсизликка 
қарши курашиш (йиллар давомида тирикчилиги ташқи меҳнат мигра-
цияси орқасидан ўтаётган миллионлаб фуқароларини иш билан таъмин
-
лашнинг давлатнинг иқтисодий сиёсатининг асосий вазифалари қилиб 
белгиланган. 


181
Камбағалликни камайтиришга қаратилган махсус дастурнинг ишлаб 
чиқилиши, ҳали-ҳануз энг оғриқли нуқталардан бири бўлган корруп-
цияга қарши курашувчи махсус идора ташкил этилиши ҳам бу борада 
алоҳида аҳамиятга эга. Чунки айнан коррупция Ўзбекистон иқтисо-
диётини тараққий топтириш, мамлакатга йирик миқдордаги чет эл сар
-
мояларини жалб қилиш ва уларни ҳаракатга солиш йўлидаги энг асосий 
тўсиқлардан бири сифатида кўрилади. У туфайли чорак асрдан ортиқ
вақт давомида юртимиздаги бизнес юритиш муҳити издан чиқиб кет
-
ганди. Шу боис, ўтган қисқа даврда мавжуд вазиятни ўзгартириш 
ҳаракатлари том маънода кучайтирилди. Кўпчиликка яхши маълум, 
тилга олинаётган иллатларга қарши курашда, унга барҳам беришда 
рақамлаштириш зарурияти янада ошади. Бу, ўз навбатида, жуда кўп ре
-
сурсларни талаб қилади. Шундай экан, ҳозирдан рақамли иқтисодиётга 
ўтиш муҳим вазифага айланди.

Download 9,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   169




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish