Кўп квартирали уйларни бошқариш тўҒрисида


-модда. Кўп квартирали уйни бошқариш усулини танлаш



Download 55,88 Kb.
bet10/27
Sana07.03.2022
Hajmi55,88 Kb.
#486087
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   27
Bog'liq
XUJMSH

22-модда. Кўп квартирали уйни бошқариш усулини танлаш
Жойларнинг мулкдорлари кўп квартирали уй фойдаланишга қабул қилинган кундан эътиборан уч ой муддатда умумий йиғилишда кўп квартирали уйни бошқариш усули тўғрисида қарор қабул қилиши шарт. Бундай қарор қабул қилингунига қадар мулкдорлар умумий мол-мулкни сақлаш билан боғлиқ мажбуриятлар юзасидан солидар жавоб беради.
Кўп квартирали уйни бошқариш усулини танлаш тўғрисида ушбу модданинг биринчи қисмида белгиланган муддатда жойларнинг мулкдорлари ўртасида келишувга эришилмаган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг ҳудудий бўлинмаси уч ойлик муддатда кўп квартирали уйни бошқариш органи вазифаларини амалга оширувчи бошқарув ташкилотини ёки бошқарувчини белгилайди.
Агар ушбу модданинг иккинчи қисмида кўрсатилган муддат мобайнида жойларнинг мулкдорлари томонидан кўп квартирали уйни бошқариш усули тўғрисидаги масала ҳал этилмаган бўлса ёки кўп квартирали уйни бошқариш усулини танлаш тўғрисида қабул қилинган қарор амалга оширилмаган бўлса, Ўзбекистон Республикаси Уй-жой-коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг ҳудудий бўлинмаси кўп квартирали уйни бошқариш учун бошқарувчи ташкилотни ёки бошқарувчини танлаш бўйича очиқ танлов ўтказади.
Кўп квартирали уйни бошқариш усули умумий йиғилишнинг қарори асосида исталган вақтда ўзгартирилиши мумкин. Умумий йиғилишнинг бошқарув усулини танлаш тўғрисидаги қарори мазкур кўп квартирали уйдаги барча жойларнинг мулкдорлари учун мажбурийдир.
23-модда. Кўп квартирали уйни бошқариш учун очиқ танлов ўтказиш
Кўп квартирали уйни бошқариш учун очиқ танлов қуйидаги принципларга асосланади:
танловда иштирок этиш учун тенг шароитлар яратиш;
ҳалол рақобат;
танлов ўтказиш тўғрисидаги ахборотни олиш эркинлиги.
Кўп квартирали уйни бошқариш учун бошқарувчи ташкилотни ёки бошқарувчини танлаш бўйича очиқ танлов ўтказиш тўғрисидаги ахборот Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг расмий веб-сайтига ва бошқа оммавий ахборот воситаларига жойлаштирилади.
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг ҳудудий бўлинмаси кўп квартирали уйни бошқариш бўйича танловнинг ташкилотчисидир.

Download 55,88 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish