Курашиш дарслик “Akademiya” Тошкент – 2022



Download 9,83 Mb.
Pdf ko'rish
bet152/169
Sana24.03.2023
Hajmi9,83 Mb.
#921411
1   ...   148   149   150   151   152   153   154   155   ...   169
Bog'liq
korruptsiyaga-arshi-kurashish-darslik-2022

Япония
Япониянинг коррупцияга қарши курашиш сиёсати бутун 
дунёдаги мутахассисларнинг эътиборига лойиқдир, унинг ўзига хос хусу
-
сияти давлат бошқаруви тизимида коррупцияга қарши механизмларни 
мунтазам равишда такомиллаштириб боришдир.
Коррупцияга қарши курашишда Япония жамиятида таълим муҳим 
рол ўйнайди. Японлар учун коррупция даҳшатли ёвузликдир. Япон 
тилида коррупция сўзи “ифлос иш” деб таржима қилинади. Агар япон ки
-
шиси коррупция учун судланган бўлса, бу унинг оиласи учун энг катта 
шармандалик ҳисобланади. Қадим замонлардан бери Японияда шахсий 
манфаатларни умумжамият манфаати учун қурбон қилиш анъанаси 
қадрлаб келинади. Ўн етти моддадан иборат Конституциянинг 15-мод
-
дасига кўра, “шахсий манфаатлардан юз ўгириш мансабдор шахслар
-
нинг йўлидир”. Японларда ҳозирги кунга қадар ўтказилган сўровномалар 
шуни кўрсатадики, шахсий фаровонликни яхшилаш учун эмас, балки 
давлатни бойитиш учун ишлаш янада қадрли ва муҳимдир. Бу бугунги 
кунда Япония ташкилотларида қабул қилинган корпоратив қоидаларнинг 
асосидир
141
.
Коррупцияга қарши курашишда Япония таълим тизимида ўзига хос 
тажриба мавжуд бўлиб, мактабнинг бошланғич синфларида ўқувчиларга 
юксак ахлоқий таълим берилади. Бунда, ўқувчиларга ватанни севиш, та
-
биатни асраш, катталарга ҳурмат, ўзаро илиқ муносабат каби маънавий 
141
Шурыгин, Ф. Ф. Антикоррупционная политика Японии / Ф. Ф. Шурыгин. — 
Текст : непосредственный // Молодой ученый. — 2019. — № 30 (268). — С. 92-96. 
— URL: https://moluch.ru/archive/268/61774/ (дата обращения: 10.04.2022).


315
фазилатлар ўргатилади. Болаларнинг жадал шаклланиши даврида улар
-
га яхши ва ёмон фазилатларнинг тушунтирилиши уларнинг келажакда 
коррупция ва бошқа салбий иллатларга қарши тура оладиган иродали 
шахс сифатида етишишларида муҳим ўрин эгаллайди.
Япониянинг ҳуқуқий сиёсати, жиноят қонунчилиги, жиноятчиликнинг 
олдини олиш тизимининг ўзига хос хусусиятлари туфайли, ҳақли равиш
-
да, кўп йиллар давомида дунёнинг энг хавфсиз мамлакатларидан бири 
ҳисобланади. Япония Жиноят кодексининг 197-моддасига мувофиқ пора 
олиш ёки талаб қилиш 7 йилгача мажбурий жисмоний меҳнат билан 
ўтадиган озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Япония Жиноят кодекси нафақат мансабдор шахс томонидан пора 
олиш, балки учинчи шахсга пора берганлик, воситачилик учун ҳам жи
-
ноий жавобгарликни назарда тутади. Бунда пора сифатида олинган 
моддий қийматлик ёки пул тўлиқ мусодара қилинади ва бундай жи
-
ноятлар учун 5 йилгача мажбурий жисмоний меҳнат билан ўтадиган
озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Японияда сиёсатчиларнинг одоб-ахлоқ масалаларини тартибга со
-
лишга қаратилган “Парламент тўғрисидаги” Қонунга махсус “Сиёсий 
этика тўғрисида”ги боб киритилган. Ушбу тартибга риоя қатъий риоя 
қилиниши талаб этилади, партиялар фракциялари ўзаро пропорцио
-
нал тақсимланади, мазкур тартиб қоидаларини бузган сиёсатчиларнинг 
устидан чора кўриш ваколатига эга бўлган махсус комиссиялар фаолият 
юритади.
Бундан ташқари, корпоратив сектор билан ҳукумат ўртасида юзага 
келадиган коррупциянинг олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар 
амалга оширилади. 
Япония ҳукумати ахборот ёрдамида коррупцияга қарши жиддий 
курашмоқда. Шаффофлик замонавий бозор муносабатларига асослан
-
ган жамиятда ҳар бир амалдор фаолиятининг асосий шартидир. Деяр
-
ли барча тараққий этган мамлакатларда коррупция ҳаракатлари билан 
боғлиқ барча материаллар, агар улар миллий хавфсизлик тизимига таъ
-
сир қилмаса, жамоатчиликка тақдим этилади. Японияда ҳокимиятнинг 
аҳоли олдида жавобгарлиги принципи ҳақиқатан ҳам ишлайди. Япония 
сиёсатчилари коррупция схемаларида иштирок этганликлари учун жуда 
қисқа муддатда фош этиладилар.
Кадрлар сиёсати Японияда коррупцияга қарши курашишнинг асо
-
сий йўналишларидан биридир. Давлат бошқаруви бу ерда меритократия 
принципи асосига қурилган ва хизматга йўналтирилган. Давлат хизмат
-


316
чиларига муносиб иш ҳақи кафолатланган. Давлат хизматчилари мавқеи 
барқарорлигини таъминлаш учун қулай шарт-шароитлар яратилган. 
Уларда сиёсий ғалаёнлар туфайли иш жойларини йўқотиш хавфи йўқ ва 
агар улар ўз вазифаларини қўпол равишда бузилишига йўл қўймасалар, 
унда улар ўз касбий фазилатларига мувофиқ мансаб пиллапоясидан 
кўтарилиш учун ҳақиқий имкониятга эгалар. 
Япония кадрлар сиёсатининг асосий афзаллиги шундаки, фақат шах
-
сий даромад манбалари ҳақида қайғурадиган очкўз субъектлар эмас, 
балки ҳалол, муносиб ватанпарварлар давлат тузилмаларида ҳурматга 
сазовор бўлишади. Япониянинг коррупцияга қарши сиёсатининг ушбу 
хусусиятлари кўпчилик мамлакатлар учун эътиборга лойиқдир.
Японияда коррупция даражаси пастлигининг энг муҳим сабаби – бу 
Япония жамиятининг юқори даражада ахлоқийлашганидир. Японлар 
порахўр амалдорлардан нафратланишади, ёш авлодда ахлоқий фазилат
-
ларни тарбиялашга катта эътибор берилади. Болалар тўрт яшарлигидан 
бошлаб, яхшини ёмондан ажратишга, оптимист бўлишга ўргатилади. Анъ
-
анага кўра, япон мактабида ўқишнинг мақсади таълимдан кўра, кўпроқ 
тарбиядир, чунки одамлар олимдан кўра яхши одам бўлиш яхшироқ деб 
ҳисоблашади. Ушбу мақсад давлат бошланғич ва ўрта умумтаълим мак
-
табларининг ўқув дастурида “дотоку кеику” – ахлоқий тарбия каби аниқ 
фанлар орқали амалга оширилади. 
Шундай қилиб, Японияда ёш болалар тарбияси болада жамоада иш
-
лашни биладиган, кўрсатмаларга аниқ амал қиладиган ва атрофидаги 
инсонларга зарар етказмайдиган жисмоний ва руҳий соғлом инсонни 
тарбиялайди. 
Япон характерининг ривожланиши марказида – уят ҳисси жуда 
кучли. Уят ҳисси ижтимоий назорат механизми ҳисобланади. Тарихий 
жиҳатдан, японияликлар учун қоидаларни бузиш, бошқа одамни алдаш 
ва жамиятда ўзини ноҳалол тутиш ҳақиқий уят ҳисобланади ва шундан 
кейин одамларнинг кўзига қарай олмайди. Япониялик ўзи билан алоқада 
бўлган ижтимоий гуруҳ: оилалар, мактаблар, фирмалар олдида уятга 
қолмаслик учун кўп куч сарфлайди. Гуруҳга содиқлик обрўни сақлаб 
қолиш ва мустаҳкамлаш мажбурияти каби кучли.
Юқоридагиларни умумлаштириб, қуйидаги хулосага келишимиз мум
-
кин. Японияда коррупцияга қарши курашишнинг устувор йўналишлари: 
1) ёшларни ахлоқий тарбиялаш; 2) давлат хизматини ислоҳ қилиш (му
-
носиб иш ҳақи, рағбатлантириш тизими, меритократия принципи); 3) 
фуқаролар эркинликларини таъминлаш (фуқаролар томонидан сиёсат
-


317
чиларга ижтимоий-ҳуқуқий назорат ва ахлоқий таъсир кўрсатиш тизими 
яратилган жамият)
142
. Япония феодал тузумдан замонавий, демократик 
давлатга ўтган, юқори даражада ривожланган Европа ҳуқуқий норма
-
ларини миллий анъаналар ва ўзига хос хусусиятлари билан самарали 
бирлаштира олган давлатдир.
Хитой. 
Хитой сўнгги ўн йил ичида коррупцияга қарши курашда улкан 
ютуқларга эришди. Коррупцияга қарши курашиш борасида кейинги йил
-
ларда бир қатор норматив ҳуқуқий-ҳужжатлар қабул қилинди. Жумла
-
дан, Жиноят кодекси, 8-боб – Порахўрлик ва коррупция; 1993 йил 2 сен
-
тябрдаги “Адолатсиз рақобатга қарши кураш тўғрисида”ги Қонун; 2018 
йил 20 мартдаги “Назорат тўғрисида”ги Қонун; 2021 йил 20 августдаги 
“Назорат органлари тўғрисида”ги Қонун ва б. ҳужжатлар қабул қилинган.
2012 йил декабрь ойидан буён мамлакатда мансабдор шахсларнинг 
наъмунали хулқ-атвори бўйича саккизта қоида амал қилмоқда. Мам
-
лакатнинг назорат органлари барча даражадаги мансабдор шахслар 
устидан текширувлар ўтказиб, республика ва вилоят миқёсидаги барча 
бошқармаларда, партия органларида, давлат корхоналари ва молия му
-
ассасаларида тегишли қоидаларга риоя этилиши ёки қонун бузилишлар 
тўғрисида мунтазам равишда ҳисобот бериб боради.
Бундан ташқари, мазкур давлатда коррупцияга қарши курашиш
-
нинг кўплаб механизмлари мавжуд бўлиб, Интизомни текшириш 
бўйича Марказий комиссия ва Миллий назорат комиссиясининг мах
-
сус бўлинмалари ҳар бир бўлим, орган ва ташкилот, партия аъзоси ва 
давлат хизматчиси фаолиятини текшириш ишларини амалга оширади. 
Аниқланган фактлар ўз тасдиғини топган ҳолда қонунбузарлар шарман
-
далик билан партия сафидан чиқарилади, барча эгаллаб турган лавозим
-
ларидан четлаштирилади, унвон ва мукофотларидан маҳрум қилинади, 
мол-мулки мусодара қилинади.
142
Гилевская М. А. Коррупция: национальные и международные средства 
противодействия. Дальневосточный Государственный университет [Электронный 
источник] — URL: http://www.ex-jure.ru/law/news.php?newsid=874

Download 9,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   148   149   150   151   152   153   154   155   ...   169




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish