Курашиш дарслик “Akademiya” Тошкент – 2022


 Давлат бошқарувини рақамлаштириш орқали очиқлик



Download 9,83 Mb.
Pdf ko'rish
bet84/169
Sana24.03.2023
Hajmi9,83 Mb.
#921411
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   169
Bog'liq
korruptsiyaga-arshi-kurashish-darslik-2022

10.2. Давлат бошқарувини рақамлаштириш орқали очиқлик 
ва шаффофликни (транспарентлик) таъминлаш
Давлат бошқарувидаги маълумотларнинг жамоатчилик учун очиқлиги 
унинг коррупцияга қарши курашишдаги аҳамиятини янада оширади. 
Бугунги кунда одамлар озиқ-овқат маҳсулотларига буюртма бериш 
учун ижтимоий тармоқлар, мессенжерлар, айниқса, телеграм ботлари
-
дан фаол фойдаланмоқда. Шунингдек, турли интернет-дўконлар, электрон 
тўлов тизимлари ҳам фаол ривожланиб бормоқда. Демак, фуқароларимиз 
электрон битимларни амалга оширишга ишонишмоқда. Фақат ҳозирги 
кунда фойдаланувчилар катта харажатлар талаб қилмайдиган кичик 
битимларни амалга ошираётгани, ўртача харид ҳажмини оширишга эса, 
унчалик тайёр эмаслиги ҳам рост. Демак, навбатдаги масала ўртача ва 
йирик иқтисодий битимлар ҳамда молиявий операцияларни рақамли 
технологиялар орқали амалга оширишни ривожлантиришдан ибо
-
рат. Шунингдек, рақамли иқтисодиётнинг ўз валютаси (
криптовалюта,
 
биткоин
), пул сақлайдиган картмони (
блокчейн
), ҳисоблаш усуллари 
(
майнинг
) каби атамалари мавжуд.
Шу ўринда рақамли иқтисодиётнинг оддий иқтисодиётдан фарқини 
кундалик, маиший мисоллар билан тушунтириб ўтсак. Айтайлик, ха
-
ридорга кийим ёки пойабзал керак. Уни бозорга тушиб, ўзи бевосита 
танласа ва нақд пулга сотиб олса, бу – 
анъанавий иқтисодиёт
. Ижти
-
моий тармоқлардаги ёки Телеграмдаги бирон савдо боти орқали ўзига 
маъқул товарни танлаб, товар эгасига пулни электрон тўлов тизими 
орқали тўлаш ва товарни етказиб бериш хизмати орқали олиш – 
рақамли 
иқтисодиёт
дейилади. Бу масаланинг энг содда маиший мисол орқали 
тушунти рилиши. 
Аслида, ҳаммамиз, аллақачон рақамли иқтисодиёт ичидамиз, унинг 
қулайликларидан фойдаланамиз. Масалан, ойлигимиз 
пластик карта-
ларга тушади, электрон тўлов орқали коммунал хизматлар, телефон, 
интернет ва бошқа маҳсулот ҳамда хизматларга тўлов қиламиз, элек-
трон тарзда солиқ декларацияси топширамиз, картадан картага пул 
ўтказамиз
ва ҳоказо. 
Рақамли иқтисодиёт
бу янги технологиялар, платформалар ва биз
-
нес моделлари ишлаб чиқиш ҳамда уларни кундалик ҳаётга жорий этиш 
орқали мавжуд иқтисодиётни янгича тизимга кўчириш деганидир. Яъни 
юқори даражада автоматлаштирилганлик; электрон ҳужжат алмаши
-
нуви; бухгалтерлик ва бошқарув тизимларининг электрон интеграция
-


185
лашуви; маълумотлар электрон базалари; CRM (мижозлар билан ўзаро 
муносабат тизими) мавжудлиги; корпоратив тармоқлар. 
Рақамли иқтисодиёт туфайли тўловлар учун харажатлар камаяди 
(масалан, банкка бориш учун йўлкира ҳамда бошқа ресурслар тежалади), 
товарлар ва хизматлар ҳақида кўпроқ ҳамда тезроқ маълумот олинади, 
рақамли дунёдаги товар ва хизматларнинг жаҳон бозорига чиқиш имко
-
ниятлари катта, фидбек (истеъмолчи фикри)ни тез олиш ҳисобига товар 
ҳамда хизматлар жадал такомиллаштирилади. 
Халқаро амалиётга юзланадиган бўлсак, ҳозирги кунда рақамли 
иқтисодиёт электрон тижорат ва хизматлар соҳаси билан чекланиб 
қолмай, балки ҳаётнинг ҳар бир жабҳасига, хусусан, соғлиқни сақлаш, 
фан-таълим, қурилиш, энергетика, қишлоқ ҳамда сув хўжалиги, транс
-
порт, геология, кадастр, архив, интернет-банкинг ва бошқа соҳаларга 
жадал кириб бормоқда ҳамда уларнинг ҳар бирида ўзининг юқори 
самарасини бермоқда. 
Фуқароларнинг давлат органлари билан алоқасини электрон плат
-
форма орқали алоқага ўтказиш, яъни давлат ўз фуқаролари учун элек
-
трон хизматлар кўрсатиши ва электрон маҳсулотларни таклиф этиши 
рақамли иқтисодиётнинг асосий қисми ҳисобланади. Мамлакатимизда 
ушбу соҳани кенг ривожлантириш, давлатимиз раҳбари таъкидлагани
-
дек, биздаги энг асосий оғриқли муаммолардан бири – коррупция ил
-
латига барҳам беради. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат 
Мирзиёев, 2020 йил 5 февраль куни ташқи иқтисодий фаолият тизими
-
ни ислоҳ қилиш бўйича устувор вазифаларга бағишланган йиғилишда, 
ташқи савдо билан боғлиқ назорат тизими ва инфратузилмани яхшилаш, 
жумладан, хорижий тажрибадан келиб чиқиб, божхона постларида на
-
зоратни амалга оширадиган божхона, санитария, карантин, ветеринария 
ҳамда бошқа идоралар фаолиятини ислоҳ қилиш лозимлигини таъкид
-
лаган эди. Бу соҳада узоқ йиллардан буён самарали ишлар олиб борил
-
магани, коррупциянинг мавжудлиги ташқи савдо амалиётида муайян 
қийинчиликлар туғдирмоқда. Жаҳон банкининг “Бизнес юритиш” рей
-
тингида “Халқаро савдо” йўналиши бўйича мамлакатимиз 190 та давлат 
орасида 152-ўринда қайд этилгани ҳам шундан далолат беради.
Гап шундаки, кўплаб давлатларда юклар чегарага етиб келмасидан 
олдин улар ҳақида ахборот берилиб, юкнинг тез чиқиб кетиши таъмин
-
ланади. Ўзбекистонда эса, ўтган йили 416 минг декларациядан 344 таси 
юк чегарага келгунча расмийлаштирилган. Юк тўғрисида олдиндан маъ
-
лумот бериш автомобиль транспортида 98 фоизни ташкил этса, темир 


186
йўлда, умуман, йўлга қўйилмаган. Шу боис, назоратни чегарада эмас, 
балки юклар кириб келишидан олдин ёки мамлакат ичкарисида эркин 
муомалага чиқарилгандан кейин амалга ошириш тизимини йўлга қўйиш 
муҳим. Бугунги кунда 1 минг 836 та турдаги товар бир вақтда учта идо
-
ра томонидан текширилиши, оқибатда, импорт-экспорт ҳужжатларини 
расмийлаштириш ҳафталаб чўзилаётгани ачинарли ҳолдир. Ваҳоланки, 
божхона, ветеринария, карантин, санитария, стандарт, экология идора
-
лари иш услубини ўзгартириши, уларнинг асосий вазифаси маҳсулотлар 
экспортини қўллаб-қувватлашдан иборат бўлмоғи лозим. 
Мана шундай тўсиқлар туфайли Президентимиз рақамли техноло
-
гияларни жорий қилиб, инсон омилини максимал қисқартириш орқали 
коррупция ва ноқонуний товар айланмасига барҳам бериш зарурлигини 
таъкидламоқда. Импорт маҳсулотларининг чегарадан, то якуний истеъ
-
молчигача бўлган ҳаракати божхона ҳамда солиқ идоралари томонидан 
ягона электрон тизим орқали назорат қилиниши керак. 
Шундан келиб чиқиб, мутасаддиларга рухсатнома ва лаборатория 
текширувлари ҳужжатларини тўлиқ рақамлаштириш, автоматлашти
-
рилган “риск-анализ” тизимини жорий этиш бўйича амалий ишлар олиб 
борилмоқда. Айтиш жоиз, рақамли иқтисодиётга ўтиш тадбирлари дои
-
расида 143 та давлат хизмати электрон шаклга ўтказилиб, 35 та идорада 
талаб қилинадиган ҳужжатлар сони ҳамда хизмат кўрсатиш вақти икки 
ҳисса қисқарди. Бюджет харажатлари, давлат харидлари, ер, бино ва 
иншоотлар олди-сотди жараёнларига ошкоралик ҳамда очиқлик тамо-
йиллари жорий этилди. Айни пайтда, қишлоқ хўжалиги, соғлиқни сақлаш, 
қурилиш, давлат хизматлари кўрсатиш, хуллас, ижтимоий ҳаётнинг бар
-
ча соҳаларида рақамли иқтисодиётга ўтиш сари салмоқли қадамлар 
ташланмоқда.
Рақамли иқтисодиёт соҳасига оид бир қатор муҳим норматив-
ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинган. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси 
Президентининг 2018 йил 19 февралдаги “Ахборот технологиялари ва 
коммуникациялари соҳасини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари 
тўғрисида”ги ПФ-5349-сон, 2020 йил 5 октябрдаги “Рақамли Ўзбекистон 
– 2030” стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш 
чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6079-сон, 2020 йил 2 мартдаги “2017–
2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта 
устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Илм, маърифат 
ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга ошириш
-
га оид давлат дастури тўғрисида” ПФ-5953-сон, 2022 йил 28 январда
-


187
ги “2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт 
страте гияси тўғрисида”ги ПФ-60-сон фармонлари ва Ўзбекистон Респуб-
ликаси Президентининг 2020 йил 28 апрелдаги “Рақамли иқтисодиёт 
ва электрон ҳукуматни кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
ПҚ-4699-сон қарорини алоҳида таъкидлаш жоиз. 
Мамлакатда рақамли иқтисодиётни ривожлантириш орқали одам
-
ларнинг ҳаёти, бюрократия ва коррупциянинг камайгани ва давлат 
хизматларини кўрсатиш тезлашганини англатади. Жумладан, мутахас
-
сислар томонидан ҳам ҳар доим, аввало, аҳоли энг кўп тўқнаш келаётган 
соҳаларни рақамлаштириш, одамларнинг оғирини енгил қилиш зарур
-
лиги таъкидланади. 
2020 йилда 14 та ва 2021 йилнинг биринчи чорагида яна 14 та туман
-
да одамлар энг кўп мурожаат қиладиган соғлиқни сақлаш, кадастр, ижти
-
моий ҳимоя, қишлоқ хўжалиги, таълим йўналишларини рақамлаштириш 
бўйича 239 та лойиҳа амалга оширилди.
Масалан, “Электрон поликлиника” тизимини жорий қилиш орқали 
қоғоз ҳужжатлар 40 фоизга, навбат кутиш 60 фоизга қисқаради. Бунинг 
учун марказий шифохона ва поликлиникаларни тўлиқ рақамлаштириш 
лозим.
Рақамлаштириш иқтисодиёт тармоқларида тежамкорлик ва сама
-
радорликни таъминлайди. Масалан, Тойлоқ ва Оқдарё туманларидаги 
шағал кавлаб олиш карьерида машиналарнинг юк ҳажмини назорат 
қилиш тизими йўлга қўйилгани натижасида ойлик тушум 3 миллиард 
сўмдан 8 миллиард сўмга ошган.
Ундан ташқари, Муборак ва Шўртан нефть-газ корхоналарида ав
-
томатлаштирилган диспетчерлик хизмати жорий этилгани туфайли 
йилига 50 млн. куб метр газ ва 650 минг киловатт-соат электр энерги
-
ясини иқтисод қилишга замин яратилди. Асакадаги автомобиль заво
-
дида логистика, харидлар, хом ашё ва бутловчи қисмлар ҳаракатини 
рақамлаштириш орқали 41 млн. АҚШ долларини тежаш мумкин. Олмалиқ 
тоғ-кон металлургия комбинатидаги “Ёшлик-1” ва “Қолмоққир” конлари
-
да транспорт комплексида автоматлашган бошқарув тизимини жорий 
қилиш йилига 28 млрд. сўмлик маблағнинг тежалишига олиб келади.
Рақамли иқтисодиётни жорий этиш ва унумли ишлатиш, албат
-
та, мутахассисларга боғлиқ. Шу боис кадрлар тайёрлашга ҳар томон
-
лама аҳамият берилмоқда. Ўтган йили Тошкент шаҳрида Дастурий 
маҳсулотлар ва ахборот технологиялари парки бунёд этилди. Андижон 
ва Марғилон шаҳарларида унинг филиаллари очилди. Бундан ташқари, 


188
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда ахборот технологи
-
яларини чуқур ўқитишга ихтисослаштирилган 205 та мактаб ташкил
этилган.

Download 9,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   169




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish