Кун тадбиркори
Стефан Перссон – солиқлардан қўрқмайдиган миллардер
Швецияда солиқ масаласи жудаям қатъий тартибларга асосланади. Бу мамлакатнинг фуқаросининг маоши ўртачадан юқори бўлса, унинг солиқ тўлови даромадининг 45% дан 60% гача кўтарилади. Шу сабабли кўпгина бой тадбиркорлар Швециядан кўчиб кетишнимаъқул билишган. Аммо Стефан Перссон бу ишни қилмади, у миллионлаб даромадини давлатининг ривожланиши учун беришга тайёр тадбиркорлардан бири саналади.
Стефан Перссон H&M кийим кечак дўконлар тармоғининг эгаси ҳисобланади. У эгалик қиладиган бренднинг муваффақияти сабаби – бу индивидуаллик ва кенг ишлаб чиқаришни йўлга қўйганидадир.
Тадбиркорнинг отаси Эрлинг Перссон Hennes компаниясига асос солган. Компания номи таржима қилганида “Аёллар учун” деган маъно келиб чиқади. Унинг мақсади аёллар учун кичик ва арзон дўкон очиш эди. 1947 йилда бу ишга қўл урди ва тез орада бу ишни қилиб адашмаганини тушунди. Аёллар бу дўконни арзон нархлари ва чиройли либослари учун ёқтириб қолишди, дўкондаги маҳсулотлар жудаям тез сотиларди. Эрлинг бу дўконларни бутун мамлакат бўйлаб очди. Орадан оз вақт ўтиб, тадбиркор Мауриц Видфорс билан ҳамкорликни йўлга қўйди. Бу иш нафақат компаниянинг номини Hennes & Mauritz (H&M) ўзгартирди, балки аёлларнинг либосига қўшиб, эркакларнинг кийимини ишдаб чиқара бошлади.
Стефан Перссон дўконлар тармоғини отасидан сўнг бошқаришни бошлаганида, биринчи қилган иши бу – H&M ни дунё бозорига чиқишни истади. Тез орада дўкон филиали Англияда очилди. Лондондаги дўконга харидорларн жалб қилиш учун Стефаннинг ўзи ABBA гуруҳининг пластинкаларини тарқатиб турганди. Пластинка тез орада тугаб қолган бўлсада, дўкондан харидорларни кети узилмади. Бундан кейин Европа бўйлаб дўконлар тармоғи очила бошлади. 2000 йилдан бошлаб H&M бошқа минтақаларда ҳам тарқалди. 2021 йилдаги статистик маълумотларга кўра, дўконлар сони 4801 тани ташкил этади.
Нарх борасида H&M га етадиган бренд йўқ, улар оммавий, чиройли ва нисбатан арзон либосларни тақдим этади. Мижозларни эса “юлдузлар” билан жалб қилади. Кайли Миноуг, Анна Николь Смит, Девид Бекхем, Клаудиа Шифер, Мадонна каби машҳурларни модел ва коллекция асосчиси сифатида бирга ишлаган. Стефан Перссон бундан ташқари Стеллы Маккартни, Карл Лагерфельд, Dolce & Gabbana, Versace, Роберто Кавалли каби машҳур дизайнерлар билан ишлаган. Бунинг сири эса Стефан келишиш санъатининг етук мутахассиси саналади.
Энг қизиғи шундаки, Стефан умуман мода қиролига ўхшамайди, у кўпроқ ўзининг ҳар бир тийинини ҳисоблаб турадиган ҳисобчига ўхшайди.
Компаниянинг барча ходимлари ўз соҳасининг профессионаллари. Тадбиркорнинг муваффақияти тежамкорлик ва тинимсиз меҳнат қилишидадир. Стефаннинг ўзи камтарона яшайди, у самолётнинг бизнес-классида учмайди. Ишлаб чиқаришда ҳеч қандай муаммо бўлмаслигини таъминлаш учун ҳатто офис телефонлари ҳам бекор қилинди.
Ушбу тежамкорлик тизими туфайли Перссон барча солиқларни тўлайди. Яна одамлар қашшоқликка қарши курашиб, ўзлари учун тоза сув олишларига имкон бўлиши учун Африка ва Осиёга пул юборади.
У бошқаларнинг фикрига мутлақо бефарқ. У бирор машҳур футбол клубини эмас, Стокголмнинг Djurgården клубини сотиб олган.
Энг бой швед жуда эҳтиёткор, у тадбирлар ва зиёфатларни ёқтирмайди. У ҳақида оммавий ахборот воситалари деярли ёзишмайди. Чунки у турли виллалар, машиналар ва самолётлар сотиб олмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |