Кудрат мусаев таржима назарияси



Download 11,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet1/117
Sana01.07.2022
Hajmi11,86 Mb.
#727065
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   117
Bog'liq
Qudrat Musayev. Tarjima nazariyasi asoslari

727065

КУДРАТ МУСАЕВ
ТАРЖИМА НАЗАРИЯСИ 
АСОСЛАРИ
«ФАН»
www.ziyouz.com kutubxonasi


М усаев Кудрат.
Т арж и м а н азари яси асослари: Д арсли к.Т .:
У збеки стан Респ убли каси Ф А 
«Ф ан» н аш р и ёти , 2005.-352 б.
Филология ва журналистика ихтисослари буйича та\сил кура- 
ётган талабаларни таржима назарияси ва амалиётининг мухим муам- 
молари билан таништиришни уз олдига максад килиб куйган ушбу 
китоб кенг кдмровли дастуриламал булиб, у таржима назарияси ва 
танкдцчилигида хал и деярли кул урилмаган, шу билан бирга хаётий 
зарур, таржимонлик фаолияти тахлилининг мундарижасини ташкил 
этад и ган м асалал арн и уз и ч и га олад и. У н аф ак ат т ар ж и м а си р ва 
усуллари б и л ан кизицувчи толибул и лм лар х;амда була;;^ак т ар ж и ­
м о н л ар , б ал к и ти л ва ад аб и ёт у ц и тувч и лар и , и л м и й ход и м лар, 
ас п и р а н т ва д о к то р ан тл ар , ад аб и ётш у н о с ва ж у рн ал и стл ар, т а р - 
ж им аш ун ос олим лар, крлаверса, кен г китобхонлар о м м м аси га \а м
мулжалланган.
М асъул мухаррирлар:
П роф ессор Ж . Ж . Ж алолов ва д о ц ен т Ф . Р. Ю зликаев. 
Такризчилар:
П едагогика ф ан лари д октори , п роф ессор Т. К,. С атторов, 
Ф и лологи я ф ан лари н ом зоди, д оц ен т Н. М . Кдмбаров.
У збеки стан Респ убли каси Халк, таъ ли м и вазирлиги Респ убли ка
таъ л и м м а р к ази ко ш и д аги «Х ори ж и й ти ллар» - и н гл и з, н ем и с,
ф р ан ц у з ва и сп ан ти л л ар и б у й и ч а и л м и й м ето д и к к е н г а ш и н и н г
2004 й и л 30 н ояб рдаги к а р о р и б и л ан д а р с л и к си ф ати д а н аш р га 
тавси я этилган .
I S B N 5-648-03160-2
www.ziyouz.com kutubxonasi


Кириш
У зга ти лда битилган бадиий ёдгорликнинг давр талаби да- 
раж асида тасаввур берадиган тарж им а матнини яратиш санъат- 
корнинг бу еохадаги амалий ва назарий билим лар билан пухта 
куролланиш и заруратини тугдиради. Ч унки бадиий м ахорат сир- 
ларини хар том онлам а мукаммал эгаллаб олган калам каш гина 
мазкур иж од махсули булмиш фикрни аслийм онанд тар зд а ифода 
этиш санъатини узида пухта сингдириб олган истеъдод сохиби 
сифатида тулаконли бадиий тарж им алар яратиш дек ута масъу- 
лиятли иш н ин г уддасидаи чикиш и мумкин.
Хар кандай баркамол тарж им а илм ий ум ум лаш ти риш га эх ­
тиёж сезгани холда, санъаткорнинг аслиятга алокадор барча ман- 
баларни тула-тукис илмий идрок этиш ини хам да уларга асослан- 
ган жами омилларни уз ти лида онгли равиш да б екам и-куст акс 
эттириш ини назарда тутади. Бу хол тарж им он зим м асига бадиий 
ёдгорликнинг асосий мазмун чизигини тасвир этадиган лисоний 
хусусиятидан таш кари, асар сохиби булмиш халк иж тимоий-ик- 
тисодий ва тарихий-м аданий хаёти, рухий кечинм алари билан 
боглик гайрилисоний ж ихатларни хам кайта яратиш м асъулияти- 
ни ю клайди. Зеро, аслият мансуб булган халк турм уш тарзини, 
урф -одатларини, адабиёти ва маданияти тарихини, диний ва м ил­
лий караш ларини, мамлакати сиёсий, иктисодий ва иж тимоий ту- 
зумини пухта узлаш тириб олмасдан туриб, асарда тасвирланган 
вокеа-ходисалар тугрисида батафсил тасаввур хосил килиш ва, 
натижада, ш акл ва м азмуннинг уйгунлигидан иборат тулаконли 
тарж им а яратиш амри махол. Негаки, хар кандай аслийм онанд 
тарж им а зам инини ш акл ва мазм уннинг диалектик бирлиги таш ­
кил этадики, мазм уннинг етакчи ахамиятини пеш килган холда, 
унга ортикча имтиёз бериб, шаклга эътиборни сусайтириш асар 
бадиий ва миллий хусусиятининг, тарихий узига хослигининг 
сийкаланиш ига олиб келади.
3
www.ziyouz.com kutubxonasi


Тарж им ада ш акл ва мазмун муносабатини беж ирим талкин 
этиш зарурати санъаткор олдига асарнинг бадиий нафосати ва 
миллий хусусиятини ю зага келтирувчи барча лисоний-услубий 
воситалар вазиф аларини ижодий акс эттира оладиган мукобил 
t v
1
ва нутк бирликлари танлаш вазифасини куяди. Чунончи, 
муаллиф том онидан фойдаланилган кар бир баён ва таф силот, 
\а р кандай суз ва ибора асосий гоянинг вуж удга келиш ида мухим 
ахам и ят касб этадики, асарнинг таркибий кисмини таш кил этади­
ган бундай бадиий-тасвирий воситаларнинг тула-тукис идрок 
этилиш и ва тарж им ада ижодий кайта яратилиш игина мулокот 
м аксадига эриш иш имкониятини яратади.
А сарнинг гояси унинг услубий ж ихати билан чамбарчас 
боглик булиб, тарж им ада муаллифнинг узига хос ижодий услуби- 
ни. аслиятнинг бадиий-эстетик хусусиятини ва у яратилган давр 
буёгини, кахрамонлар нуткидаги таф овутли ж ихатларни ижодий 
кайта яратиш учун тарж им он нафакат зарурий истеъдод ва бой 
таж риб а сохиби булиш и, балки бадиий тарж им а ам алиёти далил- 
лари асосида вуж удга келган назарий билим лар билан пухта ку- 
ролланган ф илолог олим сифатида ф аолият курсата билиш и хам 
лозим. А слият ва тарж им а тиллари бадиий-услубий воситаларини 
чукур м атний ва лисоний тахдил килиш асосида киёсий урганиш - 
гина санъаткорни тарж им а амалиётида учраб турадиган катор ил- 
латлардан саклаб колгани холда, унга аслият лисоний-услубий 
ходисалари вазифаларини ижодий тиклаш имкониятини беради. 
Зеро, мохир ва билимдон санъаткорлар томонидан ам алга ош и- 
рилган мукаммал тарж им алар асосида ю зага келган холисон а на­
зарий ум ум лаш м алар, илмий хулосалар шу соха ам алиёти ривож и 
ва истикболини таъм инлайдиган етакчи омиллардандир.
Бадиий иж од турлари орасида тарж им а купрок илмий асос- 
талабдир. Куп йиллик хилма-хил бахсу мунозараларни енгиб 
утиб, узининг м авж удлигини хакли равиш да исбот килган тарж и ­
ма назарияси хозирги кунда уз тасарруф идаги барча м уаммолар- 
ни илмий тад ки к киладиган ягона расм ийлаш ган ф илологик соха 
хисобланади. У уз тадкикотларини тилш унослик, адабиётш унос- 
лик, услубш унослик, тарих, мантик, рухш унослик каби купгина 
фанлар конуниятларига, далил ва ю тукларига таяниб олиб бора- 
ди. У зга фанлар ю тук ва конуниятларидан унумли ф ойдаланиш и 
тарж им а назариясининг мавж удлигини шубха ости га олмайди, 
балки ун и н г купгина сохалар билан чамбарчас боглик холда уз 
кузатиш ларини олиб борадиган мустакил фан эканлигини тасдик- 
лайди. Х олбуки, барча фанлар уз тадкикотларини аксарият узла-
4
www.ziyouz.com kutubxonasi


рига табиатан якин сохалар билан богликликда олиб борадилар- 
ки, бир фан далиллари хамма вакт бош ка фан хулосаларининг 
тула ва иш ончли булиш ида кумаклаш ади.
Бизнинг мамлакатим изда тарж им а тахлилига багиш ланган 
тадкикотларнинг купчилиги дастлаб адабий-тарихий, айримлари 
лингвистик йуналиш ларда олиб борилди. Биринчи йуналиш та- 
рафдорлари асосий эътиборни угирилаётган асарнинг бадии й -эс­
тетик кийматмгагина каратиб, бадиий ёдгорликнинг бирлам чи 
асоси булм иш лисоний жихатини назардан сокит килган булса- 
лар. иккинчи йуналиш тарафдорлари киёсланаётган икки тил во­
ситаларининг купрок лугавий м увофикликларидан келиб чикиб, 
асарнинг бадиий-эстетик ж ихатига кам эътибор бердилар. М аз­
кур йуналиш ларни хам да аслият мансуб булган халк моддий, 
маънавий, сиёсий ва иктисодий хаёти билан боглик ранго-ранг 
гайрилисоний омилларни узида акс эттирадиган лисоний-услу- 
бий воситалар вазифаларининг тарж им ада кайта ижодий яратили- 
шн масаласи эса тарж им аш уносликнинг махсус тадкикот мавзуи 
сиф атида мамлакатимиз илм ий-адабий ж ам оатчилиги эъти бори ­
ни кейинги йиллардагина узига торта бошлади.
Ш ундай килиб, инсонияг фаолиятининг кадимги турлари- 
дан булм иш тарж им а ам алиётини лисоний-услубий нуктаи наза­
рдан тахдил этиш нисбатан ёш тадкикот усули сиф атида бизнинг 
В атаним изда энди ш аклланиб келаётган филологик соха булиб, 
унинг там ойиллари олимлар томонидан ишлаб чикилаётганига 
куп ф урсат булгани йук. Аммо тарж им ачилик фаолияти кейинги 
ярим аср м обайнида миели курилмаган суръатлар билан ривож ла- 
ниб борм окдаки, бундай ам алиёт тадкикотчилар эътиборини кенг 
куламда узига тортгани холда, энг самарадор усуллар воситасида 
назарий умум лаш тирилиш и учун зарурат вуж удга келмокда. Бу 
хол лисоний услубиятнинг бизда кейинги ун йилликлар м обай­
нида уз хукукий макомига интила бориб, эндигина муетакил ф и­
лологик соха сиф атида илмий ж амоатчилик назарига туш аётган- 
лиги, ш унинг учун хам унинг хал и узига якин, турдош сохалар 
билан муносабатга кириш иб, уз далил ва ю тукларидан уларни 
етарли дараж ада бахрам анд килиб улгурм аганлиги билан боглик- 
дир. Ш ундай килиб, бадиий асар вокеликни тил воситалари орка­
ли маж озий-хиесий ва бадиий-эстетик тарзда тасви рлаш ни н г ёр­
кин намунаси хисобланадики, бу ж ихатлар лисоний услубият­
нинг таркибини таш кил этадиган туш унчалар булиб, аслият гоя- 
вий-бадиий мазмунининг тарж им ада тула-тукис кайта яратилиш и 
унинг таркибидаги барча лисоний-услубий воситалар вазифала-
www.ziyouz.com kutubxonasi


рининг беж ирим ижодий талкин этилиш ига вобастадир. Зеро, ил­
мий тахлил асосида кулга киритилган хулосалар тарж им а ам алиё­
ти ни н г сам арали йуллар воситасида ривож лантирилиш ига, унинг 
равнаки учун зарур там ойил ва йул-йуриклар иш лаб чикарштиши- 
га кум аклаш ади.
Тарж им авий тадки котн и нг асосини, биринчи навбатда, суз 
таш кил килади, аммо суз уз матний м ухитидан (асарнинг микро- 
ва м акроконтекстидан) аж ратилган тарзда эмас, балки ун га асос- 
ланган холда бош ка сузлар билан м атний бириккан, турли-тум ан 
м уносабатларга кириш ган холатида тадки к килинадики, ун и н г бу 
хусусияти ёзувчин и нг бадиий-эстетик максадини руёбга чикари- 
ши воситаларидан бири хисобланади, зеро, «алохида аж ратилган, 
матний холат билан богланм аган суз м улокотни таш кил этмайди, 
у ком м уникатив бирли кн и нг алохида унсуригина, х о л о с» 1.
С уз аксарият холларда адабиётш унослик ва лисон ий -услу- 
бий тадки котлар таркиби да хам, тарж им авий тад ки кот таркиби да 
хам нарса ва ходисаларнинг билвосита, кучм а-атам авий воситаси 
сиф атида гавдаланади. У з-узидан м аълум ки, хар кандай бадиий 
матн тарки б и да иш тирок этувчи тугри маънодаги бевоси та атама 
бадиий тарж им анинг асосий вазифаларини амалга ош ириш да бил­
восита, кучм а атам а дараж асида хал килувчи ахам ият касб эта ол­
майди. бинобарин, тарж им анинг асосий м уш кулотлари бевосита 
атама билан деярли боглик эмас. Ё зувчининг бадиий-тасвирий 
максади асосан образли-м етаф орик хусусиятли суз ва ф разеоло­
гик бирликлар. уларнинг ранг-баранг кучма-маж озий маънолари 
асосида руёбга чикадики, буларнинг барчаси билвосита атам ага 
таянади. Билвосита атама ёзувчининг тил ва услуб хусусияти х а­
кида тул арок тасаввур бериб, тарж им а олдида турган вази ф алар­
ни тугри хал килиш да мухим ахам ият касб этади.
Бадиий асар таркибидаги сузларнинг кучма м аънолари ти- 
зими хи сси й -таъсирчанлик билан узвий алокада булиб, нутк со- 
хибининг хаяж онини, унинг атрофдаги нарса ва ходисаларга и ж о­
бий ёки салбий бахосини ифодалайди, персонаж лар нутки тасви ­
ри хам да улар орасидаги узаро муносабатларни ойдинлаш тирга- 
ни холда, муаллиф м аксадининг тулаконли намоён були ш и га ку­
маклаш ади. Бу борада сузларнинг турли-тум ан матний хол атлар ­
да гайриодатий, ноанъанавий бирикуви алохида ахам ият касб эта­
ди. У ш бу холда сузлар меъёрийлик доирасини тарк этиб, асар-
1 А. Н. С т еп а н о в а, С. А. Ш а ш к о р а . О си н о н и м и и на у р о в н е те кс та . 
— « Л е к с и -ч е с к а я и гр а м м а т и ч е с к а я с е м а н т и к а р о м а н с к и х язы к о в » . 
К а л и н и н , 1980, с. 109.
6
www.ziyouz.com kutubxonasi


нинг гояси ва м аксадини узига хос тарзда очиб бериш учун хиз- 
мат килади, чунки сузларнинг узаро бирика олиш идаги узига хос- 
лик ёзувчи . или ва услубига хос алохида хусусиятларни хам му­
айян этадики, бу ж ихатнинг доим назарда тутилиш и тарж им а­
нинг адекватлигини таъминлайди.
Ш ундай килиб, муайян бадиий асар тили ва услубини тах ­
лил килиш да турли-тум ан бадиий-тасвирий воситалар ва услубий 
приёмлар силсиласига дуч келинадики, уларнинг мажмуи адабий 
асарнинг бадиий-образли тизим ини таш кил этади. А ник назарий- 
тарж им авий тадки кот алохида лисоний-услубий воситаларни 
бундай приёмлар тизим идан шартли равиш да аж ратиб олиб. мах- 
сус тахлил килиш ни талаб килса-да, хар доим узвий бир бутун- 
ликни таш кил этувчи бадиий матннинг адекват талкин этилиш и 
лозим лиги назарда тутилади. Зеро, тарж им авий асар хакикатини 
англаш , хис килиш унинг таркибидаги алохида тил ходисалари- 
нинг мазмуний. услубий ва прагматик ж ихаглардан тулаконли 
кайта яратилганлиги билан богликдир. Д емак, доим жузъийлик- 
дан ум ум ийлик сари бориш холисона хулосаларга олиб келади. 
Тарж им авий асар образли асосини таш кил этадиган бутун бир ба­
диий-тасвирий ва услубий приёмлар ти зим ин и нг асл нусха тизи- 
мига якинлаш иш и дараж аси ун ин г алохида лисоний-услубий во­
ситалари вазиф авий-прагм атик хусусиятларининг тарж им ада кай­
та яратилиш и дараж аси билан богликдир.
М уаллиф китобиинг наш рга тайёрланиш и ва олам юзини 
куриш ида уз маслахатларини аямаган бир гурух хайри хох инсон- 
ларга, чунончи, Н изомий номидаги Т ош кет Д авлат педагогика 
универсигетин и нг ректори, профессор Б. F. К рдировга, универси­
тет хориж ий тиллар ф акультета декани, д оцент Ф. Р. Ю зликаевга, 
инглиз тили назарияси ва методикаси кафедраси мудири, профес­
сор Ж. Ж. Ж алоловга, герман тиллари кафедраси мудири, доцент 
X. Р. Рахимовга уз самимий миннатдорчилигини билдиради.
7
www.ziyouz.com kutubxonasi



Download 11,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   117




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish