15.2. Коррупцион хулқ-атворга мойилликнинг психологик
омиллари
Шахснинг ўсиши қиёсий жиҳатдан кенг доирани қамраб олади ва
бешта асосий тузилмавий элементдан иборат:
Мазмун ва қадриятлар даражаси.
Психологияда гуманистик
йўналиш тарафдори Р.Мэй: “Инсоннинг хулқ-атворини тушуниш учун
унинг мақсадини билиш керак”, – дейди. Шубҳасиз, коррупцияга мойил
шахснинг хулқ-атворини тушуниш учун бу шахснинг ҳаракатларини
114
Лысков Б.Д.,
Курбатова Т.Н. Понятие о личности преступника / Юридиче
-
ская психология. //Сост. и общ. ред. Т. Н. Курбатовой. – СПб.: Питер, 2001. – С. 74-9
Мазмун ва қадриятлар даражаси (ҳаётий мақсадлар, интилишлар, мазмун
ва қадриятли ориентациялар)
Когнитив
-
маънавий даража (маънавий жиҳатдан ўз
-
ўзини англаш,
маънавий ахлоқ установкалари, масъулият ва бурч тузилмаси)
Эмоционал даража (ҳаётдан қониқиш, касбидан қониқиш, шахсий
мақомидан, ўз
-
ўзига муносабатидан қониқиш)
Регулятив
даража
(
назорат локуси
,
қарор қабул қилиш механизмлари
)
Ахлоқий даража
(
реакция қилишнинг етакчи типи
).
274
тушуниш даркор. Бунда, энг муҳими, онтологик аспект, яъни “субъектнинг
ҳаётий олами ва ҳаётий муносабатлари контекстидаги мазмунни кўриб
чиқиш”, деб тан олинади. “Ҳаётий олам нуқтаи назаридан онг чегарасидан
ташқарига чиққанча мазмунни тушуниш, билиш ва туйғу, интеллект ва
аффектнинг бинар оппозициясини бартараф этиш имконини беради”
115
.
Коррупциоген шахс ҳаётининг мазмуни унинг ҳаётий мақсадлари ва
турмушининг умумий мазмунга оид йўналганлиги призмаси орқали
тушунилади.
Бир вақтнинг ўзида шахснинг мазмунга оид тузилмаси турли ривож
-
ланиш векторларига эга: ўтмиш энди ҳозирни белгиламайди, келажак эса,
қоидадагидай, ҳозирдаёқ иштирок этмоқда. Шунинг учун фақат ҳаётнинг
олий мазмуни, бош ғоя, туйғу ёки интилиш шахснинг мазмунга оид
аниқлигининг қарама-қарши бирлигини барқарорлаштиради. “Агар у йўқ
бўлса, – деб ёзади Д.А.Леонтьев, – унда ўз-ўзини ёлғон тасдиқлашнинг
турли уринишлари юзага келади (бойлик, ном чиқариш, ҳукмронлик,
ҳар хил турдаги санъат ва ҳ.к.). Шу мазмунда коррупциоген шахс хулқ-
атворининг мазмун ҳосил қилувчи етакчи таркибий қисми ҳаёт мазмуни
-
нинг аҳамиятли дескриптори сифатида бойлик орттириш ҳисобланади.
Бошқача айтганда, зиддият виждон фойдасига ҳал бўлмайди ва шу би
-
лан коррупцияга мойил шахс ҳаёт мазмунини моддий бойликларга эга
бўлишда кўради.
Қадриятли ориентациялар – бу шахснинг хулқ-атворини бошқарув-
чиси сифатида юзага чиқувчи ижтимоий қадриятларга бўлган муноса
-
бати, улар шахс йўналганлигининг мазмуний томонини ҳосил қилади ва
унинг борлиққа муносабатининг ички асосини ифодалайди. Шубҳасиз,
коррупияга мойил шахс учун шахснинг маънавий қадриятлари эмас,
балки моддий қадриятлар устунлик қилади, бу эса ижтимоий ва шахсий
аҳамиятли манфаатлар ўртасидаги низо вазиятида унинг танлови
-
ни шахсий манфаатлар фойдасига ҳал бўлишини башорат қилади. Шу
билан коррупцияга юқори мойиллиги бўлган одам учун бахт ва фаро
-
вонлик ўлчови ҳашамат, етакчи қадрият эса, “бўлиш” эмас, балки “эга
бўлиш”дир.
2.
Когнитив-маънавий даража.
Бу даражага маънавий хулқ-атворнинг:
индивидуал, ахлоқий, ижтимоий ва ҳуқуқий установкалари* тааллуқли.
115
Леонтьев, Д. А.
Психология смысла: природа, строение и динамика смыс
-
ловой реальности. 3-е изд., доп. – М.: Смысл, 2007. – С. 59.
* Тайёрлик, муайян ҳаракатларга мойиллик ёки муайян стимулларга реак-
цияни ифода этади.
275
Агар тузилмада маънавий хулқ-атвор детерминанти индивидуал уста
-
новкалардан устунлик қилса, унда коррупцияга қарши барқарорлик
кўрсаткичлари юқори, чунки бу установкалар интериоризацияланган**,
шахсга хос бўлган маънавий ўз-ўзини англаш хулқ-атворнинг индиви
-
дуал меъёри бўлади. Агар ахлоқий детерминантлар устунлик қилса,
унда кўрсаткичлар паст бўлади, агар ижтимоий кўрсаткичлар ҳали паст,
ҳуқуқий детерминант устунлик қилган ҳолатда коррупцияга қарши
барқарорлик кўрсаткичлари бирмунча паст бўлади, чунки бунда маъ
-
навий хулқ-атворнинг асосий регулятори инсонга нисбатан ретрибутив
адолат тамойили (рағбатлантириш ва жазолаш) бўлади.
3.
Do'stlaringiz bilan baham: |