Сингапур.
Коррупцияга қарши курашда катта натижаларга эришган
мамлакат Сингапур давлатидир. Сингапурда коррупцияга қарши кураш
ташаббускори ва ташкилотчиси собиқ бош вазир Ли Куан Ю (1959-1990)
бўлди. У ўз даврида: “Қачонки ҳокимият халқ ишончини оқлаш учун
эмас, шахсий бойлик орттириш мақсадида фаолият юрита бошласа, бу
ахлоқ муаммоси ҳисобланади. Узоқ вақт мавжуд бўлишини истаган жа
-
мият ҳалоллик принципига амал қилиши лозим, акс ҳолда жамият яшай
олмайди. Коррупцияни тўхтатиб қолишнинг энг осон усули мансабдор
шахсларнинг ўз билганларича ҳаракат қилишлари имкониятларини
камайтиришда”, деган эди
143
.
Шуни таъкидлаш жоизки, Сингапурнинг коррупцияга қарши кура
-
шиш сиёсати бу миллий қадриятларга амал қилишдан ҳам кўра кўпроқ
барқарор ривожланиш зарурияти туфайли амалга оширилган. Сингапур
хорижий инвестицияларни мамлакатга жалб қилиш учун уларни нотўғри
мақсадларда фойдаланиш имкониятини йўққа чиқарган.
Бундан ташқари, Сингапурнинг коррупцияга қарши сиёсатининг асо
-
сий ғояси инсонни коррупцияга ундайдиган ҳолатларни йўқ қилишдан
иборат бўлган. Бунда коррупцияга сабаб бўладиган омилларни камай-
тириш билан бирга давлат хизматчилари ва фуқароларнинг корруп
-
циявий жиноятларга қарши курашиш маданиятини ошириш бўйича
тушунтириш ишлари фаол амалга оширилган. Шу каби ижобий таж
-
рибалар бошқа ривожланган давлатлар амалиётида ҳам кенг қўл-
ланилади.
Сингапурда коррупция ҳолатларини тергов қилиш вазифаси сиёсий
ва функционал жиҳатдан мустақил бўлган Бюрога юклатилган. Корруп
-
цияни бартараф қилиш тўғрисидаги Актда коррупция ва унинг барча
турларига аниқ изоҳ белгиланган. Коррупция ҳолатларини тергов қилиш
бюросига кенг ваколатлар берилган, порахўрлик учун жазо муддати
узайтирилган. Унга кўра, Бюро гумонланувчи ҳар қандай мансабдор
шахс, уларнинг яқин қариндошларининг банк ҳисобини текшириш, уйи
-
ни, ишхонасини тинтув қилиш, қамоққа олиш ваколатларига эга. Бундан
ташқари, жамоат ва хусусий секторлардаги коррупцион ҳолатлар юза
-
сидан шикоятларни ҳам кўриб чиқади, давлат хизматчилари томонидан
йўл қўйилган совуққонлик ва эҳтиётсизлик ҳолатларини ҳам ўрганади.
Бюро директори Бош вазирга тўғридан-тўғри бўйсунади ва ҳеч қандай
143
Ўзбекистоннинг коррупсияга карши кураш стратегияси. Ўқув қўлланма. –
Тошкент: ТДИУ, 2021. – Б. 39.
320
вазир унинг фаолиятига аралашолмайди. Ундан ташқари, Бюро давлат
хизматида коррупциянинг юзага келишига мойиллиги бўлган ташкилот
-
ларни ўрганади ва унинг раҳбариятига камчиликларни бартараф қилиш
бўйича тавсиялар беради.
Бу муаммони ечиш учун Сингапурда вазирлар ва бошқа амалдор
-
ларнинг ойлик маоши хусусий сектордаги компания ва ташкилотлар
раҳбарлари маоши даражасигача кўтарилган. Ходимлар масаласида ҳам
шундай. Хусусий секторда раҳбар ва ходимлар даромади ошиб бориши
баробарида, параллел равишда, давлат хизматчилари ойликлари ҳам
кўтарилиб борилади.
Фақатгина катта маош тайинлаш билан корруп-
цияни йўқотиб бўлмайди. Сингапурда бу ҳолат учун қатъий молиявий ва
маъмурий жазолар белгиланган. Ва, албатта, давлат идораларига етук
кадрларни етиштириб берувчи мураккаб ва мукаммал механизм яра
-
тилган. Сингапурда давлат хизматчисига ойлик маоши 60+40 шаклида
белгиланади. Яъни маошнинг 40 фоизи ходимнинг иш унумига қараб
тўланади. Ишида унум бўлмаса, деярли тенг ярмини ололмайди. Агар
бундай ҳолат давом этаверса, у ишидан ажралади. Бу яхши ва самарали
хизмат қилиш учун мотивация бўлиб хизмат қилади.
“Мен учинчи дунёнинг юнг юқори маош тўланадиган ва эҳтимол, энг
камбағал бош вазирларидан бириман... Турли ечим йўллари мавжуд. Мен
бозор иқтисодиёти доирасидаги энг ҳалол, очиқ, ўзини оқлаган ва амалга
оширса бўладиган йўлни таклиф қиляпман. Агар сизлар буларнинг ўрнига
иккаюзламачиликни афзал кўрадиган бўлсангиз, коррупцияга дуч кела
-
сиз. Танлов сизлардан” деган эди, Сингапур иқтисодий мўжизаси асосчиси
Ли Куан Ю. У яна шундай деган: “Менда иккита йўл бор эди: биринчи
-
си ўғирлаш ва дўстларим ҳамда қариндошларимни “Форбс” рўйхатига
киритиш, шу билан халқимни қуруқ, ҳеч вақосиз қолдириш. Иккинчиси,
халқимга хизмат қилиш ва мамлакатни дунёнинг энг яхши давлатлари
ўнталигига киритиш. Мен иккинчисини танладим...”
Сингапурда нафақат давлат хизматчиларининг ойлик иш ҳақини
кўтариш, қонуний асосларни мустаҳкамлаш ва жазони кучайтириш,
балки меритократияга ҳам асосланилади. Давлат хизматига энг ақлли,
профессионал жиҳатдан кучли ва салоҳиятли кадрлар танланади. Бюро
томонидан мактаб давриданоқ шундай номзодлар кузатиб ўрганиб бо
-
рилади, университетларга киришда ёрдам берилади, хорижий мамлакат
-
ларда ўқиш ва стажировкасини ташкил қилиш, доимий қўллаб-қувватлаш
ва бошқалар амалга оширилади.
321
Яна бир хусусияти давлат мажбуриятлари билан шахсий манфаат
-
лар ўртасида аниқ чегаранинг белгиланганлиги. Ли Куан Ю, “конфуций
-
чиликдаги оила, қариндош ва дўстларга ёрдам бериш бурчи бажарили
-
ши керак, лекин у давлат маблағи ҳисобига эмас, шахсий ҳисоб эвазига
бўлиши керак”, деб айтганда, айнан шуни назарда тутган. Сингапурда
қонун устиворлиги, қонун ва қонуности ҳужжатларидаги ҳар бир банд
-
нинг аниқ, бир маъноли ҳамда тўғри талқин қилиниши, қарорлар қабул
қилишдаги аниқ методлар хос. Давлат хизматчилари ўзининг нуфузи
-
ни сақлаши учун аҳлоқий жиҳатдан ҳам намуна-ўрнак бўлиши, давлат
хизматига тайинлашда қариндошлик алоқалари эмас, профессионал ва
аҳлоқий компетенциялари хизмат қилиши кафолатланган. Ли Куан Ю
таъкидлаган яна бир тамойил “сотилмаслик” бўлиб, у ўз шаънига доғ ту
-
ширган раҳбарнинг сўзсиз, бўшатилиши тарафдори бўлган. Мансабдор
-
ларнинг коррупцион жиноятларини ёритишда ОАВ фаол иштирок эта
-
ди, давлат хизматида коррупцияга аралашган мансабдорлар учун жазо
муқаррарлигига ишончни оширади ва ошкоралик таъминланади, бундан
ташқари, жавобгарлик тамойилларини мустаҳкамлайди, чунки корруп
-
цияга қарши кураш кўпроқ сиёсий етакчилар, давлат хизматчилари ва
фуқароларнинг қадриятлар тизимига боғлиқ. Давлат хизматчиларининг
ҳужжатларга имзо қўйиш, тасдиқлаш билан боғлиқ жараёнларни камай
-
тириши коррупцияни минималлаштиришга олиб келади. Сингапурда ҳар
йили давлат хизматчилари даромади, мулки, қарзлари тўғрисида декла
-
рация тўлдирилади. Коррупцияга қарши кураш самарадорлиги монито
-
ринг қилиниб, ҳар 3-5 йилда коррупцияга қарши комплекс дастурлар
қайта кўриб чиқилади.
Давлат хизматчилари, ҳатто вазирлар устидан шикоят қилиш им
-
кониятини берувчи қаттиқ қонунлар, коррупциялашган мансабдорлар
-
ни жазолаш, идораларнинг коррупцияга қарши самарали фаолияти,
юқори даражадаги мансабдорларнинг шахсий намунаси каби фактлар
Сингапурнинг коррупцияга қарши курашиш дастурининг бир бўлаги
ҳисобланади. Сингапур давлатининг муваффақияти – барча соҳаларда
коррупцияга қарши олиб борилаётган қаттиқ курашнинг натижа -
сидир
144
.
144
Анализ национальных законодательств зарубежных государств в сфере
борьбы с коррупцией (Сингапур, Южная Корея, США, Россия) Научно-исследо
-
вательские материалы по противодействию коррупции. Камназаров М.М. су
-
дья Верховного Суда Республики Казахстан, Сарсенов А. – докторант (PhD) ЕНУ
им.Л.Н.Гумилева
322
Сингапур Коррупцияни тергов қилиш бюроси (Corrupt Practices
Investigation Bureau) 1952 йилда Сингапурда коррупцияга қарши
мустақил орган сифатида ташкил этилган. Унинг вазифаларига давлат ва
хусусий секторда коррупция билан боғлиқ жиноятларнинг олдини олиш
ва тергов қилиш, коррупция эҳтимоли ҳолатлари бўйича шикоятларни
қабул қилиш ва текшириш, коррупцияда гумон қилинган давлат мансаб
-
дор шахслари томонидан содир этилган ноқонуний хатти-ҳаракатлар
ҳамда ваколатларнинг суиистеъмол қилиниши ҳолатларини текшириш,
шунингдек, коррупция ҳолатларини камайтириш мақсадида, давлат
муассасаларининг амалиёти ва иш тартибини таҳлил қилиш орқали
коррупциянинг олдини олиш каби вазифалар киради.
Сингапурда Бюро – “Коррупциянинг олдини олиш тўғрисидаги Қонун”га
асосан фаолият юритадиган, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни тек
-
шириш учун ваколатли бўлган ягона ташкилот. Бюро – Бош вазир де
-
вонига бириктирилган, функционал мустақиллик билан ишлайдиган
ва Бош вазирга ҳисобот берадиган директор бошчилигидаги давлат
идораси.
Бюро Сингапурнинг давлат ва хусусий сектордаги ҳар қандай кор
-
рупция ҳаракатларини, шунингдек, қонунларда назарда тутилган бошқа
ҳуқуқбузарликларни текшириш учун жавобгар. Бюро ўз текширувлари
давомида коррупцияга мойил бўлган ҳудудларни ёки давлат идоралари
фаолиятидаги бўшлиқларни аниқлайди ва таҳлил натижалари асоси
-
да тегишли департаментларнинг заиф томонларини кўрсатиб, уларнинг
тартиб-таомилларига ўзгартиришлар киритишни тавсия қилади. Бюро,
шунингдек, коррупцияга қарши курашиш тўғрисида маълумот тарқатиш
учун таълим соҳаси ва жамоатчилик билан алоқалардан фойдалана
-
ди. Унда талабалар, давлат идоралари, бизнес ва кенг жамоатчилик
учун уларни коррупцияга қарши курашишда ўқитишга ёрдам беришга
қаратилган бир қатор ташаббуслар мавжуд.
1960 йилда кучга кирган “Коррупциянинг олдини олиш тўғрисида”ги
Қонун Сингапурнинг коррупцияга қарши асосий қонун ҳужжати бўлиб,
Сингапурнинг коррупцияга қарши курашидаги асосий устунлардан би
-
ридир. Қонун Бюрога коррупция ва тергов жараёнида аниқланадиган
бошқа жиноятларни текшириш ваколатини беради. Бюро ходимлари,
шунингдек, коррупция жинояти содир этилганлиги тўғрисида ишон
-
чли маълумот ёки асосли шубҳа мавжуд бўлса, ҳибсга олиш, бинолар
-
ни тафтиш қилиш ёки далилларни ордерсиз олиш ҳуқуқига эга. Бундан
323
ташқари, “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонун билан бир
қаторда, “Коррупция, гиёҳванд моддалар савдоси ва бошқа жиддий жи
-
ноятлар тўғрисида”ги Қонун ҳам мавжуд.
Бюро, шунингдек, барча ташкилотларга (ҳам хусусий, ҳам давлат
ташкилотларига) ҳалол ва виждонан фаолият юритишни тавсия қилади.
Ҳаридларни амалга ошириш бўйича молиявий органларнинг аниқ
қоидалари ва стандарт кўрсатмаларининг мавжудлиги бизнес ва ташки
-
лотларда қонунбузилиш ҳолатларини аниқлашга ёрдам беради. Ҳисоб-
китобларнинг аниқ юритилиши ва мунтазам текширувлар ҳам корруп-
циянинг олдини олишнинг яхши усуллари ҳисобланади.
Бундан ташқари совғалар ва кўнгилочар тадбирларни уюштириш
ҳам аниқ белгиланган қоидалар билан тартибга солинган.
Манфаатлар тўқнашувини тартибга солиш мақсадида давлат хиз
-
матчиларини декларациялаш тизими мавжуд. Бунда ходимнинг шахсий
манфаатлари билан хизмат (лавозим) вазифалари ўртасида манфаат
-
лар тўқнашуви вужудга келса, ходим лавозимидан четлаштирилиши ёки
бошқа лавозим ёки бўлимга ротация қилиниши мумкин.
Коррупция тўғрисидаги ҳисобот тизими коррупция ва порахўрлик
хавф-хатарини назорат қилишнинг асосий функциясидир ва ходимлар
ўз хавотирларини қулай тарзда ифода этишлари ҳамда уларни аниқлаш
ёки таъқиб қилишдан ҳимояланганлигини ҳис қилишлари мумкин
бўлган қонунбузилиш ҳолатлари тўғрисидаги ҳисобот сиёсати ёки теска
-
ри алоқа каналини ўз ичига олиши мумкин.
Буни амалга оширишнинг усулларидан бири – очиқ электрон почта
манзили ёки телефон рақами орқали хабарларни аноним тарзда тақдим
этишга рухсат берилганлигидир. Шунингдек, одамлар бюрога нафақат
коррупция фактлари, балки жиддий жиноий ҳуқуқбузарликлар би
-
лан боғлиқ бошқа ҳуқуқбузарликлар бўйича ҳам мурожаат қилишлари
мумкин.
Бюрода 71 нафар ходим, хусусан, 49 нафар терговчи ва 22 нафар
маъмурий ходим фаолият юритади. Аслида, бу Сингапур Бош вазири маъ
-
муриятининг бўлинмаси бўлиб, Бюро учта бўлим: тергов, ахборот ва ёр
-
дамчи бўлимлардан иборат. Тергов бўлими энг катта бўлим ҳисобланади,
у бюронинг операцияларини ўтказиш учун жавобгардир. Унинг аъзолари
тергов билан якунланган ишларни, мавжуд далиллар асосида, қонунда
назарда тутилган ҳаракатларни амалга ошириш таклифи билан про
-
курорга мурожаат қиладиган ташкилот раҳбарига топширадилар. Агар
324
жиноий жавобгарликка тортиш учун асослар етарли бўлмаса, бюро ди
-
ректори прокурорнинг розилиги билан ишни интизомий ишлар билан
шуғулланадиган бўлим бошлиғига юборади.
Бюронинг ахборот ва ёрдамчи хизмати давлат лавозимларига
тайинлаш учун номзодларни танлаш ва уларнинг лавозимда кейинги
ҳаракатланиши, ҳатто давлат хизматчиларининг малакасини ошириш
учун жавобгардир. Давлат хизматига номзодларни танлаш рақобат
асосида амалга оширилади. Маъмурий хизмат бюронинг молиявий ва
бошқарув функцияларини бажаради ҳамда бошқа бўлимларга ёрдам
беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |