Курашиш дарслик “Akademiya” Тошкент – 2022


 Коррупцияга қарши курашиш бўйича Жанубий Корея



Download 9,83 Mb.
Pdf ko'rish
bet150/169
Sana24.03.2023
Hajmi9,83 Mb.
#921411
1   ...   146   147   148   149   150   151   152   153   ...   169
Bog'liq
korruptsiyaga-arshi-kurashish-darslik-2022

16.4. Коррупцияга қарши курашиш бўйича Жанубий Корея, 
Япония, Хитой, Сингапур ва Қозоғистон тажрибаси
Жанубий Корея.
Жанубий Кореянинг “Transparency International” 
халқаро рейтингининг коррупцияни қабул қилиш индексида эгаллаган 
позицияси юқори. Хусусан, “TI Corruption Perceptions Index 2021” ин
-
дексида 100 дан 62 балл билан 180 та давлат орасида 32-ўринда қайд 
этилди. “The Rule of Law Index 2021” индексида 1 дан 0,74 балл билан
139 та давлатдан 20-ўрин, “Global Right to Information Rating” индек
-


310
сида 150 балдан 97 балл билан 136 та давлатдан 46, “Index of Public 
Integrity 2021” индексида 10 баллдан 8,33 балл билан 116 та давлат
ичида 20-ўринни эгаллаган
140
.
Жанубий Корея коррупцияга қарши қатъий қонунчиликка эга бўлган 
мамлакатдир. Лекин бу турли кўринишдаги коррупцияни йўқ қилишни 
кафолатлай олмайди. Жанубий Корея президентлари ўз фаолиятининг 
турли босқичларида давлат хизматида “кадрларни тозалаш” билан 
шуғулланишди, коррупцияга қарши қатъий сиёсат олиб боришди. Жану
-
бий Кореяда дунёдаги энг ривожланган жамиятни шакллантирилганига 
қарамай, Корея раҳбарларининг ҳар бири коррупция можаролари объ
-
ектига айланди. 
Жанубий Корея ички сиёсати ва бошқарув тизими қуйидаги асосий 
мақсадларни кўзлайди: давлат бошқарув органлари тизимини опти
-
маллаштириш; унинг шаффофлиги ва коррупциялашувдан холи қилиш; 
иқтисодиётни рационал равишда номарказлаштириш ва ҳудудларнинг 
мувозанатли ривожланишини таъминлаш; сиёсий ислоҳотларда аҳоли-
нинг иштироки.
Жанубий Кореянинг собиқ Президенти Ли Мён Бак таъкидлаганидек, 
“Коррупция икки хил даражада мавжуд – юқорида ва пастда. У билан 
курашиш учун юқоридан бошлаш керак”. Ушбу сўзларни айтган Ли Мён 
Бак ҳам, коррупция ва бошқа жиноятларда айбланиб, 15 йил озодликдан 
маҳрум қилишга ҳукм этилган. 
Коррупцияни енгишнинг муҳим шарти сиёсий ирода ҳисобланади. 
Агар юқори лавозимдаги давлат органлари бошқарувчилари қиёфасида 
давлат шунга манфаатдор бўлса, шубҳасиз, коррупцияга қарши тура 
олиш ва уни енгиш - амалга ошириш мумкин бўлган реал вазифа. Корея 
пойтахти – Сеул бундай ижобий натижага эришган, коррупцияга қарши 
самарали механизмларни ярата олган. 
Маълумки, коррупцияни вужудга келтирадиган омиллардан бири – 
бу бюрократия. Жанубий Кореяда давлат тузилмаларини ислоҳ қилиш 
орқали бюрократик процедуралар соддалаштирилган ҳамда давлат ор
-
ганларининг коррупциялашув даражаси камайтирилган. Ҳужжатлардаги 
имзолар сони, назорат қилувчи, рухсат берувчи ва мансабдорлар билан 
тўғридан-тўғри муносабатлар даражаси камайтирилган. 
“Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонун 2001 йилда қабул 
қилинган, 2002 йил кучга кирган ва халқаро майдонда тан олинган. 
Ушбу Қонунга кўра, коррупцияга қарши курашиш органлари сифати
-
140
https://anticor.hse.ru/main/country/Korea


311
да: Аудит ва инспекция бўйича қўмита, Адлия вазирлиги, Маъмурий ўз-
ўзини бошқариш ва ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги (ҳарбий 
прокуратура), Молия ва иқтисодиёт вазирлиги, Ҳалол тижорат бўйича 
комиссия, Солиқ хизмати, Миллий полиция бошқармаси ва Коррупцияга 
қарши курашиш қўмитаси белгиланган.
Мазкур Қонунга мувофиқ вояга етган ҳар қандай шахс коррупция 
тўғрисида шикоят қилиши мумкин. Қўмита ҳар қандай шикоят бўйича 
тергов қилишга мажбур, лекин жиноий иш қўзғашга ҳаққи йўқ. Агар 
фуқаро коррупция ҳақида ёлғон маълумот бериш орқали шикоят қилса, 
10 йилгача қамоқ ёки 40 минг $ жарима тўлашга мажбур. 
Шикоят юзасидан Қўмита 30 кун ичида ҳаққонийликни аниқлаш 
мақсадида терговни амалга ошириши шарт. Агар қонунчилик бузил
-
ганлиги тўғрисидаги маълумот тасдиқланса, Қўмита 60 кун ичида по
-
лиция, прокуратура ёки бошқа мутассадди ташкилотга ишни ўтказади. 
Қўмита аризачига кўрилган чора-тадбирлар ҳақида ёзма маълумот 
тақдим қилади ва тергов натижалари ҳақида маълум қилиши шарт. Бун
-
дан ташқари, аризачи қонун доирасида коррупция билан боғлиқ инци
-
дент миқдорининг 2 дан 10 %гача, лекин 200 млн. вон (195 минг $) дан 
ошмаган миқдорда мукофотланади. Қўмита, расман, фақат президентга 
бўйсунади, лекин президент, бош вазир ёки бошқа юқори турувчи раҳбар 
Қўмитага буйруқ беролмайди. 
Коррупцияга қарши курашишда энг самарали усул сифатида Жану
-
бий Корея да, 1999 йилда Сеул шаҳри мэри Гох Кун томонидан корруп-
цияга қарши кураш бўйича ишлаб чиқилган махсус электрон “OPEN” 
дастури фойдаланилади. Бу билан фуқароларга давлат хизматчилари 
ишини назорат қилиб туриш имконияти яратилди. Ҳозир фуқаро иста
-
ган заҳоти ўз ҳужжатларининг давлат муассасалари томонидан кўриб 
чиқилиши жараёнини интернет орқали кузатиб туриши мумкин. Бу 
фуқароларга коррупция ҳолатлари сезилган пайтларда ўз норозиликла
-
рини билдиришга имкон яратади. Коррупцияга қарши “OPEN” дастури 
ҳокимият органларининг фаолияти, фуқаролар ва мамлакат манфаатла
-
рига ҳалол хизмат қилишда ўзига хос намуна бўлди.
“OPEN” дастури қуйидаги тамойиллар асосида ишлайди:
фуқаролар исталган вақтда ва исталган жойдан интернет орқали 
шаҳар маъмуриятига тақдим этилган петициялар жараёнини кузатиш 
учун фойдаланишлари мумкин - бу ҳудуд ва вақт билан боғлиқ жиҳат;
дастур томонидан тартибга солинадиган масалалар доирасида улар
-
нинг ҳуқуқларига таъсир кўрсатадиган ҳар қандай маълумотни олиш – 
бу ахборот олиш жиҳати;


312
давлат тузилмалари фаолиятининг сифатини назорат қилиш тарти
-
бини осонлаштиради ва аниқланган қонунбузарликларга тезда жавоб 
беришга имкон беради – бу операцион ва функционал жиҳат.
Шаффофлик тамойили. Ушбу дастур очиқ кузатув тизими билан таъ
-
минланган, фуқароларнинг аризаларини кўриб чиқиш ва қарорлар қабул 
қилиш тартиби тафсилотлари, ҳужжатларни кўриб чиқиш ва қарорлар 
қабул қилиш муддатини реал вақт режимида кузатиш имконини
беради.
Дастурнинг муҳим афзаллик томони коррупциянинг вужудга кели
-
шига сабаб бўладиган, мансабдор шахслар ва фуқаролар ўртасидаги 
шахсий алоқани истисно қилади.

Download 9,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   146   147   148   149   150   151   152   153   ...   169




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish