Германия.
Жаҳонда турли усуллар ва механизмлар ёрдамида кор
-
рупция даражасини сезиларли даражада минималлаштирган давлат
-
лар мавжуд. Таҳлиллар шуни кўрсатадики, коррупцияга қарши ҳам
“юмшоқ” чоралар, ҳам “қаттиқ” (ва баъзан шавқатсиз) усуллар орқали
муваффақиятли курашиш мумкин. Мана шундай давлатлардан бири
ҳисобланган Германия давлати тажрибасини кўриб чиқамиз.
Германияда коррупцияга қарши курашиш самарадорлиги сўнгги
йилларда сезиларли даражада ошди. Бунга полиция ва прокуратура хо
-
димлари штат бирликларининг оширилиши, ишонч рақамлари орқали
аноним хабарларни бериш тартибининг жорий этилиши, жиноят ва
солиқ полицияси ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик ва бутун Европа Кенга
-
ши бўйлаб ҳамкорликнинг кенгайганлиги ёрдам берди. Самарадорликни
таъминлашда илм-фаннинг ҳам жиддий таъсири бўлди, хусусан, олимлар
томонидан ўтказиладиган илмий ва амалий тадқиқотлар орқали корруп
-
цияни келтириб чиқарадиган шарт-шароитлар ва порахўрларнинг пора
олиш ва бериш усуллари бўйича ҳам катта тажриба тўпланди. Герма
-
нияда давлат ва маҳаллий бошқарувда коррупция ҳолатлари (жами 35
фоиз) хусусий бизнесга қараганда (56 фоиз) анча кам. Ҳуқуқ-тартибот ва
291
суд органлари атиги 8 фоизни, турли даражадаги сиёсатчилар эса, атиги
1 фоизни ташкил этади.
Коррупция билан боғлиқ қонунбузилиш ҳолатлари, зиддиятли вази
-
ятлар аксарият ҳолларда бизнес секторда, жумладан, йирик корпорация
-
лар, концернлар фаолиятида кузатилган. Бу жанжалларнинг барчаси суд
жараёнлари, қамоқ санкциялари, сиёсатчилар ва топ-менежерларнинг
истеъфолари, саноат корхоналарига миллионлаб долларлик жарималар
билан таъқиб қилинган. Натижада, бугун деярли ҳар бир йирик немис
компанияларида сompliance (бизнесни қонун доирасида қатъий юри
-
тиш) соҳасидаги мутахассислар жалб қилинадиган бўлди ёки улар мун
-
тазам равишда ўз тизимидаги жиноятларни аниқлаш бўйича қидирув
(детектив) органлари хизматларидан кенг фойдаланадиган бўлишди.
Агар бугунги кунда немис компанияси хорижий ҳамкорларга пора
тўлаган бўлса, компаниянинг имижига жиддий путур етади ва катта мо
-
лиявий зарар кўради. Коррупция йўли билан олинган экспорт буюртма
-
лари имтиёзли давлат ташқи савдо суғуртасидан ҳам маҳрум этилади.
Германия қонунларига кўра, коррупция мансабдор шахс томонидан
моддий ёки номоддий фойда олиш учун мансаб ваколатларидан фой
-
даланиши деб ҳисобланади. Бундай жиноятлар ҳар қандай соҳада на
-
моён бўлиши мумкин: давлат бошқаруви, сиёсат, иқтисодиёт, нодавлат
ташкилотлар ва б.
Назария, амалиёт ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг комплекс
таҳлили шуни кўрсатадики, Германиянинг коррупцияга қарши курашиш
тизимининг ғояси қуйидаги ўнта принцип асосига қурилган:
1. Давлат хазинасини ҳимоя қилиш ва коррупция регистри орқали
коррупцияни назорат қилиш.
2. Ҳалол бизнес ахлоқи учун имтиёзлар яратиш.
3. Давлат хизматидан бўшатилган мансабдор шахсларни беш йил
давомида бизнес фаолият билан шуғулланишларини тақиқлаш.
4. Қонунлардаги бўшлиқларни бартараф этиш.
5. Ваколатли ташкилотлар томонидан телефон сўзлашувлар монито
-
рингининг олиб борилиши.
6. Жазони енгиллаштириш орқали коррупция билан боғлиқ асосий
гувоҳларни жалб қилиш орқали жараёнларни тартибга солиш;
7. Коррупцияга қарши марказларни яратиш орқали жиноий таъқибни
кучайтириш.
8. Фаолият очиқлиги ва шаффофлиги.
9. “Ишонч телефонлари”ни ташкил этиш.
292
10. Ноқонуний бойлик орттириш ва суиистеъмол қилиш ҳолат-
ларининг олдини олиш мақсадида назоратни кучайтириш
126
.
Ушбу тамойилларнинг ҳар бири Германияда самарали амалга оши
-
риб келинмоқда.
Бундан ташқари, Германия ҳукуматининг федерал вазирликлари ва
идоралари коррупцияга қарши чораларни амалга оширдилар. Феде
-
рал ҳукумат органларида коррупцияга қарши кураш бўйича “Федерал
ҳукумат директиваси” деб номланган ҳужжатларнинг махсус пакети
қабул қилинди. Ушбу меъёрий ҳужжатлар Федерал ички ишлар вазир
-
лиги томонидан ишлаб чиқилган ва Германияда 2004 йилдан буён амал
қилмоқда. Директивага Коррупцияга қарши фаолият кодекси, шунингдек,
идораларнинг раҳбарлари учун услубий кўрсатмалар илова қилинади.
Директиванинг асосий хусусияти шундаки, у нафақат федерал давлат
органларига, балки оммавий ва хусусий ҳуқуқ юридик шахсларига ҳам
қўлланилиши мумкин.
Директивада давлат органларида коррупцияга, айниқса, мойил
бўлган хавф-хатарларни таҳлил қилишга қаратилган фаолият соҳаларига
урғу берилади. Шу билан бирга, коррупция хавфи “кўп кўзлар” (бир не
-
чта ходимлар иштирокида ёки биргаликда текширувларни ўтказиш) ва
очиқлик принципларидан фойдаланган ҳолда аниқланади. Директива
-
нинг 4.2-моддаси коррупциялашган органларда мансабдор шахслар
-
нинг ротациясини таъминлайди ва хизматчиларнинг ваколат муддати
беш йил билан чекланади.
Ушбу Директива билан Коррупцияга қарши фаолият кодекси ва Идо
-
раларнинг раҳбарлари учун методик кўрсатмалар ҳам тасдиқланган.
Германия Жиноят кодексида коррупцияга оид ҳаракатлар қуйидагича
малакаланган ва аниқ кўрсатилган:
- ҳар қандай даражадаги депутат томонидан пора олиниши ёки
берилиши;
- рақобатчиларга таъсир ўтказиш мақсадида тижорат соҳасида пора
олиш ёки бериш;
- пассив турдаги коррупция фаолияти билан боғлиқ номоддий фойда
олиш;
- фаол турдаги коррупция фаолияти - молиявий даромад ёки пора
олиш;
- хизмат вазифаларини бажарувчи мансабдор шахсларнинг
ҳаракатсизлиги.
126
Моисеев В.В. Европейский опыт борьбы с коррупцией // Человек и труд.
2011. № 10.
293
Германияда порахўр амалдорлар қатл этиладиган Хитойдагидек
кескин чоралар қўлланилмаган бўлса-да, мамлакат сезиларли муваф-
фақиятларга эриша олган. Ушбу мақсад йўлида махсус қонун яратилиб,
Жиноят кодексига ўзгартишлар киритилган. Федерал ҳукумат корруп-
цияга қарши курашишга қаратилган директивани ҳам чиқарган.
Do'stlaringiz bilan baham: |