Факторинг мақсади
|
Дебитор қарздорликни сотиб олиш учун
|
Факторинг миқдори
|
Дебиторлик қарздорлиги миқдорида
|
Факторингвалютаси
|
Сўм,АҚШ доллари
|
Факторинг муддати
|
90 кунгача
|
Дисконт
|
5% дан кам бўлмаган миқдорда
|
Таъминот
|
Талаб қилинмайди
|
Қарз олувчига қўшимча талаблар
|
- Икки йилдан ортиқ вақт давомида Ўзбекистон Республикасида давлат рўйхатидан ўтган корхоналар;
- АТИБ «Ипотека банк»да асосий ҳисобварағининг мавжудлиги;
- ижобий йиллик молиявий ҳисоботларнинг мавжудлиги;
- қарздорлиги мавжудэмаслиги.
|
Тақдим қилинадиган ҳужжатлар:
|
- Ариза;
- Бизнес-режа;
- Молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот;
- Белгиланган тартибда расмийлаштирилган ва тўловчи томонидан имзоланган олди-сотди, ишлар бажариш ва хизматлар кўратиш шартномалари;
- Моддий бойликлар берилгани, ишлар бажарилганлиги ва хизматлар кўрсатилганини тасдиқлайдиган ҳужжатлар.
(Агар керак бўлса, банк бошқа ҳужжатларни талаб қилиши мумкин)
|
Савдони молиялаштириш
Бугунги кундаги иқтисодий ва молиявий шароитлар халқаро савдодаги ҳисоб-китобларнинг ишончлилиги ва рақобатли молиялаштиришдан фойдаланиш имкониятларига бўлган алоҳида талабларни қўяди.
Ипотека-банк мижозларга документар ҳисоб-китобларнинг энг замонавий шакллари ва савдони молиялаштириш воситаларини тақдим этиши мумкин.
Ҳисоб-китобларнинг документар шакллари бутун дунёда харидорлар ҳамда сотувчилар учун рискларни камайтирувчи ҳисоб-китобларнинг ишончли ва қулай усуллари сифатида тан олинган. Савдони молиялаштириш товарлар ва хизматларнинг айланиш муддати билан мос келувчи нисбатан арзон молиялаштириш манбаларини олишга имкон беради.
Савдони молиялаштириш — бу мижозларимиз томонидан тузилган экспорт-импорт шартномалари бўйича ташқи савдо амалиётларини турли тўлов воситалари, жумладан, энг кўп фойдаланиладиган ҳужжатли (документар) аккредитивлар орқали молиялаштиришдир.
Ипотека-банк мижозларининг контрагентлари томонидан шартномалар (контрактлар) шартларининг бажарилиши устидан назорат қилиш бўйича амалий ёрдам ва хорижий валютадаги документар аккредитивлар бўйича исталган амалиётларни таклиф қилади.
Aгар сиз товарларнинг янги таъминотчилари билан шартномалар тузиш йўли билан ўз бизнесингизни кенгайтирмоқчи бўлсангиз ёки хорижий давлатлардаги харидорлар билан янги савдо шартномалари тузиш йўли билан ишлаб чиқарилган товарларнинг сотиш ҳудудини кенгайтиришни хоҳласангиз, документар аккредитивлар хизматларидан фойдаланинг.
Aккредитив — бу нақд пулсиз ҳисоб-китобларнинг шакли бўлиб, бунда банк-эмитент (ва/ёки тасдиқловчи банк) ўз зиммасига аккредитивда айтиб ўтилган ҳужжатлар бўйича аккредитив чиқарилган суммадаги пулни сотувчига тўлаш мажбуриятини олади.
Do'stlaringiz bilan baham: |