Кўп квартирали уйларни бошқариш тўҒрисида


-модда. Умумий мол-мулкни сақлаш



Download 55,88 Kb.
bet7/27
Sana07.03.2022
Hajmi55,88 Kb.
#486087
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   27
Bog'liq
XUJMSH

15-модда. Умумий мол-мулкни сақлаш
Умумий мол-мулкни сақлаш умумий мол-мулкнинг лозим даражадаги техник ва санитария ҳолатини таъминлашга қаратилгандир.
Умумий мол-мулкни сақлаш унинг техник ва санитария ҳолатини сақлаб туришни, унга хизмат кўрсатишни, таъмирлашни ҳамда ушбу мол-мулкни асрашга ва ундан фойдаланиш бўйича зарур шарт-шароитларни яратишга қаратилган бошқа фаолиятни ўз ичига олади.
Кўп квартирали уйни бошқариш органи мажбурий нормаларга мувофиқ, умумий мол-мулкни сақлаш бўйича амалга оширилмаслиги кўп квартирали уйга, одамларнинг ҳаётига, соғлиғига, шахсларнинг мол-мулкига ва атроф-муҳитга бевосита хавф туғдириши мумкин бўлган мажбурий тадбирларни ҳамда ишларни амалга ошириши шарт.
Мажбурий нормалар ёнғинга қарши, санитария, шаҳарсозлик нормаларини, кўп квартирали уйга хизмат кўрсатиш бўйича тадбирларни ўз ичига олади.
Агар кўп квартирали уйда шахсларнинг ҳаётига, соғлиғига ва мол-мулкига ёки атроф-муҳитга ҳақиқий хавф туғдирадиган ҳолатлар юзага келса, Уй-жой фонди инспекцияси бу ҳақда жойларнинг мулкдорларини ва кўп квартирали уйни бошқариш органини олдиндан хабардор қилган ҳолда, ушбу хавфни бартараф этиш чораларини кўриши шарт.
Хавф мавжудлиги факти тегишли давлат органи томонидан тасдиқланиши керак.
16-модда. Умумий мол-мулкни сақлаш бўйича умумий харажатлар
Жойларнинг мулкдорлари умумий мол-мулкни сақлаш бўйича умумий харажатларни биргаликда зиммасига олиши шарт.
Умумий мол-мулкни сақлаш бўйича умумий харажатлар умумий мол-мулкни сақлаш, ундан фойдаланиш ва уни таъмирлаш, шунингдек кўп квартирали уйга туташ ер участкасини ободонлаштириш билан боғлиқ харажатлардан иборатдир.
Жой мулкдорининг умумий мол-мулкни сақлаш бўйича умумий харажатларда иштирок этиш улуши кўп квартирали уйнинг умумий майдонидаги мулкдорга қарашли жой майдони улушига мутаносиб равишда кўп квартирали уйнинг кадастр паспортига мувофиқ белгиланади.
Янги қурилган кўп квартирали уйлар фойдаланишга топширилганда реализация қилинмаган жойларнинг умумий мол-мулкини сақлаш бўйича умумий харажатларда иштирок этиш улуши ушбу жойларга бўлган мулк ҳуқуқи расмийлаштирилган шахснинг зиммасида бўлади.
Жойларнинг мулкдорлари умумий мол-мулкни сақлаш бўйича харажатларни ҳар ойда, қоида тариқасида, пул шаклида тўлаши шарт.
Умумий мол-мулкни сақлаш, ундан фойдаланиш ва уни таъмирлаш ҳамда кўп квартирали уйга туташ ер участкасини ободонлаштириш учун жойлар мулкдорлари мажбурий бадалларининг ёки тўловларининг миқдори умумий йиғилиш қарори билан белгиланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Умумий мол-мулкни бошқариш, унга техник хизмат кўрсатиш ва уни таъмирлаш, шунингдек кўп квартирали уйга туташ ер участкасини ободонлаштириш бўйича хизматлар уй-жой-коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси ташкилотлари томонидан кўрсатилишига ва ишлар бажарилишига, шунингдек кўп квартирали уй бевосита жойлар мулкдорлари томонидан бошқарилганда кўп квартирали уй кенгаши раиси ва аъзоларига мукофот пули тўланишига, бошқарув аъзоларига, тафтиш комиссиясига мукофот пули ва ширкат ходимларига иш ҳақи тўланишига солиқ тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ солиқ солиниши лозим.
(16-модданинг еттинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Жойлар мулкдорларининг мажбурий бадаллари ёки тўловлари миқдорини белгилашда харажатларнинг таркибини аниқлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги томонидан тасдиқланади.
Айрим ҳолларда умумий йиғилиш мулкдорлар мажбурий бадалларининг ёки тўловларининг бир қисмини киритишнинг пул шаклини, ариза берувчининг ёзма билдиришномаси ва умумий йиғилишнинг баённомаси асосида уларнинг умумий харажатлардаги иштирокининг бошқа турларига алмаштириш тўғрисида қарор қабул қилиши мумкин.
Мулкдорнинг ўзига қарашли жойдан фойдаланмаслиги ёхуд умумий мол-мулкдан фойдаланишдан воз кечиши уни умумий харажатларда иштирок этишдан тўлиқ ёки қисман озод этмайди.
Умумий мол-мулкни, кўп квартирали уйга туташ ер участкасини сақлаш бўйича жойлар мулкдорларининг мажбурий бадалларини ёки тўловларини тўлаш юзасидан якуний ҳисоб-китоб жорий йил тугаганидан сўнг амалда бажарилган ишларнинг ҳажмлари, уларнинг сифати ва бажарилиш муддатлари тўғрисидаги маълумотлар асосида амалга оширилади.
Харажатларни асослашда тўловлар қайта ҳисоб-китоб қилинади: етишмаган маблағлар ҳисобот йилидан кейинги даврда жойлар мулкдорларининг мажбурий бадалларини ёки тўловларини шакллантиришда ҳисобга олинади, ортиқча маблағлар эса келгуси тўловлар ҳисобига олинади.
Жой мулкдори умумий мол-мулкни сақлаш, ундан фойдаланиш ва уни таъмирлаш учун умумий харажатларда иштирок этиш бўйича ўзининг мажбуриятини шартнома асосида бошқа шахсга ўтказиши мумкин. Жой мулкдори мажбурий бадалларни ёки тўловларни тўлаш бўйича ўз мажбуриятлари бошқа шахсга ўтказилганлиги тўғрисида кўп квартирали уйни бошқариш органини хабардор қилиши шарт.
Умумий мол-мулкка эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этишдан олинган маблағлар улушли мулк иштирокчиларининг улушларига мутаносиб равишда ушбу кўп квартирали уйнинг умумий мол-мулкини сақлашга йўналтирилади.
Бошқа мулкдорларнинг розилигисиз мулкдорлардан бири томонидан, бошқарув органи ёхуд бошқа шахс томонидан амалга оширилган асосланмаган харажатларнинг ўрни қопланмайди. Бунда юзага келадиган низолар суд тартибида ҳал қилинади.
LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун «Умумий мол-мулкни, ер участкасини ва хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатининг мол-мулкини сақлаш бўйича жой мулкдорларининг мажбурий бадалларини шакллантиришда харажатлар таркибини аниқлаш ҳамда уй-жой фондига хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш бўйича пудрат ташкилотларининг хизматлари учун рентабелликнинг чекланган даражасини жорий этиш бўйича» Низомга (рўйхат рақами 1672, 10.04.2007 й.) қаранг.

Download 55,88 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish