Курашиш дарслик “Akademiya” Тошкент – 2022


Истанбул ҳаракатлар режаси бўйича қўлланиладиган мониторинг



Download 9,83 Mb.
Pdf ko'rish
bet131/169
Sana24.03.2023
Hajmi9,83 Mb.
#921411
1   ...   127   128   129   130   131   132   133   134   ...   169
Bog'liq
korruptsiyaga-arshi-kurashish-darslik-2022

Истанбул ҳаракатлар режаси бўйича қўлланиладиган мониторинг 
йўналишлари:
 
Умумий маълумот;
Шарқий Европа ва Марказий Осиёда коррупция;
Коррупцияга қарши сиёсат ва институтлар;
Коррупцияни жиноийлаштириш;
Коррупциянинг олдини олиш чора
-
тадбирлари;
Шарқий Европа ва Марказий Осиёда Коррупцияга қарши курашиш бўйича 
Истанбул ҳаракатлар режаси тармоғининг аҳамияти.
Ҳаракатлар режасининг асосий мақсади – минтақада коррупцияга 
қарши курашиш соҳасида тажриба алмашиш, ўзаро ўрганиш ва илғор 
тажрибаларни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш эканлиги кўрсатиб 
ўтилган. Шундан келиб чиққан ҳолда турли конференция ва семинарлар 
ташкил этиш фаолиятнинг асосий йўналишларидан бири ҳисобланади. 
Хулоса қилиб айтганда, коррупциянинг олдини олиш воситаларининг 
аксарияти мустақил бир давлат томонидан ҳал қилинмайди. Аксинча, 
улар давлат бошқаруви ва меъёрий-ҳуқуқий ислоҳотларнинг ажралмас 
қисми бўлиб, давлат институтларининг шаффофлиги ва ҳисобдорлигини 
оширишга қаратилган ва бу жараёнлар ўзаро тавсия, тажриба, монито
-
ринг ва назорат орқали ҳамкорикда таъминланади.
14.2. Истанбул ҳаракатлар режаси мониторинги
йўналишлари ва натижалари
Истанбул ҳаракатлар режаси минтақа мамлакатларида корруп-
циянинг олдини ллиш ва бу борада ҳамкорликни амалга ошириш
-
га қаратилган. Айнан унинг турли йиллик ва бир неча йилларга 
мўлжалланган дастурлари асосида ҳаракатлар амалга оширилади. Ис
-
танбул ҳаракатлар режасининг асосий функцияларидан бири монито
-
ринг ҳисобланиб, илгари сурилган фикр ва ўрганишлар, тавсияларни 
мамлакатлар томонидан қандай амалга оширилганлиги кузатилади, 
мониторинги олиб борилади. 


259
Истанбул ҳаракатлар режаси доирасида олиб бориладиган барча 
ислоҳотлар юқорида санаб ўтилган мониторинг фаолияти йўналишларига 
мувофиқ ҳолда олиб борилади. Бугунги кунга қадар амалга оширилган 
фаолият йўналишлари ҳар хил босқичларни ўз ичига олиб, улар турли 
даврларга бўлинади.
Қайд этиш керакки, мониторингнинг биринчи босқичи 2004–2007 
йиллар оралиғида ўтказилди. Ушбу даврда амалга оширилган ислоҳотлар 
Шарқий Европа ва Марказий Осиёда коррупцияга қарши ислоҳотлар 
– тараққиёт ва муаммолар масалаларига қаратилган. Айнан бу даврда 
амалга оширилган чора-тадбирлар Истанбул ҳаракатлар режаси дои-
расидаги фундаментал тадқиқотларга, коррупция соҳасидаги амалдаги 
ҳолат ва мавжуд муаммоларни аниқлашга қаратилганлиги билан харак
-
терланади.
Мониторингнинг биринчи босқичида Котибият томонидан ҳар бир 
мамлакат учун тайёрланган тавсияларнинг мамлакатлар кесимида ба
-
жарилиши индивидуал сўровномаларга асосан ўрганилган. Тармоқ экс
-
перт гуруҳлари жавобларни таҳлил қилиб, қўшимча маълумот тўплаш 
учун мамлакатларга ташриф буюради. Сўровномага берилган жаво
-
блар ва ташриф давомида тўпланган маълумотлар асосида экспертлар 
томонидан мониторинг ҳисоботлари лойиҳалари, жумладан, тавсия
-
ларнинг бажарилиш даражаси (тўлиқ бажарилган, деярли ёки қисман 
бажарилган ва бажарилмаган) ўрганилган. Қайд этиш керакки, мони
-
торинг ҳисоботлари лойиҳалари ялпи мажлисларда муҳокама қилиш 
ва тасдиқлаш учун тақдим этилади. Мониторингнинг биринчи босқичи 
бўйича якуний ҳисобот 2008 йилда нашр этилган. 
Иккинчи давра мониторинги 2008-2012 йиллар оралиғида бўлиб 
ўтди. Мазкур босқич Шарқий Европа ва Марказий Осиёда коррупцияга 
қарши курашиш соҳасида олиб борилган ислоҳотлар таҳлили ва якун
-
лари бўйича тавсиялар ишлаб чиқишга қаратилган. Мониторингнинг 
иккинчи босқичида дастлабки кўриб чиқишдан сўнг берилган тавсиялар 
мамлакат томонидан қай даражада амалга оширилганлиги яна бир бор 
кўриб чиқилган.
Мазкур босқичда ҳаракатлар режаси учта янги элементни ўз ичига 
олганлиги билан характерланади: 
БМТнинг Коррупцияга қарши конвенциясида белгиланган меъёрлар
-
га асосланган стандартларга қай даража мувофиқлик мониторинги; 
ҳужжатларни кўриб чиқиш ва тегишли тадқиқот объекти бўлган 
мамлакат идоралари сайтига ташрифлар асосида мониторинг; 


260
мониторинг якунида Котибият қабул қилинган тавсияларни амалга 
оширишда мамлакатларга ёрдам бериш мақсадида бевосита ташриф
-
лар уюштириш. Юқоридаги мезонлар ва тадбирлар асосида ўтказилган 
иккинчи босқич якуний ҳисоботи 2013 йилда эълон қилинган.
Мониторингнинг учинчи босқичи 2013-2015 йиллар оралиғида 
бўлиб, 2013-2015 йиллардаги ислоҳотларни ва олдинги босқичларда 
берилган тавсиялар натижаларини сарҳисоб қилишга қаратилган. Мони
-
торингнинг учинчи раундини ўтказишдан кўзланган мақсад иштирокчи 
давлатлар томонидан коррупцияга қарши кураш бўйича халқаро нор
-
малар ва илғор тажрибаларга риоя этилишини рағбатлантиришдан ибо
-
рат бўлиб, иккинчи босқичда қабул қилинган коррупцияга қарши чора-
тадбирлар ва тавсияларни амалий жиҳатдан амалга оширишга алоҳида 
эътибор қаратилган. Мамлакат учун махсус сўровномалар, сайтларга 
ташрифлар, ишлаш рейтинги ҳисоботларини тасдиқлаш ва бошқа чора-
тадбирлар назарда тутилган мазкур давр якуний ҳисоботи 2016 йилда 
тасдиқланган.
Мониторингнинг тўртинчи босқичи 2016-2019 йилларни ўз ичига 
олиб, Шарқий Европа ва Марказий Осиёда 2016-2019 йиллардаги кор
-
рупцияга қарши ислоҳотлар ва муаммолар ҳамда уларнинг натижалар 
таҳлилини ўз ичига олади.

Download 9,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   127   128   129   130   131   132   133   134   ...   169




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish