Курашиш дарслик “Akademiya” Тошкент – 2022


Давлат харидларини амалга ошириш жараёнида, асосан, икки хил



Download 9,83 Mb.
Pdf ko'rish
bet77/169
Sana24.03.2023
Hajmi9,83 Mb.
#921411
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   169
Bog'liq
korruptsiyaga-arshi-kurashish-darslik-2022

Давлат харидларини амалга ошириш жараёнида, асосан, икки хил 
турдаги жиноятлар кузатилиши мумкин:

мансабдор шахс 
фаолиятида йўл 
қўйган камомадини 
яшириш ёки фойда 
олиш мақсадида 
харид тўғрисидаги 
ҳужжатларни 
сохталаштириш, 
нархларни асоссиз 
ошириш;

мансабдор шахс 
талабгорларнинг 
биридан танловда 
ғолиб бўлиши учун 
пора талаб қилиши.


173
Давлат харидларида кузатиладиган коррупция ўз-ўзидан харид 
қилинадиган товарнинг (иш, хизматларнинг) сифатига бевосита тасир 
қилади. Чунки, бундай ҳолатда энг оптимал вариантни таклиф қилган 
тараф танловда ютиб чиқмайди.
Халқаро экспертлар давлат харидлари билан боғлиқ коррупцияни 
қатъий ички молиявий назорат ўрнатиш билан қисқартириш мумкинли
-
гига ишонишади. 
Бу борада коррупцион хатарларнинг олдини олиш учун АҚШ, Рос
-
сия Федерацияси ва Словенияда муқаддам “коррупцион жиноят” содир
этган ёки катта миқдорда солиқ қарздорлиги мавжуд бўлган юридик
шахслар билан давлат харидлари билан боғлиқ муносабат ўрнатилмайди.
Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғри-
сида”ги Қонунининг 23-моддасида Давлат харидларини амалга ошириш 
соҳасида коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирлар баён 
этилган:
давлат харидларини амалга ошириш тартиб-таомиллари тўғрисида-
ги ахборотнинг шаффофлиги ва очиқлигини таъминлаш;
адолатли рақобатни ва қарорлар қабул қилиш чоғида холисона 
мезонлардан фойдаланилишини таъминлаш;
ички назоратнинг самарали тизимини, шунингдек, давлат харидла
-
рини ўтказиш натижалари юзасидан шикоят қилиш ва низолашишнинг 
самарали тартиб-таомилини яратиш;
давлат электрон савдоларининг самарали ишлашини таъминлаш.
Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 22 апрелдаги “Давлат харид
-
лари тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ, коррупцияга йўл қўймаслик дав
-
лат харидларининг асосий принциплари қаторига киритилган.
Харид қилиш тартиб-таомилларини ташкил этиш ва ўтказишга доир 
талаблар давлат харидлари соҳасида коррупцияга оид ҳуқуқбузар-
ликларга йўл қўймаслиги керак. Бунда коррупциянинг олдини олишга 
қаратилган чора-тадбирлар устувор бўлади.
Давлат буюртмачилари давлат харидларини амалга ошириш тар
-
тиб-таомиллари тўғрисидаги ахборотнинг очиқлиги ва шаффофлигини 
таъминлашда ўзларидаги мавжуд ахборотлаштириш имкониятларидан 
тўлиқ фойдаланиши керак бўлади. Даврий нашрларда ва расмий сайт
-
ларда харидлар бўйича ахборотларни бериб бориш талаб этилади. 
Давлат харидларида коррупцияга йўл қўймаслик:
инсофли рақобатни ва қарорлар қабул қилиш чоғида холисона 
мезонлардан фойдаланишини;


174
мониторинг ва назорат ўтказишнинг, шу жумладан, ички мониторинг 
ва назорат ўтказишнинг самарали тизими яратилишини;
давлат харидлари соҳасидаги бошқа қонунчилик ҳужжатлари тала
-
бларининг бузилиши ҳолатлари тўғрисидаги маълумотлар ахборотнинг 
очиқ манбаларида эълон қилиб борилишини;
давлат харидлари тартиб-таомиллари қонунчиликда белгиланган 
талабларга мувофиқ ўтказилишини таъминлаш йўли билан амалга оши
-
рилади.
Қонунчиликда давлат харидларини амалга ошириш соҳасида кор
-
рупциянинг олдини олишга доир бошқа чора-тадбирлар ҳам назарда 
тутилиши мумкин.

Download 9,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   169




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish