3-раунд тавсиялари
Тавсияларнинг
бажарилиш ҳолати
Тў
лиқ
Д
еярли
Қисман
Бажарил-
маган
Коррупцияга қарши сиёсат
+
Коррупцияга қарши тадқиқотлар
+
Коррупцияга қарши ўқитиш ва тарбиялаш,
фуқаролик жамиятининг иштироки
+
Коррупцияга қарши сиёсат ва коррупциянинг
олдини олиш бўйича ихтисослаштирилган
муассасалар
+
Коррупцияни жиноийлаштириш (жиноий
ҳуқуқбузарликлар ва уларнинг элементлари,
коррупция жиноятларининг субъектлари)
+
Коррупцияни жиноийлаштириш (тренинг)
+
Мусодара
+
Мусодара
+
Мулкни қайтариш
+
Дахлсизлик
+
Халқаро ҳамкорлик
+
Тезкор-қидирув тадбирлари
+
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг
ихтисослашуви, молиявий текширувлар,
статистик маълумотларга кириш
+
266
Давлат хизматида ҳалоллик
+
Давлат хизматида ҳалоллик
+
Маъмурий тартиб-қоидалар, коррупцияга
қарши экспертиза
+
Давлат молиявий назорати ва аудити
-
-
-
-
Давлат харидлари
+
Маълумотларнинг очиқлиги
+
Маълумотларнинг очиқлиги
+
Сиёсий коррупция
-
-
-
-
Суд ҳокимиятининг ҳалоллиги
+
Бизнес соҳасида ҳалоллик
+
Бундан ташқари, мониторинг жараёнида асосий эътибор коррупция
-
га қарши курашишга оид сиёсат, коррупциянинг олдини олиш ва корруп
-
цияга оид жиноятлар учун жиноий жавобгарликка тортишга қаратилган.
Илк маротаба ҳисоботда солиқ соҳасидаги коррупция хавфларининг
чуқур тадқиқотлари ҳам киритилган.
Мониторинг натижасига кўра, Ўзбекистон барча тавсия (жами 21 та)
бўйича прогресс мавжудлиги рейтингига эришди, шундан 3 та тав
-
сия тўлиқ бажарилган, 8 таси деярли бажарилган, 10 тасининг қисман
бажарилишига эришилган. Таъкидлаш жоизки, тавсияларнинг бирор
-
таси бўйича “бажарилмаганлик” салбий рейтинги қўйилмади, бу эса,
Ўзбекистоннинг Истанбул ҳаракатлар режасидаги энг яхши натижасидир.
Шу билан бир қаторда, мавжуд муаммо ва камчиликлардан келиб
чиқиб, қатор тавсиялар ҳам назарда тутилди. Бу эса, Ўзбекистон олди
-
га кейинги йилларда бажарилиши керак бўлган вазифалар доирасини
белгилаб беради.
Таркибида бир нечта масалаларни ўз ичига олган жами 47 та янги
тавсиялар умумий жиҳатдан қуйидаги боб ва бўлимларни ўз ичига олган:
- Коррупцияга қарши сиёсат;
- Коррупциянинг олдини олиш;
- Давлат хизматида ҳалоллик;
- Сиёсий амалдорларнинг ҳалоллиги;
- Суд ва прокуратура хизматининг (прокуратура) ҳалоллиги;
267
- Давлат секторида маъмурий тартиб-қоидалар, ҳисобдорлик ва
шаффофлик;
- Давлат харидларида ҳалоллик;
- Очиқ ва ҳалол бизнес муҳитини таъминлаш;
- Коррупцияни жиноят суфатида белгилаш ва амалиётга татбиқ этиш;
- Ўзбекистон Республикаси солиқ маъмуриятчилигида коррупция
-
нинг олдини олиш ва жиноий жавобгарликка тортиш.
Шунингдек, Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилотининг
Шарқий Европа ва Марказий Осиё давлатлари учун Коррупцияга қарши
курашиш Истанбул ҳаракатлар тармоғининг 4-босқич мониторинги да
-
вомида Ўзбекистонга коррупцион ҳолатлар билан шуғулланувчи ҳуқуқни
муҳофаза қилиш органларининг тезкор ва таркибий мустақиллигини
таъминлаш чораларини кўриш, шунингдек, марказий Коррупцияга қарши
кураш бўйича мувофиқлаштирувчи органнинг салоҳияти ва ихтисосли
-
гини кучайтириш билан боғлиқ тавсиялар ҳам назарда тутилган.
Шу билан бир қаторда, Коррупцияга қарши курашиш бўйича Ис
-
танбул ҳаракатлар режаси мониторинги 4-раунд натижалари юзасидан
Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилотининг 29-тавсияси асоси
-
да коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисида ахборот бераётган
шахсларни ҳимоя қилишнинг самарали механизмларини жорий этиш
белгиланган.
Бундан ташқари, Истанбул ҳаракатлар режаси мониторинги 4-раунд
натижаларига кўра, Коррупцияга қарши сиёсат доирасида қилиниши
керак бўлган қуйидаги вазифалар ҳам белгиланди:
- коррупцияга қарши курашиш бўйича янги давлат сиёсати ҳужжатини
ишлаб чиқиш ва қабул қилиш, унинг мамлакатдаги коррупция даража-
сига таъсирининг устувор йўналишлари ва кутилаётган натижаларини
белгилаб бериш;
- ушбу ҳужжатни вазият, мақсад ва эҳтиёжларнинг ўзгаришини
инобатга олган ҳолда мунтазам равишда кўриб чиқиш ва янгилаш;
- хатарлар ва эҳтиёжлардан келиб чиққан ҳолда миллий, идоравий
ва маҳаллий даражада ҳаракат режаларини ишлаб чиқиш ва амалга
ошириш;
- мониторинг тизимини такомиллаштириш, фуқаролик жамияти,
бизнес ҳамжамиятлари, илмий доира вакиллари, халқаро ҳамкорлар ва
донорларни жалб қилишни давом эттириш;
- коррупцияга қарши тадқиқотларни кенгайтириш ва давом эттириш;
- коррупцияга қарши кураш сиёсатини ишлаб чиқишда, унинг монито
-
268
ринги ва коррупцияга қарши кураш чораларининг таъсирини баҳолашда
коррупцияга қарши тадқиқот натижаларидан фойдаланиш;
- аҳолини хабардор қилиш ва коррупцияга қарши таълим кампани
-
яларини ташкил қилиш, бузилган ҳуқуқларни ҳимоя қилиш, мамлакатда
амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида инновацион ечимлар
-
га алоҳида эътибор қаратишга асосланган чора-тадбирларни ишлаб
чиқишда комплекс ва стратегик ёндашувларни таъминлаш;
- фуқаролик жамиятини коррупцияга қарши курашиш чора-тад
-
бирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш жараёнига жалб қилишни
яхшилаш, шаффоф ва холис мезонлар асосида сифатли қайта алоқани
таъминлаш ҳамда уларни давлат органлари фаолиятига жалб этиш меха
-
низмларини аниқ белгилаш. Шунингдек, турли нодавлат сектор вакилла
-
рининг тенг ҳуқуқлилигини, уларнинг ресурслари ва малакасини, нодав
-
лат секторининг вакиллигини, даврий алмашинувини, қарорлар қабул
қилишда мазмунли таъсир кўрсатишини таъминлаш;
- коррупцияга қарши сиёсатни мувофиқлаштириш ва мониторинг
қилиш учун масъул бўлган органларнинг самарали ва мустақил фаолия
-
ти учун зарур бўлган инсон капитали ва молиявий ресурслар билан таъ
-
минлаш.
Юқорида қайд этилган тавсиялар ва бугунги кунда Ўзбекистон
Республикасида амалга оширилаётган ҳуқуқий ислоҳотлар келажакда
Ўзбекистон олдига коррупцияга қарши курашиш соҳасида амалга оши
-
рилиши зарур бўлган вазифаларни белгилаб беради.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 июндаги
“Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини
такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-
6013-сон Фармонида Коррупцияга қарши курашиш агентлиги зиммасига
Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилотининг Шарқий Европа ва
Марказий Осиё мамлакатлари учун коррупцияга қарши курашиш бўйича
тармоғининг Истанбул ҳаракатлар дастури доирасидаги ишлар ҳамда
ишлаб чиқилган тавсияларнинг амалга оширилишини таъминлаш вази
-
фаси юклатилган.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021
йил 6 июлдаги “Коррупцияга қарши муросасиз муносабатда бўлиш
муҳитини яратиш, давлат ва жамият бошқарувида коррупциявий омил
-
ларни кескин камайтириш ва бунда жамоатчилик иштирокини кенгай
-
тириш чора-тадбирлари тўғриси”даги ПФ-6257-сон Фармони билан
тасдиқланган Коррупцияга қарши курашиш бўйича 2021–2022 йилларга
269
мўлжалланган давлат дастурида ҳам Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт
ташкилотининг Шарқий Европа ва Марказий Осиё давлатлари учун
коррупцияга қарши курашиш тармоғининг Истанбул ҳаракатлар режа
-
си доирасидаги чора-тадбирларни амалга ошириш, бу борада тўртинчи
раунд натижалари бўйича Ўзбекистонга берилган тавсияларни таҳлил
қилиб, уларни амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб
чиқиш вазифалари белгиланган.
Айнан мазкур вазифалар ва Истанбул ҳаракатлар режаси тавсия
-
ларининг мамлакатимизда юқори савияда бажарилиши коррупциянинг
келиб чиқиш сабабларининг олдини олиш ва бу борада ижобий натижа
-
ларни таъминлашга хизмат қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |