Курашиш дарслик “Akademiya” Тошкент – 2022


 Коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар натижасида етказилган



Download 9,83 Mb.
Pdf ko'rish
bet66/169
Sana24.03.2023
Hajmi9,83 Mb.
#921411
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   169
Bog'liq
korruptsiyaga-arshi-kurashish-darslik-2022

8.4. Коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар натижасида етказилган 
зарарни қоплаш 
БМТ томонидан келтирилган маълумотларга асосан, жаҳон ҳамжа-
миятида ҳар йили 1 триллион АҚШ доллар ҳажмида пора бериш ва 
олиш ҳолатлари содир этилади. Дунё иқтисодиёти ҳар йили корруп
-
ция туфайли 2,6 триллион АҚШ долларидан ортиқ маблағдан айрила
-
ди, бу жаҳон ялпи ички маҳсулотининг 5 фоизини ташкил этиши маълум 
қилинган эди
74
.
Агарда миллий доирада коррупцияга оид жиноятларнинг содир эти
-
лиши борасидаги статистик рақамларга тўхталадиган бўлсак, 2017–2020 
йиллар давомида 6127 нафар мансабдор шахснинг жиноий жавобгар
-
лик масаласи ҳал қилинган. Булардан 2018 йил давомида давлат улу
-
ши бўлган хўжалик юритувчи субъектлар мансабдор шахсларига жами
351 та (2019 й. 129 та), давлат улуши бўлмаган хўжалик юритувчи субъ
-
ектлар мансабдор шахсларига 2018 йил давомида 362 та (2019 й. 401 та) 
жиноят иши мавжуд эканлигини кўрсатмоқда. 
Шунингдек, мансабдор шахсларнинг коррупцияга оид жиноятлари 
оқибатида давлат ва жамият манфаатларига 2017 йилда – 142 млрд. 662 
млн. сўм, 2018 йилда – 559 млрд. 174 млн. сўм, 2019 йилда эса – 1 трлн. 
853 млрд. сўм, 2020 йилда – 500 млрд. 102 млн. сўм, 2021 йилда – 913,7 
74
https://xs.uz/uzkr/post/zhahon-iqtisodiyoti-korruptsiya-holatlari-tufajli-
jiliga-26-trillion-dollar-joqotmoqda


152
млрд. сўм миқдорида моддий зарар етказилган
75
. Шунингдек, 2020 йил
-
да – 355 млрд. 754 млн. сўм, 2021 йилда – 714,8 млрд. сўм миқдорида 
моддий зарар ҳуқуқбузарлардан ундирилган.
Коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар содир этилганлиги натижасида 
қабул қилинган қарор бекор қилинган, ўзгартирилган ёки ҳақиқий эмас 
деб топилган тақдирда, унинг қабул қилиниши натижасида жисмоний
ва юридик шахсларга етказилган зарарнинг ўрни қонунчиликда белги
-
ланган тартибда қопланиши лозим.
Жиноий жавобгарликка тортилган мансабдор шахсларнинг деяр
-
ли тенг ярми мулкни талон-тарож қилганлиги, ҳар бештадан биттаси – 
мансаб ваколатларини суиистеъмол қилганлиги ва ҳар еттитадан бири 
порахўрлик учун судга берилганлиги ҳолати бу масаланинг жиддий 
эканлигини кўрсатади. Мансабдорларнинг коррупцияга оид қилмишлари 
оқибатида, жиддий иқтисодий зарар етмоқда.
Коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар натижасида етказилган зарарни 
қоплаш масалалари фуқаролар, корхона, муассаса, ташкилотлар, тадбир
-
корлик субъектлари, шунингдек, давлатнинг мулкий ҳуқуқ ва манфаатла
-
ри ҳимоясини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.
Жиноят-процессуал кодекси (ЖПК)нинг 82-моддасига мувофиқ су
-
риштирув, дастлабки тергов олиб бориш чоғида аниқланиши лозим 
бўлган ҳолатлардан бири жиноят натижасида, жумладан, коррупцияга 
оид қилмишлар натижасида етказилган зарар хусусияти ва миқдори 
ҳисобланади, чунки етказилган зарар тури ва миқдорини аниқлаш 
нафақат уни қоплаш масаласини ҳал этиш, балки жиноятни квалифика
-
ция қилиш учун ҳам аҳамиятлидир.
Суриштирув, дастлабки тергов органлари, коррупцияга оид 
қилмишлар натижасида етказилган мулкий зарар қопланишини таъ
-
минлашнинг муҳим ҳуқуқий механизми гумон қилинувчи, айбланувчи, 
фуқаровий жавобгарнинг мол-мулкини ЖПК 290-моддасига мувофиқ, 
тезкорлик билан хатлаш лозим ҳисобланади.
ЖПК 290-моддаси мазмунига кўра, гумонланувчи ва айбланувчига 
тегишли, учинчи шахсларда бўлган мол-мулкка ҳам, башарти иш бўйича 
иш юритиш давомида ушбу мулк амалда гумонланувчи ёки айбланувчига 
тегишли деб ҳисоблашга етарли асослар бўлса, тақиқ солиниши мумкин.
Бунда ҳар бир муайян ҳолда хатланаётган мол-мулк ЖПК 293-мод
-
даси талабларига риоя этилган тарзда мутахассис ёки баҳоловчи ташки
-
75
https://uza.uz/uz/posts/korruptsiyaga-arshi-kurashish-kuchaytirilgandan-s-
ng-6-ming--05-02-2020


153
лот жалб этилган ҳолда баҳоланиши ва баённома билан расмийлашти
-
рилиши лозим.
Ҳукмнинг мулкий зиённи қоплашга оид қисми ижроси самарадор
-
лигини ошириш мақсадида, суриштирув, дастлабки тергов органлари, 
шунингдек, ЖПК 280-моддасига риоя этган ҳолда, гумон қилинувчи, 
айбланувчи, фуқаровий жавобгарнинг муайян ҳаракатларни амалга 
оширишини тақиқлаш каби ФПК 249-моддасида назарда тутилган чора
-
ларни қўллашни амалиётга киритишлари лозим.
Жиноят ишини кўриш учун тайинлашда суд жиноят натижасида ет
-
казилган зарарни қоплаш чоралари кўрилганлиги, фуқаровий даъво ки
-
ритилганлигини аниқлаши лозим. Агарда суриштирув, дастлабки тергов 
органи, прокурор томонидан бундай чоралар кўрилмаган бўлса, судья 
ЖПКнинг 290, 396-моддаларига асосан, ўз ташаббуси билан бундай чо
-
раларни кўради, бироқ суд бундай чораларни бевосита кўриш имкония
-
тига эга бўлмаса, суриштирувчи ёки терговчига зарур чораларни кўриш 
мажбуриятини юклаш бўйича ажрим чиқаради (ЖПК 398-моддаси).
Коррупцияга оид қилмишлар натижасида етказилган моддий за
-
рарни ундириш масаласини ҳал этишда мол-мулкнинг ҳукм чиқарилган 
кундаги қийматидан келиб чиқиш лозим. Бунда валюта қимматликлари 
қиймати Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан ҳукм 
чиқарилган кунда белгиланган курс бўйича аниқланади.

Download 9,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   169




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish