Курашиш дарслик “Akademiya” Тошкент – 2022


Коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар учун



Download 9,83 Mb.
Pdf ko'rish
bet63/169
Sana24.03.2023
Hajmi9,83 Mb.
#921411
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   169
Bog'liq
korruptsiyaga-arshi-kurashish-darslik-2022

Коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар учун
ҳуқуқий жавобгарлик турлари
Ушбу иллат инсон ҳуқуқларининг бузилиши, мамлакат тараққиёти ва 
жамият равнақига жиддий таъсир этар экан, коррупцияга қарши кура
-
шиш, бу иллатни барча соҳа ва жабҳалардан сиқиб чиқариш, юртимизни 
коррупциядан холи ҳудудга айлантириш биргина давлат идораси ёки 
жамоат ташкилотининг вазифаси эмас, балки шу давлат фуқароси, жа
-
мият аъзоларига бирдек тегишли бўлган вазифа, масъулият ҳисобланади. 
Мансабдорлик жинояти коррупциянинг кўринишларидан бири 
ҳисобланиб, унинг хусусияти шундан иборатки, ушбу жиноятларни 
қонуннинг ижросини таъминлайдиган ва уни қўриқлайдиган шахслар 
томонидан содир этилади. 
Шу сабабли коррупция билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларни ва жино
-
ятларни ўрганиш учун бир қатор мансабдорлик жиноятларини ҳамда 
мансабдор шахсларнинг хизмат соҳаларини таҳлил қилиш лозим бўлади.
8.2. Коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар учун интизомий ва маъмурий 
жавобгарлик асослари
Коррупция ҳозирги даврда кўпқиррали иллат ҳисобланиб, уни чуқур 
ўрганиш ва олдини олиш учун комплекс ва тизимли ёндашув, давлат ва 
жамият, назария ва амалиётнинг кучларини бирлаштириш тақозо эта
-
ди. Энг аввало, коррупция пайдо бўлишининг объектив ва субъектив 
сабабларини ўрганиш, шу сабабларни давлатчилик ривожланишининг 
мана шу босқичидаги ривожланиши билан таққослаш, шундан кейин 
коррупциянинг келиб чиқишининг ижтимоий-иқтисодий сабабларини 
йўқотишга йўналтирилган амалий қадамларни ташлаш ва бу иллатнинг 
олдини олишга қаратилган турли йўналишдаги профилактик тадбирлар 
мажмуини ишлаб чиқиш зарур.
Фуқаролик 
ҳуқуқий
Интизомий 
ҳуқуқий
Маъмурий
-
ҳуқуқий 
Жиноий
-
ҳуқуқий


143
Ўзбекистон Республикаси “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги 
Қонунининг 3-моддасида “коррупция”, “коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик”, 
“манфаатлар тўқнашуви” тушунчаларига таъриф берилган. Ушбу тушун
-
чалардан англаш мумкинки, коррупция фақат пора олиш ёки пора бе
-
риш эмас. Коррупция мансабни суиистеъмол қилиш билан боғлиқ турли 
маъмурий ва жиноий ҳуқуқбузарликлардан иборат. 
Масалан, манфаатлар тўқнашувини олайлик. Қонунчиликка кўра, 
манфаатлар тўқнашуви – шахсий (бевосита ёки билвосита) манфаат
-
дорлик шахснинг мансаб ёки хизмат мажбуриятларини лозим даражада 
бажаришига таъсир кўрсатаётган ёхуд таъсир кўрсатиши мумкин бўлган 
ҳамда шахсий манфаатдорлик билан фуқароларнинг, ташкилотлар
-
нинг, жамиятнинг ёки давлатнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари 
ўртасида қарама-қаршилик юзага келаётган ёки юзага келиши мумкин 
бўлган вазият.
Мансабдор хизмат фаолиятида манфаатлар тўқнашувига йўл қўйса, 
ҳуқуқбузарликнинг таркибига мувофиқ интизомий, маъмурий ёки 
жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин. 
Маъмурий жазо жавобгарликка тортиш чораси бўлиб, у маъмурий 
ҳуқуқбузарлик содир этган шахсни қонунларга риоя этиш ва уларни 
ҳурмат қилиш руҳида тарбиялаш, шунингдек, ана шу ҳуқуқбузарнинг 
ўзи томонидан ҳам, бошқа шахслар томонидан ҳам янги ҳуқуқбузарлик 
содир этилишининг олдини олиш мақсадида қўлланилади.
Интизомий жавобгарлик ходим томонидан интизомий ножўя хатти-
ҳаракат содир этган ҳолларда қўлланиши мумкин. Интизомий ножўя 
хатти-ҳаракат бу жисмоний шахснинг корхона, бирлашма ва муассаса
-
ларнинг ички тартиб-қоидалари, шунингдек меҳнат, хизмат, ўқув, ҳарбий 
ҳамда бошқа шу каби интизомни бузишга қаратилган ҳуқуққа қарши 
ҳаракатидир. Интизомий жазолар, одатда, хизмат ёки ижро интизоми бу
-
зилиши, давлат хизматчисига номуносиб ҳаракатлар давлат хизматчиси 
деган номга доғ туширувчи ножўя хатти-ҳаракатлар учун тайинланади.
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 181-моддасига асо
-
сан, ходимга меҳнат интизомини бузганлиги учун иш берувчи қуйидаги 
интизомий жазо чораларини қўллашга ҳақли:
1) ҳайфсан;
2) ўртача ойлик иш ҳақининг ўттиз фоизидан ортиқ бўлмаган 
миқдорда жарима.
Ички меҳнат тартиб-қоидаларида ходимга ўртача ойлик иш ҳақининг 
эллик фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда жарима солиш ҳоллари ҳам 


144
назарда тутилиши мумкин. Ходимнинг иш ҳақидан жарима ушлаб қолиш 
ушбу Кодекснинг 164-моддаси талабларига риоя қилинган ҳолда иш бе
-
рувчи томонидан амалга оширилади;
3) меҳнат шартномасини бекор қилиш (100-модда иккинчи қисми-
нинг 3 ва 4-бандлари).
Ушбу интизомий чоралар ходим томонидан содир этилган ҳуқуқ-
бузарликларнинг тури, даражасига мувофиқ қонунчиликка асосан 
қўлланилади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 ок
-
тябрдаги 595-сонли қарори билан тасдиқланган Давлат фуқаролик хиз
-
матчилари одоб-ахлоқининг намунавий қоидаларига мувофиқ, давлат 
хизматчиси томонидан одоб-ахлоқ қоидаларининг бузилиши уни қонун 
ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортиш учун асос 
бўлиши белгиланган.
Давлат хизматчиси томонидан Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этили
-
ши аттестациялар ўтказишда, юқори ва бошқа лавозимларга тайинлаш 
учун кадрлар захирасини шакллантиришда ҳисобга олинади.
Одоб-ахлоқ қоидалари нормаларининг бузилиши махсус таркибий 
бўлинма ёки Одоб-ахлоқ комиссияси томонидан кўриб чиқилади. Одоб-
ахлоқ комиссияси, махсус таркибий бўлинма мавжуд бўлмаган тақдирда, 
давлат органи ходимларидан камида 5 кишидан иборат таркибда тузи
-
лади. Одоб-ахлоқ комиссиясининг мақсади, вазифалари, функциялари, 
ҳуқуқлари, жавобгарлиги ва унинг фаолиятини ташкил этишнинг бошқа 
масалалари давлат органи томонидан тасдиқланган Одоб-ахлоқ комис
-
сияси тўғрисидаги Низомда белгиланган.
Одоб-ахлоқ қоидаларининг бузилиши ҳолатларини махсус тарки
-
бий бўлинма ёки Одоб-ахлоқ комиссияси томонидан кўриб чиқиш на
-
тижалари бўйича интизомий ёки бошқача тарздаги қоида бузилишла
-
рининг мавжудлиги (мавжуд эмаслиги) тўғрисида хулоса чиқарилади. 
Айни вақтда, давлат органи раҳбари кўриб чиқиши учун қоидалар 
бузилишини содир этган давлат хизматчисини жавобгарликка тор
-
тиш тўғрисида таклиф киритилади. Йўл қўйилган қоида бузилишининг
характерини ҳисобга олган ҳолда, Одоб-ахлоқ комиссияси давлат 
хизматчисига нисбатан Одоб-ахлоқ қоидаларининг бузилишига йўл 
қўймаслик тўғрисидаги огоҳлантириш билан чекланиши мумкин.
Давлат хизматчилари ўзлари йўл қўйган қоида бузилиши, қоида бу
-
зилишининг кўриб чиқилиши жараёни ҳақида ахборотни олиш ва ўзини 
ҳимоя қилиш учун далилларни тақдим этиш, шунингдек, давлат органи
-


145
нинг қарорлари юзасидан белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига 
эга.
Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида мансабдор шахсларнинг 
ножўя хатти-ҳаракатлари учун жавобгарлиги Маъмурий жавобгарлик 
тўғрисидаги кодекснинг 15-моддасига берилган. Унга биноан, мансаб
-
дор шахслар бошқарув тартибини, давлат ва жамоат тартибини сақлаш, 
табиий муҳитни, аҳоли соғлиғини муҳофаза қилиш соҳасида белгилан
-
ган қоидаларга ва бажарилишини таъминлаш ўз хизмат вазифаларига 
кирадиган бошқа қоидаларга риоя этмаганлик билан боғлиқ маъму
-
рий ҳуқуқбузарлик содир этганликлари учун маъмурий жавобгарликка 
тортилишлари лозим.
2020 йил 31 декабрдаги “Коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида 
хабар берган ёки коррупцияга қарши курашишга бошқа тарзда 
кўмаклашган шахсларни рағбатлантириш тартиби тўғрисида”ги 829-сон
-
ли қарорига илова қилинган Низомга кўра
70
, коррупцияга оид маъмурий 
ҳуқуқбузарликларга – Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавоб
-
гарлик тўғрисидаги кодексининг (МЖТК) 61
1
, 193
1
ва 193
2
-моддаларида 
назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар киради. 
Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги 
кодексида қуйидаги бир қанча коррупциявий ҳуқуқбузарликлар учун 
жавобгарлик белгиланган:
VII боб “Мулкка тажовуз қилувчи ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий 
жавобгарлик” деб номланади. Ушбу бобда нодавлат тижорат ташкило
-
тининг ёки бошқа нодавлат ташкилотининг хизматчисини пора эвазига 
оғдириб олганлик (61
1
-модда) учун жавобгарлик назарда тутилган. 
ХVI боб “Бошқарувнинг белгиланган тартибига тажовуз қилувчи 
ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарлик” деб номланади. Ушбу 
бобда давлат органининг, давлат иштирокидаги ташкилотнинг ёки 
фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органининг хизматчисини пора эвази
-
га оғдириб олганлик (193
1
-модда), давлат органи, давлат иштирокидаги 
ташкилот ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи хизматчиси
-
нинг қонунга хилоф равишда моддий қимматликлар олиши ёки мулкий 
манфаатдор бўлганлик (193
2
-модда) учун жавобгарлик назарда тутилган.
Маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этганлик учун жазо чоралари си
-
фатида амалдаги МЖТКда мансабдор шахсларнинг коррупция билан 
боғлиқ ҳуқуқбузарлик содир этганлик учун маъмурий жарима жазоси 
назарда тутилган.
70 
https://lex.uz/docs/5193571


146

Download 9,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   169




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish