ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ
“КУЛОЛЧИЛИК” ТЎГАРАГИ
ЎҚУВ ДАСТУРИ
ТОШКЕНТ-2016
Муаллиф:
|
|
Ж.Тиллаев - “Баркамол авлод” республика болалар бадиий ижодиёт маркази тўгарак раҳбари
|
Тақризчилар:
|
|
Н.Шомансурова - “Баркамол авлод” республика болалар бадиий ижодиёт маркази директор ўринбосари
|
|
|
Ш.Ғиёсов - “Баркамол авлод” республика болалар техник ижодиёт маркази директор ўринбосари
|
|
|
С.Бойметов-Республика рассомчилик коллежи ўқитувчиси
|
Ушбу ўқув дастури Республика Таълим маркази ҳузуридаги Маънавий-маърифий йўналишдаги Илмий методик кенгашининг 2016 йил 15 июлдаги
6-сонли навбатдан ташқари йиғилиш қарори билан фойдаланишга тавсия этилган.
“КУЛОЛЧИЛИК” ТЎГАРАГИ ЎҚУВ ДАСТУРИ
КИРИШ
Кулолчилик ўзбек халқининг миллий ҳунармандчилик касбларидан бири бўлиб, бу касбнинг тарихи бир неча асрларга бориб тақалади. Ушбу касбнинг тарихий манбаларини тиклаш, уни ривожлантириш бизнинг асосий вазифамиздан биридир.
Кулолчилик қора лойдан мўъжизакор гўзаллик яратган шарқнинг энг қадимий ҳамда навқирон санъатидир. Бу қора лой саховат, ҳалоллик, эзгулик тимсолидир.
Тупроқ инсонларнинг барча эҳтиёжини ўз зиммасига олган фаровонлик, тўкинлик, ризқ-рўз, гўзалликнинг энг олий кўриниши манбаидир. Кулолчилик билан дунёдаги барча халқлар шуғулланади. Ўзбек кулолчилиги узоқ тарихга, ажойиб анъаналар, шакл, мазмун, ижодий жараён ва ўзига хос услубга эга. Сопол буюмлар содда бўлсада унинг кўриниши, қисмларнинг аниқлиги, мутаносиблиги, сақланиши, нақшларнинг бадиий жойланиши, шакл ва мазмуннинг бирлиги, уйғунлиги ўзбек кулолларини жаҳонга танитиб келмоқда.
“Кулолчилик” тўгараги ўқувчиларга кулолчилик санъати тарихи, унинг мактаблари, унда ишлатиладиган тупроқ турлари, кулолчилик дастгоҳини ишлатиш, лойларни тайёрлаш, турли хил шаклдаги ва ҳажмдаги кулолчилик буюмларини тайёрлашни ўргатишдан иборат.
“Кулолчилик” тўгарагига 8 ёшдан 16 ёшгача бўлган болалар жалб қилинади.
“Кулолчилик” тўгарагининг ўқув режаси икки ўқув йилига мўлжалланган.
Мазкур ўқув дастури Халқ таълими вазирлигининг 2015 йил
31 мартдаги 7-мҳ-сонли буйруғи билан тасдиқланган мактабдан ташқари таълимга қўйиладиган давлат талаблари асосида ишлаб чиқилган.
Ушбу ўқув дастурида берилган мавзулар ва мавзуга оид соатлар миқдори (216 соатдан чиқмаган ҳолда) ҳудуднинг ва тўгаракларга жалб қилинган болаларнинг ёш хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда тўгарак раҳбари томонидан 25 фоизгача ўзгартирилиши мумкин.
“Кулолчилик” тўгарагининг биринчи ўқув йилига мўлжалланган
Do'stlaringiz bilan baham: |